Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.83 Mb.
#1062136
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   108
Bog'liq
Qishloq xujalik biotexnologiyasi

Фосфобактерин 
Фосфобактерин - Bacillus megaterium var. phоsphaticum микроорганизми 
спораларини сақловчи бактериал ўғитдир.
Бу бактериялар мураккаб фосфооорганик бирикмалар (нуклеин 
кислоталар, нуклеопротеидлар ва х.к.) ва қийин ўзлаштириладиган минерал 
фосфатлар (пирофосфатлар, полифосфатлар)ни ўсимлик ўзлаштиришига қулай 
ҳолатга айлантириб бериш хусусиятига эгадир. Бундан ташқари, биологик фаол 
моддалар ишлаб чиқарадилар (тиамин, пиридоксин, биотин, пантотен ва 
никотин кислоталар, В
12
-витамини ва х.к.), булар эса ўсимликлар ўсишини 
бошқаришда, айниқса дастлабки ўсиш босқичларида катта аҳамият касб этади. 
Фосфобактерин фосфор ўғитлари ўрнини эгалламайди ва уларсиз таъсир 
ҳам этмайди. Препаратнинг асосий самарадорлги ўстириш хусусияти билан 
белгиланади. Bacillus megaterium var. phоsphaticum морфологик хусусиятига 


102
кўра кичик, грамммусбат, аэроб спора ҳосил қилувчи таёқчалари ўлчами (1,8-
2,0)
(5-6) мкм бўлади. Ҳужайра катта миқдорда фосфор бирикмаларини 
сақлайди. Бу ҳужайралар дастлаб ҳаракатчан битта таёқча бўлиб ривожланиши 
охирида 0,7
1,2 мкм ўлчамдаги эндоспоралар ҳосил қилади. 
Бу микроорганизм асосида олинадиган препарат асосан спорадан ташкил 
топади, шунинг учун ҳам ўстириш технологияси ҳам спора ҳосил қилишга 
қаратилгандир. Бироқ фосфобактерин ишлаб чиқариш технологияси нитрагин
азотобактерин каби препаратлар ишлаб чиқариш технологиясидан кам фарқ 
қилади. 
 
Фосфобактерин олиш технологияси 
 
Bacillus megaterium var. phоsphaticum культураси барча босқичларини 
саноат асосида ўстириш, суюқ озиқа ичига экиш орқали амалга оширилади.
Дастлабки лиофиллаб қуритилган культура қуйидаги таркибли озиқа 
муҳитида ўстирилади (% ҳисобида): 

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling