Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.83 Mb.
#1062136
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   108
Bog'liq
Qishloq xujalik biotexnologiyasi

Текшириш саволлари: 
Энтомопатоген препаратларга қўйиладиган талаблар нималардан иборат? 
Бактериал энтомопатоген препаратлар ишлаб чиқариш тарихи ҳақида 
нималарни биласиз? 
Bacillus thuirngiensis энтомопатоген бактерияси ҳақида маълумот беринг? 
Бактериал энтомопатоген препаратлар таъсир мехнизми қандай кечади? 
Энтобактерин ишлаб чиқариш технологияси қандай босқичлардан иборат? 
Энтобактерин препарати олишда қандай продуцент ва озиқа муҳитидан 
фойдаланилади? 
Замбуруғли энтомопатоген препаратларнинг афзалликлари нималардан 
иборат? 
Замбуруғли препаратларнинг асосини қандай продуцентлар ташкил этади? 
Замбуруғли препаратлар таъсир механизми ҳақида маълумот беринг? 
Суюқ озиқа муҳитида ўстириш орқали боверин олиш технологияси ҳақида 
маълумот беринг? 
Замбуруғларни озиқа муҳити сиртида ва озиқа муҳити ичида ўстиришнинг 
бир биридан афзаллик ва ноқулай томонлари ҳақида нималарни биласиз? 
Вирусли энтомопатоген препаратларнинг таъсир механизми ҳақида 
маълумот беринг. 
Вирусли препарат продуцентларини ўстириш қандай амалга оширилади? 


118
ЧОРВАЧИЛИКДА БИОТЕХНОЛОГИЯ 
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ҲАЙВОНЛАРИНИНГ КЎПАЙИШИНИ 
БИОТЕХНОЛОГИК НАЗОРАТ ҚИЛИШ 
Ҳайвонлар кўпайишининг эндокрин назорати 
Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини кўпайиш биологиясини ўрганиш, айниқса 
эндокринологияда охирги 30-35 йил мобайнида эришилган муваффақиятлар бу 
жараёнини биотехнологик усуллар ёрдамида бошқариш имкониятларини 
яртади. 
Ўтган асрни (ХХ аср) биринчи ярмида ҳайвонларнинг кўпайиш 
физиологиясини ўрганишда эришилган энг катта муваффақият гипофиз безини 
олдинги қисмини вазифаларини аниқланиши бўлди, десак хато бўлмайди. Бу 
соҳани ўрганиш натижасида яратилган бир қатор янгиликлар гипофиз безининг 
олдинги қисмида организмда ўтадиган қарор биологик жараёнлар тўғридан – 
тўғри ёки унинг бошқа органларга таъсири орқали бошқариб турилишини 
исботлаб берди. Бугунги кунда жинсий безларни ривожланиши ва уларни 
функцияси 
гипофизбезини 
олдинги 
қисмида 
синтез 
бўладиган 
гонадостимуляторли хусусиятига эга бўлган гормонлар (туркум ҳужайраларини 
секрециясини бошқариб турувчи гормонлар) билан боғлиқ эканлиги 
тасдиқланган. 
Сут эмизувчиларни гипофизини олдинги қисмида жинсий безларни 
фаолиятини бошқариб турадиган 3 та гормон ишлаб чиқарилади. Булар: 
фолликулоларни мутадиллаштирувчи гормон (ФМС), лютеинлаштирувчи 
гормон (ЛГ) ва пролактин ёки лютеинотроп гормон (ЛТТ), бу гормонни 
фақатгина кемирувчи ҳайвонлардагина лютеинотроп (етилган тухум 
ҳужайрасини тухум фоликуласидан чиқишини чақирилиши) таъсир кўрсатиши 
аниқланган. 
Уруғлангандан кейинги дастлабки 6-8 кунда сигирларни қонида ЛГ 
миқдори унча юқори бўлмайди. Кейин бу кўрсатгич доимий равишда 
кўтарилиб боради. Бу жараён ЛГ ни гипофизда ошиб бориши билан параллел 
равишда содир бўлади. Аммо бу гармонни тўпланиш тезлиги гипофизда сигир 
қонидаги миқдорга нисбатан баландроқ бўлади. Гипофизда ЛГ ни тезроқ 
тўпланиши, ёки уни миқдорини гипофизда ошиб бориши энг аввало 
организмнинг биологик талабидан келиб чиқиб, етилган тухум ҳужайраларини 
чиқиши билан боғлиқ. Демак етилган яъни уруғланган тухум ҳужайрани тухум 
фолликуласидан чиқиши олдида гипофиздаги ЛГ миқдоримаксимумга 
кўтарилади. Гипофиздан ажраладиган иккинчи-гонадотроп гормон ФМГ ни 
миқдори ҳам фолликуллари етилиши билан бир вақтда содир бўлади. 
7-10 кунларда ЛГ ни сеқхцияси (ажралиши) 60-80 минутда қайтариладиган 
пульсимон шакилга ўтиб, буғоз бўлган сигирларда тухум ҳужайраларини 
чиқиш олдидаги холатга, буғоз бўлмаганларида эса унчалик кўп бўлмаган 
кўтарилиш сезилади. 


119
Илмий адабиётларда. Барча ҳайвонларда қўшиладиган кунда, баъзиларида 
эса бу кун аввалроқ ҳам ЛГ миқдорини ошиши кузатилгани ҳақида баён 
этилган. 
Қўйларнинг қонларида ЛГ и чиқиш цикли қўшилишдан кейинги дастлабки 
12-16 соатда бошланиб, 8-10 соат давом этади. Бу даврда унинг миқдори 
дастлабки миқдордан 30-50 маротаба ошади. Тухум ҳужайраларини чиқиши ЛГ 
миқдори энг юқоринуқтага чиққандан сўнг 21-26 соатлар орасида содир бўлади. 
Ўтган асрнинг иккинчи ярмида гипофизни гонадотроплик (жинсий 
гормонларни секрециясини бошқариб туриш хусусияти) хусусиятини 
(вазифасини) назорат қилиб турувчи, гонадотропик-ризлинг (ГН_РГ) гормони 
очилди. Гипофизнинг бу хусусияти қуйдагича амалга оширилади: 
гипоталамуснинг нерв толалари охиридан нейрогормонал моддалар ажралиб 
гипофизар оёқчалар орқали гипофизнинг олдинги қисмидаги сиусларга 
узарилади ва шу туфайли гипо физар ҳужайраларни секреция қилиш 
фаолиятига таъсир кўрсатади. Нейросекретор ҳужайралар ҳам нерв ҳам 
эндокрин фаолиятга эга бўлганликлари туфайли гипоталамусда бошланғич 
нерв импулосларини эфферент занжирларни гумарал қисмига томон бошқариб 
юборилади. 
Бугунги кунда ГН_РГ ўнта аминокислотадан ташкил топган декапептид 
эканлиги ва барча ҳайвонларда бир хил эканлиги аниқланган. ГН-РГ нинг 
мураккаб бўлмаган структуравий тузулишга эга булиши ва уни барча 
ҳайвонларда бир хил бўлиши тез орада уни кимёвий синтез йўли билан олишга 
имкон яратди. Россияда сурфагон номи билан ГН-РГ ишлаб чиқарилади ва у 
ҳайвонларда тухум ҳужайраларни ажралишини бошқариш мақсадида 
ишлатилади. 
ХХ асрда яратилган улкан илмий ишламалардан яна бири – 
простагеиалдин F-2 а лютеолитик факторнингочилишидир. Кўпгина олимлар 
томонидан ҳайвонлар бачадонини олиб ташлангандан кейин ҳам узоқ вақт 
давомида сариқ тана (жёлтое тело) сақланиб қолиши кўзлаган. Бу эса бачадонда 
литик факторлар фаолият кўрсатиб туришларидан гувоҳлик беради. 
Лютеолизин тухумдон венасидан, унга яқин ўтган тухумдон артериясига 
қайтарма ток механизми бўйича ўтиши ва артериал қон орқали тўғридан – 
тўғри тухумдонга тушиши аниқланган. 
Сигирлар, чўчқалар ва қўйлар бачадонидан простогеандин F- 2а 
тўлқинсимон шаклда чиқарилиб турилади. Бу тўлқинни ҳар бири бир неча соат 
давом этади. Сариқ тананинг тазазули (регрессияси), одатда простогеандин F- 
2а ажралиш бошлангандан сўнг 2 сутка ўтганда бошланади, қўшилишга талаб 
эса сариқ тана таназзулидан 24-48 соат ўтгач намоён бўлади. 

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling