Девори ғиштли биноларни барпо этиш режа


Ғишт териш ва йиғма конструкцияларни монтаж қилишдаги ўзаро


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana14.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1001346
1   2   3   4   5
Bog'liq
11-ma`ruza. Devori g\'ishtli binolarni barpo etish

Ғишт териш ва йиғма конструкцияларни монтаж қилишдаги ўзаро 
боғлиқлик. Ташқи деворлари ғиштли кўп қаватли биноларни барпо 
этишдаги етакчи жараён бу каркасининг йиғма конструкцияларини лойиха 
холатига ўрнатишдир. Бу жараённи бажариш ритм- маромига барча бирга 
бажариладиган жараёнлар ва шунингдек ғишт терими ҳам бўйинсуниши 
керак. Барча бу жараёнлар бир-бири билан фазо ва вақт миқёсида боғланган 
бўлиши керак. 
Ташқи ва ички деворлари ва пардеворлари ғиштли биноларда монтаж 
ишлари хажми кўп бўлмаганда(
перемичка-тепадон,
алохида йиғма 
элементлар, ёпма панеллар) етакчи жараён ғишт теришдир.
Айрим жараёнларни бажариш кетма-кетлигига қараб, бинолар 
дифференциаль (алоҳида), мажмуали ёки аралаш усулда барпо этилади. 
Дифференциаль ( алохида) усулда бинодаги хамма ишлар кетма-кет 
олиб борилади: олдин бутун баландлик бўйича бино каркаснинг ички 
конструкциялари барпо этилади, сўнг барча ташқи ва ички деворлар 
ғиштдан терилади ва шундан сўнг пардозлаш ишлари бажарилади. Бу усул 


кенг фронт билан айрим ишларни олиб бориш имконини беради, уларни 
давомийлигини қисқаришига имкон беради, аммо ишларни бир вақтда 
биргаликда бажарилмасдан кетма-кет бажарилиши бинони барпо этилишини 
умумий давомийлигини узайишига олиб келади. 
Мажмуали (биргаликдаги) усулда монтаж ва ғишт териш ишларини 
қўшни қамровларда параллел олиб борилишини таъминлайди, баъзи 
пайтларда бинони пастки қаватларида пардозлаш ишларини бошлаш
мумкин. Монтаж ва ғишт териш ишларини биргаликда олиб бориш усули 
қурилиш муддатини кескин қисқартириш имконини беради.
Аралаш (комбинациялашган) усулда – каркасни маълум баландликкача 
монтаж қилиш мумкин, сўнг ғишт териш ишлари шу баландликгача 
бажарилади, иш шу кетма-кетликда давом эттирилади. Бу усулни устунлари 
2...3 қаватга мулжалланган каркасли биноларда қўллаш мумкин.

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling