- - моддий хизматлар. Моддий хизматларнинг натижаси бўлиб, бажарилган иш ёки маҳсулот ҳисобланади.;
- - ижтимоий-маданий хизматлар. Ижтимоий-маданий хизматлар натижаси моддий шаклга эга бўлмайди.
- Моддий хизматлар – бу инсонларнинг моддий талабларини қондирувчи хизматлардир.
- Ушбу хизматлар маҳсулотларнинг истеъмол қийматини қайта тиклайди (ўзгартиради, сақлайди) ёки истеъмолчилар буюртмаларига биноан янги маҳсулотлар ишлаб чиқаради, истеъмол учун шарт- шароитларни яратиб беради.
- Моддий хизматларга:
- маиший хизматлар (маҳсулотлар, бино ва қурилмаларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар, сартарошхона хизматлари, фото хизматлар);
- турар жой-коммунал хизматлар;
- оммавий овқатланиш хизматлари;
- транспорт хизматлари;
- агросервис хизматлари ва бошқалар киради.
Ижтимоий-маданий хизматлар - Ижтимоий-маданий хизмат деганда инсонларнинг маънавий, интеллектуал талабларини қондирувчи ва уларнинг нормал ҳаёт фаолиятини қўллаб қувватлашга мўлжалланган хизматлар мажмуаси тушунилади.
- Ижтимоий-маданий хизматларга:
- тиббий хизматлар;
- таълим хизматлари;
- туризм хизматлари;
- маданий хизматлари киради.
Моддий ва номоддий хизматларнинг ўзаро алоқаси - Моддий ва ижтимоий-маданий хизматлар бир бирини доимий равишда тўлдирувчи ҳисобланади. Кўпчилик ҳолатларда товарларни харид қилишга хизматларни истеъмол қилиш ҳамроҳ бўлади.
- Масалан оммавий овқатланиш хизматларини истеъмол қилишда, истеъмолчи товар олади.
- Ушбу товарга озиқ-овқат маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қиладиган жой, таомлар ва ичимликларни бериш бўйича хизматлар, психологик дам олиш ва ҳокозолар киради.
- Истеъмолчиларга хизматлар уларга хизмат қилиш жараёнида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |