Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.83 Mb.
#1062136
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   108
Bog'liq
Qishloq xujalik biotexnologiyasi

Текшириш саволлари: 
Бактериал ўғитлардан фойдаланиш тарихи ҳақида маълумот беринг. 
Туганак бактериялар хоссалари нималардан иборат? 
Туганак бактерияларнинг тупроқдаги азот мувозанатидаги роли нималардан 
иборат? 
Туганак бактериялар асосида препаратлар тайёрлаш технологияси қандай 
босқичлардан иборат? 
Нитрагин препарати ишлаб чиқаришнинг технологик чизмасини изоҳлаб 
беринг. 
Азотобактерин ишлаб чиқаришда қандай продуцентлардан фойдаланилади? 
Нитрагин нима мақсадда қўлланилади? 
Фосфобактерин ва азотобактерин нима мақсадларда қўлланилади? 
Фосфобактерин 
ишлаб 
чиқаришда 
қандай 
микроорганизмлардан 
фойдаланилади?
 
 
 
 


104
ЭНТОМОПАТОГЕН ПРЕПАРАТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ 
БИОТЕХНОЛОГИЯСИ 
Бактериал энтомопатоген препаратлар 
Ҳозирги вақтда ўсимлик зараркунанда ҳашаротларига қарши кўплаб 
микроорганизмлар мажмуаси ажратиб ўрганилган ва булар асосида микроб 
биопрепаратлари тайёрлашнинг илмий асоси яратилган. Саноат асосида кўплаб 
препаратлар ишлаб чиқарилмоқда ва амалиётда кенг қўлланилмоқда. 
Шундай препаратларни тайёрлаш учун бактериялар, замбуруғлар ва 
вируслардан фойдаланилади. Препаратларни ишлаб чиқариш технологияси ҳам 
хилма хилдир. Уларни ишлаб чиқаришда микроорганизмларнинг физиологияси 
ва биокимёвий хусусиятлари ҳамда препарат нима мақсадда қўлланилиши 
эътиборга олинади. 
Микроб препаратларини ишлаб-чиқаришда қуйидаги бир неча талаблар 
қўйилади: 
уларнинг спецификлиги, фақат маълум турдаги заракунандаларга таъсир 
қилиб фойдали хашоратларга безиёнлиги; 
юқори самарали таъсир кучига эга бўлиши; 
ишлаб чиқариш ва қўллашнинг қулайлиги; 
одам ва ҳайвонларга нисбатан хавфсиз бўлиши; 
препаратнинг фойдали хусусиятларининг узоқ сақланиши; 
унинг яхши намланиши ва эритмасининг барқарорлиги; 
ўсимлик баргига ва бошқа органларига ёпишқоқлиги ва у ерда узоқ вақт
сақланиши ва хаказо. 
Дунёда 50 га яқин ўсимликларни заракунанда хашоратлардан ҳимоя қилиш 
учун микробиологик препаратлар яратилган. Шулардан кўпчилик препаратлар 
спорали энтомопатоген Bacillus thuringiensis бактерияси асосида ишлаб 
чиқарилади. 
Бактериялар - энг катта ва кенг тарқалган микроорганизмлар гуруҳи 
ҳисобланади. Буларнинг ичида Bac.thuringiensis энтомопатоген бактерияси 
катта аҳамиятга эгадир. Бу бактерия биринчи маротаба XIX асрнинг 60-
йилларида ипак қуртининг касалланганида Пастер томонидан кўзатилган. У 
уни одатдагидан бошқа ядро ҳосил қилувчи, қуртларда касаллик қўзғатувчи 
бактерия сифатида ёзади ва унга Bacillus bombicis деб ном беради. 
Кейинги вақтларда аниқланишича у ядро эмас, балки оқсил кристалли- 
эндотоксин эканлиги аниқланган. 1911 йил Берлинер бу бактерия ҳақида тўлиқ 
маълумот берди ва уни Bacillus thuringiensis Berliner деб Тюринг 
(Германияда) вилоятининг номи билан атади, чунки у тегирмон капалагидан 
(Ephistia kuchniella) ажратиб олинган эди. Кейинчалик бу бактериянинг 
намунавий штаммларидан айрим хусусиятлари билан фарқ қиладиган кўплаб 
штаммлар ажратилди. 
Бу бацилла бошқа бир қанча энтомопатоген бактериялар қатори Bacillaceae 
оиласига киради. Bacillus туркуми таёқчасимон, спора ҳосил қилувчи, 


105
граммусбат турларни бирлаштиради, кўпчилиги ҳаракатчан (хивчинлари 
мавжуд) факультатив ва облигат (ҳақиқий) аэроблардир. Кўпчилиги тупроқда 
тарқалган. Bacillus thuringiensis ўзининг кўпчилик хоссаси жиҳатидан 

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling