Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Qishloq xujalik biotexnologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сигирларни уруғланиш даври
Йирик шохли ҳайвонлар. Сунъий урчитиш (уруғлантириш) натижаларига
таъсир этадиган яккаю-ягона омил бу қўшилишга интилтиришдир. Қўшилишга интилиш –18-24 кун орасида қайтарилиб туриладиган сигир ёки ғуножини қисқа жинсий талабидир. Агар сигир тухум ҳужайраси етилиб, тухумдон фоликулидан ажралиб, тухум (уруғ) ўтказгич воронкага тушганда, у тез ва тўлиқ уруғланади («қочади»). +очишга интилиш ўтгандан кейин 10-14 соат ўтганда кейин етилган тухум ҳужайралари фоликуллардан ажралади ва бу жараён ўртача 18 соат давом этади. Сперматозтидлар тухум ҳужайралари билан қўшилиш қобилиятига эга бўлгунга қадар, бир неча вақт улар сигирни жинсий йўлида бўлиши керак, (бу жараён фан тилида «Капацитация» деб аталади) лигини эътиборга олсак уруғланиш овуляциядан бир неча соат олдин содир бўлади. Демак, урчиш сифатли ўтиши учун уруғланиш қўшилишга интилиш даврининг кейинги 2/3 қисмида амалга ошиши мақсадга мувофиқ бўлади. Бу эса сигирларни қўшилишга интилиш даври бошлангандан кейинги 24 соатни ташкил этади. Қўшилишга ҳоҳиши бўлган сигирлар ёки ғуножинларни ташқи кўриниши ҳам ўзгариб, улар тез харакатчан, буқалардан қочадиган (чопадиган) 121 аҳволга тушиб қоладилар. Уруғланишни оптимал вақтини аниқлаш учун қуйидаги 5.1-жадвалда келтирилган маълумотлардан фойдаланиш мумкин. 9-жадвал Сигирларни уруғланиш даври Қўшилишга интилиш олдидаги давр Қўшилишга интилиш билан ҳаракатсизланиш рефлекси намоён бўлиш вақти Фолликулларда етилган тухум ҳужайраларини ажралиш даври (овуляция) Тухум ҳужайра ҳаётининг давом этиш даври 6-10 с 18 с 10-14 с тухум ҳужайраларни ажаралиши 6-10 с уруғланиш учун вақтли уруғланиш мумкин уруғланиш учун энг яхши вақт Уруғланиш мумкин Уруғланиш вақтидан ўтган Юқорида айтиб ўтилганидек, уруғланишга (қўшилишга) интилиш даврини бир-бирига мос қилишни асосий йўлларидан бири сариқ тана фаолиятини даврини қисқартиришдир. Бу мақсадда, йирик шохли ҳайвонлар учун простагландин препаратлари ишлатилади. Жинсий давр циклини дастлабки кунларида (1-5 кунлар) яъни сариқ тана пайдо бўлмаганда простагландинни фойдаси бўлмайди. Агар сариқ тана жинсий циклни охирида ўз фаолиятини йўқотса, (18-21 кунлар) бунда ҳам простагландинлардан фойда йўқ. Агар сигир ёки ғуножинларда сариқ тана ҳосил бўлган кунлар (асосан жинсий циклнинг 6-17 кунлари) простагландинюборилса, у сариқ таналарни регрессиясини (парчаланишини) чақиради, оқибатда молларда қўшилишга иштиёқ пайдо бўлади ва овуляция дориланганидан кейин 2-5 кун ичида содир бўлади. Одатда простагландиндан бир ёки икки маротаба фойдаланилади. Прогтагеандинлардан бир мартотаба укол қилинганда жинсий циклдан 4-5 кун ўтган бўлса, у барча ҳайвонларда қўшилишга интилиш ҳисини уйғотади. Сигирларда қўшилишга интилиш уколдан кейин 48-72 соат ўтгач, овуляция эса қўшилгандан кейин тахминан 20-24 соат ўтганда содир бўлади. Шундай қилиб, бир мартотабалик уколдан кейин уруғланиш мумкин сариқ тана ҳосил бўлган молларни 2-3 кун мобайнида, қўшилишга интилиш бошланганда амалга ошириш мумкин. Простагеандин икки маротаба укол қилинганда, уколлар ораси 11 кунни ташкил этиши керак. Иккинчи уколдан 5 кун ўтгач 90-95 % молларда қўшилишга интилиш пайдо бўлади. Ҳайвонларни, одатда бир маротаба простагландин қабул қилгандан кейин 60-72 соатдан кейин, икки маротаба укол қабул қиладиган бўлса 72 ва 96 соатдан кейин уруғлантириш тавсия этилади. Шуни ҳам этиб ўтиш лозимки, иккинчи уколдан кейин 76-80 соат ўтгач, сигирларда қўшилишга ҳоҳиш уйғонмаган бўлса ҳам уларни уруғлантириш мумкин. Кўпчилик вақтларда, протогландин бир марта укол қилинган сигирларда 32-38 кундан кейин, икки маротаба укол қилинганларида эса 20-26 122 кундан кейин қўшлишга иштиёқ қайтарилади. Қўшилишга интилишни қайтарилиш даврини режаланиши ва уни қисқа вақт орасида аниқланиши уруғлантиришга кетадиган сарф харажатларни камайишига олиб келади. Қўшилишга интилишни бир-бирига монан ўтказишга иккинчи ёндошиши, жинсий циклни лютеин фаза (босқич) даврини узайтиришга асосланган бўлиб, бу мақсадда йирик шохли ҳайвонлар учун прогестерон ёки унинг ҳосилалари ишлатилади. Шундай препаратлардан бири Синхромат-Б. Бу препаратдан фойдаланиш қуйидагича амалга оширилади: энг аввало сигирни қулоғи терсининг ташқи томони тагига норгестамет (уни таркибида синтетик прогестагаен бўлади) киритилади, (инплантация қилинади)кейин мушак орасига 3 мг норгестамет ва 6мг эстрадиол валериант юборилади. 9 кундан кейин қулоқ териси тагига қўйилган инплантат олиб ташланади. Оқибатда, барча ҳайвонлар 24-36 соат орасида қўшилишга интиладилар. Инплантат олиб ташлангандан кейин 48-54 соат орасида сигирларда қўшилишга иштиёқ уйғонмаса ҳам уларни уруғлантириш мумкин бўлади. Қўшилишга иштиёқ уйғонишни яна бир йўли ҳайвонлар жинсий органларига ичига прогестерон шимилтирилган маҳсус усқурма ўрнатиб қўйишдир. Бу усул Россияда кенг қўлланилади ва усқурмани ПРИД деб номланган. ПРИД ҳайвонга 6 ёки 7 кун қўйиб қўйилади. Қўшилишга интилишни бир-бирига монан қилибўтказиш мақсадида, усқурмани олиб ташлашдан 1-2 кун аввал простогландин F-2 а ёки уни аналоглари укол қилинади. ПРИД олиб ташлангандан кейин 3000 М.Е СЖК укол қилинса ҳам яхши натижа кўрсатади. Қўйлар. Қўйларни сариқ танаси ҳам қорамолларга ўхшаб, қиладиган таъсирига маълум даврдагина сезгир халос. Сариқ танани ёши уни уч кундан кам, яъни жинсий циклнинг 4-куни бўлганда парчаланиши (регрессияси) простогландин F2а ёки унинг аналоги (100 мкг JCF 80996) бир маротабагина укол қилинганда содир бўлади. Шу сабабли, агар простогландин бир маротаба укол қилинганда совлиқларни фақатгина 65% дагина қўшилишга иштиёқ туғилиши мумкин. Шунинг учун ҳам совлиқларга орадан 8-9 кун ташлаб икки маротаба простагландин билан укол қилиш тавсия этилади. Икки марта простагландин қабул қилган совлиқлар да қўшилишга иштиёқ 38-40 соатда, Лгнинг энг юқори миқдори 50 соатда, овуляция – 73-74 соатдан кейин содир бўлади. Қўшилишга мойилликни бир-бирига мослаб чиқаришнинг яна бир йўли совлиқларни жинсий органлари ичига прогестаглар (кронол 30-45 мг) шимитилган усқурма ўрнатишдир. Бундай усқурмалар 14-16 кунга қўйилиб, ундан асосий мақсад ўтовдаги барча қўйларни бир вақтда жинсий циклнинг фолликуляр босқичига келтиришдир. Усқурма олиб ташлангандан кейин кўпчилик совлиқларда қўшилишга интилиш 24-72 соатдан кейин, яъни усқурма олингандан кейинги кунга тўғри келади. Усқурма олинаётган вақтда 350-750 шартли бирликда СЖК юборилса, қўшилишга иштиёқни бир-бирига монанлиги янада ошади ва бу жараён тезлашади. Совлиқларга гормонал препаратлар бериш қуйидагича амалга оширилади: урчитиш фаслида жинсий органлар ичига флюгестерон аустат – ФГА, 123 кронолон, медроксипрогестерон ацетат МАП ёки прогестагенларни бошқа ҳосилалари эритмасида шимтилган усқурма 14 кунга қўйиб қўйилади. Усқурмаларни чиқариб олаётган вақтда 500 ш.б. СЖК укол қилинади. Шундан кейин 2 кун ичида совлиқлар қўчқорга келадилар. Бу жараёндан ўтган қўйлар агар июн ёки июл ойида уруғланган бўлсалар уларни 60 % дан кўпроғи қўзилайдилар. Табиий уруғлантирилганда 10 та совлиққа 1 та қўчқор бўлиши ва қўчқорлар совлиқларга юқоридаги ташкилий масалалар тугагандан 48 соат ўтгандан кейингина қўйилишлари шарт. Отлар. Бойталларга (урғочи от) 1,25-10 мг простагландин F 2а бир маротаба ёки 300-600 мкг простагландин JCJ 79939 ни аналогларидан биридан икки маротаба укол қилинганда қўшилишга интилиш уч кун орасида чақирилади (сариқ таналар ҳосил бўлганда укол қилинган бўлса). Сигирга ўхшаб байталларни сариқ танаси ҳам 5 кунликгача простогландинлар таъсирида намойил бўлиб туради. Шунинг учун ҳам жинсий циклни дастлабки 4 кунида қилинган простагландинни таъсири бўлмайди. Байталларда қўшилишга мойиллик ҳар хил бўлганлиги сабабли простагландин уколдан 3 кун орасида қўшилишга интилишни бир-бирига мос равишда ўтишини таъминласада, овуляция жараёни унчалик аниқ ўтмайди (7-12 кун уколдан кейин). Шуниг учун ҳам овуляция ўтиш даврини камайтириш мақсадида қўшилишга иштиёқ бошлангандан 2 ёки 3 кун ўтгач ХГ ёки ГН-РГ инъекция қилинади. 2000-3000 шартли бирликда ХГ препаратини вена қонига юборилганда, 36-48 соат орасида 90 % байталларда овуляция бошланади, шу муносабат билан бир марталик қўшилишга иштиёқ давридаги қочирилган байталларни сони 2,7 дан 1,8 гача қисқаради ва буғоз бўлган байталлар эса 50 дан 56 % гача ошади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling