Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик
Вирусли энтомопатоген препаратлар
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Qishloq xujalik biotexnologiyasi
Вирусли энтомопатоген препаратлар
Ҳамма энтомопатоген препаратлар ичида вирусли препаратлар хўжайин хашаротга нисбатан ўзининг ўта спецификлиги билан характерланади. Улар одатда бир турдаги хашаротларгагина таъсир кўрсатади. Уларнинг бу яққол тор доирадаги таъсирининг ўзи бу препаратларнинг инсон, флора ва фауна учун безарарлигини кўрсатади. Вируслар ўзларининг ноқулай ташқи таъсирларига (ҳарорат, намлик) ўта чидамли бўлиб, улар хашаротлардан ташқи ҳолатда ҳам 10 15 йилгача ўз таъсир кучини йўқотмайди. Хашаротнинг вируслар билан касалланиши уларнинг овқатланиши орқали юз беради. Хашарот ичакларига тушган вирусли танача ишқорли pН да парчаланишни бошлайди. Эркинликка чиққан вирионлар ичак деворлари орқали ҳужайраларга ўтиб, ядроларда вируслар репликацияси руй беради. Бўш вируслар бошқа ҳужайраларни ҳам зарарлай бошлайди ва оқибатда хашаротлар личинкаларининг нобуд бўлишига олиб келади. Вирусларнинг фарқланувчи белгилари шуки, улар фақатгина тирик тўқималардагини кўпая олади. Бу эса ўз навбатида саноат миқёсида вирусли энтомопатоген препаратларни ишлаб чиқаришда бир мунча қийинчиликлар туғдиради, чунки вирусларни кўпайтириш технологияси жараёнида фақатгина тирик хўжайин-хашаротлардан фойдаланиши талаб этилади. Ҳозирги пайтда 3 хил вирусли энтомопатоген препаратларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган: вирин-ЭКС(карам қуртига қарши), ЭНШ (ток ичак қурти касалига қарши), АББ (амерака оқ капалагига қарши). Ҳар қандай вирусли препаратни ишлаб чиқариш хўжайин-хашаротни уларнинг физиологик соғломлигини таъминловчи сунъий озиқа муҳитида ўстиришдан бошланади. Маълум бир ривожланиш фазасида (одатда қўнғиз даврида) хашаротлар овқатига вирусли суспензия қўшиш йўли билан улар зарарлантирилади. Бунинг учун инокулят олдиндан бир қанча касалланган личинкалардан олиб тайёрланади. Ҳашоратлар зарарлангандан сўнг унинг тўқимасида максимал вируслар тўпланишини таъминловчи қатъий аниқ шароитда сақланади. 7 9 кундан кейин нобуд бўлган ва чалажон личинкалар йиғилади, 3335 0 С да улар қуритилади, механик усулда тўқималар йиғиндиси - тана майдаланади. Олинган массага физиологик эритма ёки дистилланган сув 1 қўнғизга 1 мл ҳисобида қўйилади, майдаланиб суюлтирилган тўқима фильтрланади. Ишлаб чиқариш препарати вирин-ЭКС полиэдралари фильтратни центрафигура усулида чўктириб олинади. Чўкма минимал миқдорда дистилланган сувда суюлтирилади ва 1 мл дан 1 млрд. гача полиэдрлар титри бўлгунча стерилланган глицерин қўшилади. Тайёр препарат флаконларга бир ёки бир неча гектарга етарли миқдордаги меъёрда жойланади. Ушбу технология инокулят сарфи билан таққосланганда полиэдрлар миқдорини 5-10 минг марта ошириш имкониятини беради. Битта қўнғизда ўртача 36 млрд.гача полиэдрлар унинг қуруқмас оғирлигининг 30% ини ташкил этувчи 36 млрд.гача полиэдрлар олиш имконияти мавжуд. 117 Ишлаб чиқаришда вирин-ЭНШ препарати фильтратига лактоза қўшилади аралаштирилгандан сўнг суспензия ҳажмининг 4:1 нисбатида ацетон қўшилади. Тиндирилгандан сўнг устки қисм суюқлиги тўкилади чўкма эса ацетон тўлиқ учиб кетгунча қуритилади. Тайёр препарат формасини тайёрлашда қуруқ чўкма қўшимчалар - каолин ёки бентонитга 1 граммлари 1 млрд. полиэдрлар титрини олишгача аралаштирилади. Препаратнинг ёғли формаси чўкмани дастлаб стерил 50% ли глицерин эритмасида 1 мл да полиэдрлар титри 2 млрд. - бўлгунча деспиргирлаш йўли билан тайёрланади, кейин стерил ҳолда соляр мойи ҳажми миқдорида қўшилади, аралаштирилади ва флаконларга қўйилади. Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling