Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Qishloq xujalik biotexnologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Bac.thuringiensis
- Bac.thuringiensis var.galleriae
dendrolimus, israelensis.
107 КРИСТАЛЛ ТОКСИНЛАРНИНГ ОРГАНИЗМГА СЎРИЛИШ ЖАРАЁНИ СПОРАЛАР РИВОЖЛАНАДИ ХАШАРОТНИНГ НОБУД БЎЛИШИ 15-расм. Спора-кристалларнинг таъсир механизми Мамлакатимизда, Республика Фанлар Академияси Микробиология институтида, профессорлар Қ.Д.Давранов ва Т.Ю.Юсуповлар раҳбарлигида Bac.thuringiensis ни маҳаллий штаммлари асосида биопрепарат ишлаб чиқариш технологиясининг илмий асоси яратилди. Н.А.Хўжамшукуров томонидан биринчи маротаба колорадо қўнғизи личинкаларига қарши Bac.thuringiensis энтомопатоген бактериясининг мутант штаммлари асосида “Биокристалл” инсектицид биопрепарати яратилди ва препаратнинг дастлабки партиялари лаборатория ва дала шароитларида синовдан ўтказилиб муваффақиятли деб топилди. Россияда эса, бу препаратнинг 10 дан ошиқ хиллари ишлаб чиқарилмоқда ва амалиётда кенг қўлланилмоқда. Мисол тариқасида “энтобактерин” номи билан Bac.thuringiensis var.galleriae бактерияси асосида саноатда биринчи марта кукун кўринишида препарат тайёрланган. Препарат таркибида 30 млрд/г спора, шунча миқдорда кристалл ҳолидаги эндотоксин ва ёпиштирувчи қўшилмалар (каолин) мавжуд. Тангача қанотли ҳашоратларнинг кўпгина турларига қарши курашда самарали фойда беради: карам ва шолғом оқ капалаги, карам куяси, ботқоқ капалаги, мева куяси ва бошқалар. Ичакда таъсир қилувчи препарат озиқа билан хашоратнинг организмига кириб, уни заҳарлайди, хашаротда экзотоксин таъсирида вужудга келадиган фалажлик уйғотади, ичак тизимининг бир бутунлиги бузилади, кейин споралар гемолимфаларга киради у ерда ўсади, ҳужайра кўпая бошлайди ва сепсис бошланади, натижада хашорат нобуд бўлади. Энтобактерин одам ва иссиққонли ҳайвонларга, балиқ, асалариларга ва энтомофагларга таъсир 108 қилмайди, лекин ипак қуртига хавфлидир. Препарат эритмаси ўсимликга сепиш йўли билан қўлланилади, 2 5 кг/га миқдорда 300 1500 л/га махсус пуркагич мосламалар ёрдамида, катта майдонларга самолёт ёрдамида ҳам сепилиши мумкин. Энтобактеринни қўллашнинг мўтадил ҳарорати 18 32 0 С дир. Шунга ўхшаш турли хил номлар билан бир қанча препаратлар бутун дунёда ишлаб чиқарилмоқда ва ўсимликларни зараркунанда хашоратларига қарши курашишда амалиётда кенг қўлланилиб келинмоқда. Масалан: дендробацилллин, битоксибациллин (БТБ), БИП-биологик инсектицид препарат, гомелин, лепидоцид, бактокулицид, дипел, бактоспеин ва бошқалар. Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling