n = 3 учун буль функциялари сони 256 га тенг бўлиши равшан.
Икки аргумент учун олинган функцияларни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, баъзи функциялар бошқалари орқали аниқланиши мумкин экан. Масалан, Вебб функцияси нинг га импликацияси кўринишда ёзилиши мумкин. Демак, Буль функцияларининг битта ёки иккита аргументдан иборат минимал тўплами мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида исталган (аммо чекли) сондаги аргументларнинг ҳамма ихтиёрий буль функцияларини ифодалаш мумкин. Функцияларнинг бунга ўхшаш тўплами функционал тўлиқ функциялар дейилади. Тўпламнинг функционал тўлиқлиги буль функцияларининг махсус хоссаларини ўрганиш йўли билан аниқланади. Функционал тўлиқ тўпламлар қаторига қуйидагилар киради: 1) конъюнкция, дизъюнкция, инкор қилиш; 2) Шеффер функцияси 3) Вебб функцияси; 4) х, маън қилиш функцияси, бирлик константа, импликация ва ҳоказо. Функционал тўлиқ тўпламлар базис (асос) деб ҳам аталади. Амалда қуйидагилар энг кўп тарқалган: ВА— ЁКИ— ЙЎҚ базиси; Шеффер функцияси; Вебб функцияси. Назарий тадқиқотларнинг энг катта сони ВА— ЁКИ—ЙЎҚ базисида (асосида) бажарилган. Шунинг учун, биз бундан кейин буль функцияларини шу асосда қараб чиқамиз.
Буль функцияларининг каноник шаклларини аниқлаймиз. Бунинг учун Шеннон ёйилмаси тенгламасини исботсиз келтирамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |