Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик


Замбуруғни юза қисмга экиш усули орқали боверин олиш технологияси


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.83 Mb.
#1062136
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   108
Bog'liq
Qishloq xujalik biotexnologiyasi

 
Замбуруғни юза қисмга экиш усули орқали боверин олиш технологияси 
 
Боверин олишнинг яна бир усули замбуруғнинг спорали қатламини юза 
қисмга экиш орқали олинадиган технологияга асосланади. Бу бир қадар узоқ 
вақт ва кўп меҳнат талаб қилади, шунинг учун ундан фойдаланиш
чегаралангандир.
Қуйида биз бу усулнинг ишлаб чиқариш ва кичик ишлаб чиқаришдаги 
баъзи бир асосий кўрсаткичлари билан танишиб чиқамиз. 
Замбуруғни юза қисмга экиш ҳам суюқ ва ярим суюқ озиқага экишдагидек 
амалга оширилади, бу озиқа муҳитида замбуруғ жуда яхши ўсиш тезлигини 
намоён этади. Уни микробиологик ишлаб чиқариш спорали қатлам олинган 


114
босқичида якунланиб, кейин ажратилади, қуритилади, майдаланади ва
мувофиқ миқдордаги қўшимчалар билан стандартланади. 
Боверинни ишлаб чиқаришда юза қисмига экиш усуллари бир-биридан 
фарқ қилади:
Замбуруғни стерилизация қилинмаган суюқ озиқа муҳитга экилади, 
аралаштирилади ва аэрация ҳосил қилинади; 
Стерилизацияланган қаттиқ ва суюқ озиқа муҳитига экилади, 
аралаштирилмайди ва мажбурий аэрацияланади; 
Аралаш усулларда замбуруғ қатлами ўстирилади.
Биринчи икки усул асосида ўстирилганда замбуруғ қишлоқ хўжалик 
қолдиқ маҳсулотлари турли хил ўсимлик субстратларида жуда яхши ўсади.
Замбуруғ ривожланиши учун мўътадил ҳарорат 18
28
0
С атрофида бўлиб, 
жанубий туманларда замбуруғни мавсумий ўстиришда об
ҳаво ҳароратига 
мос равишда амалга оширилади. 
Замбуруғни 
стерилизация 
қилинмаган 
суюқ 
озиқа 
муҳитида, 
аралаштирмасдан ва мажбурий аэрация ҳолатда ўстиришда озиқа муҳити 
стерилизацияланмасдан, оддийгина қайнаш даражасигача қиздирилади ва ёғоч
каркасларга (идиш) қуйилиб устига юпқа полиэтилен клёнка ёпилади. Озиқа
35
40
0
С гача совутилади ва қуруқ споралар экилади. Каркасларнинг усти 
полиэтилен клёнка билан ёпилади ва замбуруғ экилган спорали қатлам ҳосил 
бўлгандан сўнг у ажратиб олинади.
Озиқа муҳити сифатида барча қайнатмалардан, масалан қанд лавлаги, 
картошка, ошқовоқ ва ғалла ундан фойдаланиш мумкин. 
Замбуруғни стерилланган қаттиқ ва суюқ озиқа муҳитида аралаштирмасдан 
ва мажбурий аэрацияда, стерилизацияда, озиқа муҳити алоҳида стерилизация 
қилинади, қаттиқ- сусло - агар, картошка, сабзи, маккажўхори, тарвуз пўстлоғи, 
баъзан буғдой дони ва маккажўхори 40 минут давомида 112
0
С да, шакар 
сақловчи 7 % гача, қанд сақловчи суюқ сусло 20 минут давомида 110
0
С да 
ҳароратда стерилизация қилинади. 
Стерил субстратга қуруқ споралар ёки уларни суспензияси экиладиган 
материал бир хил ҳолатда тарқатилади ва 18
23
0
С ҳароратда сақланади.
Қаттиқ субстратда конидиоспоралар ҳосил бўлиши 12
15 кун охирларида
тугалланади.
Замбуруғ культуралари субстрат қолдиғи билан бирга стеллажларда 25

28
0
С ҳароратда қуритилади. Олинган тайёр препарат кукун ҳолига келгунча 
майдаланади. Суюқ субстратларда 7
10 суткадан кейин спора ҳосил 
кўзатилади, 18
25 суткада эса ҳосил бўлган спорали юпқа қатлам ажратилади. 
Уни шишада қуритилади, ажратилади, майдаланади ва торф ёки тальк билан 
аралаштирилади.
Бу ҳар иккала усулни ҳам маҳаллийлаштириш мумкин. Бундай ишлаб 
чиқариш цехларида 1 ойда 1 граммида 1,5
10
9
спора бўлган 750
800 кг 
препарат тайёрлаш мумкин. 
Ишлаб чиқаришга қулай бўлган усул замбуруғ қатламини комбинирланган 


115
усулда ўстириш ҳисобланади. У қуйидагиларни ўзига бирлаштиради: 
ғаллада оналик культурасини олиш;
колбаларда 12

17 соат давомида суюқ озиқа муҳитида инокулятни 
ўстириш;
Ферментёрларда аралаштириб, мажбурий аэрацияда 22

28 соат 
давомида ўстириш ва вегетатив культураларни тўплаш;
кюветаларга культурал суюқликларни қўйиш ва спорали қатламда ҳосил 
қилиб ўстириш;
спорали қатламни қуритиш ва миқдорлаш;
препаратни каолин билан стандартлаш. 
Замбуруғни ўстириш учун таркибида: (%) меласса
6; маккажўхори 
экстракти
1%; MgSO40,05%; К
3
РО
4
0,2 сақловчи озиқа муҳитидан 
фойдаланилади. 
Ўстириш 24
26
0
С да олиб борилади. Гонидий титри инокулят босқичида 
1 мл экиш мтериалида 0,5
2 млн.ни ташкил этади.
Инокулянт миқдори ферментёрларга экилаётганда озиқа муҳити 
ҳажмининг 2-4 % ини ташкил этиши зарур. 
Тайёр культурал суюқликнинг 1 млда 50
100 мл ҳужайра титри бўлади. 
Қатламда ўстириш учун кюветалар вертикал камералардан ташкил топган 
бўлади (ҳар бири 35
70 донадан). 2526
0
С ўстирилади 16
18 соатдан кейин 
юпқа қават ҳосил бўлиши кўзатилади, 3-4 суткадан кейин спора ҳосил бўлиши, 
4-5 суткадан сўнг тўлиқ конидий ҳосил бўлиши бошланади. 
Бу даврда қатлам ажратилади ва қуруқ кюветкага жойлаштирилиб, қопқоғи
ёпилади ва 2-3 кун миқдорлаш учун қолдирилади. Шундан кейин улар 
ажратилади ва 28
0
С ҳароратда қуритилади. 
Қуритилган спора қатлами полиэтилен қопчаларга жойланиб, 18
20
0
С 
ҳароратда қуруқ жойларда сақланади. 
Боверин тайёрланишидан аввал тайёр спорали материал шарсимон идишда 
майдаланилади ва қатор элаклардан ўтказилади. Тайёр материалнинг титри 
аниқланади ва 15-20 минут давомида зарур каолин миқдори билан 
аралаштирилади. Тайёр препаратнинг 1 граммида 1,5 млрд.дан кам бўлмаган 
конидиоспоралар бўлади. 
Барча амалга оширилган босқичлар 11
12 кунни эгаллайди, шундан 
инокулят олиш учун
1 кун; ферментёрда ўстириш -11,5; шкафларда ушлаш-5 
; қатламни дозалаш
2; қатламни қуритиш 23 кунни ташкил этади. 
Боверин қайрағоч барг кемирувчи зараркунандалари, шунингдек олма, 
шарқий мевахўр ва ўрмон зараркунандаларига қарши қўлланилади. 
Боверинни картошка ўсимлигидаги колорадо қўнғизига қарши қўллаш 
самарали фойда беради. Препаратга кимёвий инсектицидлар қўшиб қўллаш 
100% барча ёшдаги личинкаларни 100% гача нобуд қилади. Бовериннинг сарф 
меъёри 1 гектарга 1
2 кг бўлади. Ўсимликларга препарат пуркаш орқали 
сепилади. Кимёвий препаратлар билан аралаштириш, препаратни қўллашдан 2 
соат олдин амалга оширилади. 


116

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling