Девори ғиштли биноларни барпо этиш режа


Монтаж ва ғишт-тош ишларини оқим усулида бажариш, қиш


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana14.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1001346
1   2   3   4   5
Bog'liq
11-ma`ruza. Devori g\'ishtli binolarni barpo etish

3. Монтаж ва ғишт-тош ишларини оқим усулида бажариш, қиш 
шароитида ғиштли конструкцияларни барпо этиш 
Ғишт деворли кўп қаватли биноларни барпо этишни ўзига хослиги 
шундан иборатки, монтаж ва ғишт териш ишларини қўшиб олиб борили-
шидадир. Бу иккала жараён бир-бири билан ўзаро боғланган ва бу ишлар 
параллел ёки озгина вақт оралиғида фарқ билан бажарилади. 
Бу ишларни бажаришни ўзига хослиги шундаки, уларни бажариш 
керакли технологик танаффусларга амал қилиш билан боғлиқ. Навбатдаги 
қават каркасларини монтаж қилишга туташув жойлардаги, тугунлардаги ва 


қаватлар ора ёпмалар чокларидаги бетон қоришмаси энг камида 70%, , ғишт 
теримида 50% лойихадаги мустахкамликкаэришгандан сўнг рухсат этилади.
Ғиштли биноларни барпо этишни фақат оқим усулида, яъни бинони 
мехнат унумдорлиги бўйича бир хил бўлган қамровларга бўлинишини 
назарда тутадиган бир-, икки- ва учқамровли системаларда олиб бориш 
керак. 
Ишларни ташкил этишнинг бир қамровли системаси билан асосан
режада кичикроқ бир секцияли ва бир қаватли бинолар қурилишларда, бутун 
қават уч ярусга бўлиниб ғишт терилганида қўлланилади. Бу системада ғишт 
теришни ва монтажни, монтажчи касбини ўзлаштирган ғишт терувчилар 
бажарадилар. Ғишт териш ишлари бинони периметри бўйича ярус 
баландлигида смена охиригача тугатилиши керак. Шу куни иккинчи сменада 
ёрдамчи ишлар бажарилади: сўриларни ўрнатиш, сўриларга ғишт келтириш 
ва бошқа ишлар. Уч кундан сўнг, яъни учинчи ярус ғиштлари териб 
бўлингандан сўнг, бригада 4...5 одамдан иборат монтаж звеноларга 
бўлинадилар, звенолар сонига қараб йиғма элементлар икки ёки уч смена 
давомида монтаж қилинади. Хавфсизлик техникаси қоидаларига биноан 
монтаж ишлари олиб борилаётган қамровларда (ишчи участкаларда) бир 
вақтнинг ўзида ғишт терувчилар ишлаши ёки тескариси бўлиши мумкин 
эмас. 
Қишлоқ қурилишидаги ёйилган кичик объектларни барпо этишда, 
ғиштли коттеджлар қурилишидаги хамма мажмуа ишларни звенолар ичида 
ихтисосларга бўлинган битта мажмуали бригада олиб боргани мақсадга 
мувофиқдир. Бундай бригада таркибига ғишт терувчилар, монтажчилар, 
такелажчилар, дурадгорлар звенолари ва транспорт ишчилари кириш керак.
Бригадада ғишт терувчи звено етакчи бўлиб, бошқа звенолар ғишт терувчи ва 
монтажчи звеноларни иш билан таъминланишини эътиборга олган ҳолда 
жамланади. Меҳнатни ташкил этиш ва тақсимотини бу шаклида бригада 
ичидаги бекор туриб қолишларни қисқартириш, ёрдамчи ишлар хажмини 
камайтириш мумкин. 
Оқим усули билан ишлар ташкил қилинганда, ўз ишини аниқ ва бир 
маромда бажариб бир объектдан иккинчи объектга кетма-кет ўтувчи, 
нолинчи циклни барпо этадиган, ғишт терадиган, йиғма конструкцияларни
монтаж қиладиган, том ёпувчилар ва пардозчилардан иборат тўртта бригада 
(звено) бўлиши мақсадга мувофиқдир. 
Икки қамровли система энг кенг тарқалган бўлиб, у икки, уч ва тўртта 
секцияли бинолар қурилишида қўлланилади. Барпо этилаётган бинони тархи 
бўйича, мехнат сарфи тенг бўлган икки қисмга бўлинади: биринчи қамровда 
ғишт териш ишлари олиб борилади, иккинчи қамровда қават каркаслари 
монтаж қилинади, пардадеворлар ва бошқа конструкциялар монтажи
сўрилар ўрнатилади. Звенодаги ишчиларни таркиби шундай танланиши 
керакким, иккала звено қамровлардаги ишларни бир вақтни ўзида 
тугатишлари керак, ва қамровларни алмаштиришлари керак. Бундай кетма-
кетлик бинонинг хамма қаватларни барпо этишда сақланиб қолади. Ишлар 
бир, икки ва уч сменада ташкил этилиши мумкин.


Икки қамровли система одатда кўплаб икки ярусли ғишт терими қабул 
қилинган, қават баландлиги 3 м гача бўлган биноларда қўлланилади. Турар 
жой биноси намунавий қаватининг ғишт терими ва йиғма конструкциялар 
монтажини икки қамровли системада ва ғишт теримини фақат биринчи 
сменада бажарилганда ташкил этиш 14.1 -жадвалда келтирилган.
Асосий ишчи жараёнлар 4 мажмуага йиғилган – ғишт териш, қоришма 
ва ғиштни иш ўрнига узатиш, сўриларни алмаштириш, монтаж ва бир вақтда 
бажариладиган жараёнлардан иборат бўлади. Қаватдаги ишларни энг 
маъқул давомийлиги кранни ва ғишт териш давомийлигини ўзаро боғлаш 
билан аниқланади. 
Қамровлар сони қаватдаги ғишт териш ишларини хажми ва бинодаги
секциялар сонига қараб бирдан учгача қабул қилинади, ишчи участкалар 
сони қамровда – 2...4 гача, яруслар сони – икки қават баландлиги 2,8 м гача 
бўлса ва уч 2,8 м дан баланд бўлса. Ғишт териш ишларини қаватдаги 
давомийлилиги (кунда), ғишт терувчилар фақат биринчи сменада 
ишлаганларида қўйидаги боғлиқликка бўйинсунади.
Т
тер 
= N
қ 
N
у 
N
я
 
Бунда, Т
тер
– ғишт териш ишларини давомийлиги; N
қ
– қамровлар сони; 
N
у
– ишчи участкалар сони; N
я
– қават баландлиги бўйича қабул қилинган 
яруслар сони.
Қаватдаги ғишт териш ишларини бажарилишини давомийлигини 
крандан икки сменада фойдаланилгандаги ишлаган вақти билан боғланган 
бўлиши керак. Кўрилаётган жадвал 14.1. да режалаштирилган вақт 16 смена 
ёки 8 иш куни. Бу ҳолатда: 
Т
тер 
2•2•2 = 8 кун 
Икки қамровли система бўйича бино барпо этилганда, бино бўйлама 
ўқи бўйича икки қамровга бўлиниши мумкин ва иккала қамровда ишлар бир 
вақтни ўзида олиб борилади. Биринчисида уч ярусли қават баландлиги 
бўйича девор терилади, иккинчисида – йиғма конструкциялар, пардадеворлар 
монтаж қилинади ва ғишт теримига ҳамроҳ ишлар бажарилади. Қаватдаги 
ғишт теришни биринчи қамровдаги монтаж кранидан узоқда жойлашган 
бўйлама ўқидан бошлайдилар.


Уч қамровли система – катта узунликдаги (асосан беш ва олти 
секцияли уйлар) бинолар қурилишида қўлланилади. Бино режада мехнат 
сарфи бир хил бўлган учта бир-бирига тенг қамровларга бўлинади. Биттасида 
терувчилар ғишт теришади, иккинчисида, дурадгорлар сўрилар ўрнатишади, 
транспорт ишчилари эса материалларни тайёрлайдилар, учинчи қамровда 
монтажчилар каркас- каркас конструкцияларини монтаж қиладилар.
Секциялар сони олтидан кўп бўлган биноларни барпо этишда, ишни 
ташкил этиш ўрнатилган минорали кран сони бўйича бино иккита мустақил 
зоналарга бўлиниб икки ёки уч қамровли системада ташкил этилади.
Ишни мақбул ташкил этишда қуйидагилар назарда тутилиши керак:
• етакчи жараён – ғишт териш 1-чи сменада бажарилади, сўриларни 
қайта ўрнатиш, материалларни узатиш, бир вақтда бажариладиган ишлар– 2-
чи сменада, монтаж – 3-чи сменада олиб борилади.
• қамровдаги ишларни давомийлиги кран 2...3 смена ишлаганда кран 
билан боғлиқ жараёнларни мехнат сарфига боғлиқ.
• ғишт терувчиларни сони ғишт териш бўйича умумий мехнат сарфини 
қабул қилинган ишларни давомийлигига бўлиб аниқланади.
Икки қамровли система уч қамровлига нисбатан ишларни бажариш 1,5 
марта тезлаштиради ва иқтисодий жиҳатдан фойдалироқдир. Икки қамровли 
системада, 22...26 ишчидан иборат бригада икки сменада ишлаганида бир 
қаватни 12 кунда бапро этади. 40...46 ишчидан иборат бригада уч сменада 
ишлаганда шу ишларни 6 кунда бажаради. 
Оқим усулининг бошқа бир кўриниши –оқим-халқали (оқим-конвейер)
усули, девордаги тешиклар (эшик, дераза ва ш.к. нинг ўрни) сони кам бўлган 
саноат ва жамоат биноларининг узун деворларини теришда қўлланилади. Бу 
усулда бино қамровларга бўлиниши мумкин, аммо бўлинмалар бўлмайди, 
ғишт терувчиларнинг звенолари қамровнинг периметри бўйича кетма-кет 
жойларини ўзгартириб ва битта “олтилик” звено билан умумий қаторни 
терадилар, бунда биринчи иккилик ташқи верста (чет қисми)ни, иккинчи 
иккилик ички верстани, учинчи иккилик забутка (оралиқ)нитеради. Пардозли 
қалин деворлар теримини ёки мураккаб теримни учта “учлик”дан иборат 
“тўққизлик” звеноси бажаради. Оқим-халқали усул меҳнатни аниқ бўлиниши 
ва ишчиларнинг иш фронти бўйлаб кетма-кет ҳаракатига асосланган бўлиб, 
уларнинг ҳар бири ўзининг ишини маълум тезликда бажариб, ҳаммага 
баробар иш тартибини яратади. 
Звено бир қамровни бутун девори узунлиги бўйлаб бир қаторни 
тугатиб, иккинчи қаторни теришга ўтади. Ички деворлар мавжуд бўлганда, 
ташқи деворларни 1.8...2 м гача тергандан сўнг, бутун ғишт теримини 
бикирлигини таъминлаш учун ички деворларни теришга ўтган маъқул. Ғишт 
терувчилар бригадасидаги звенолар “иккилик” ва “учлик”ларга бўлиниб 
ишлайди. Иншоотда иш фронти катта бўлганда уни ўзининг ғишт терувчи 
звеноларига ёки мустақил комплекс бригадасига эга икки ва ундан ортиқ 
қамровларга бўлиш мумкин. 

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling