Девори ғиштли биноларни барпо этиш режа
Қиш шароитида ғишт-тошли конструкцияларни барпо этиш
Download 1.11 Mb. Pdf ko'rish
|
11-ma`ruza. Devori g\'ishtli binolarni barpo etish
Қиш шароитида ғишт-тошли конструкцияларни барпо этиш
Қиш шароитида ғишт териш ишларини бир қатор ўзига хослиги бор, яъни улар териш жараёнларига ва қоришмани қотишига манфий ҳароратни салбий таъсири билан боғлиқ.Ҳароратни пасайиши натижасида қоришмалар қотиши секинлашади: 5 0 С ҳароратда 3-4 мартага, 0 0 С ҳароратда амалда умуман қотмайди. Бундан паст ҳароратларда қоришма таркибидаги сув музга айланиб қолади ва боғловчилар билан бирикмайди. Агар қоришмани қотиши музлашдан олдин бошланган бўлса, эркин сув музга айланганда қотиш жараёни хам тўхтаб қолади. Бундан ташқари музлаган сувни ҳажми 9% га кўпаяди, буни натижасида қоришма структураси бузилади ва у музлагунга қадар эришган мустахкамлигини йўқотади. Янги терилган ғишт терими музлаганда, чоклардаги қоришма ёйилувчанлигини тез йўқотади, горизонтал чоклар етарли даражада зичланмайди, эриган чоғда эса юқоридаги ғиштлар оғирлиги натижасида сиқилади ва нотекис чўкади, бунинг натижасида ғишт терими ва бутун бинони мустахкамлигига ва турғунлигига хавф туғилади. Қиш шароитда ҳарорати + 20 0 С дан паст бўлмаган қоришма қўлланилиб ғишт терилганда қуйидаги асосий усуллар қўлланилади: •музлатиш усули, яъни қоришма музлагунга қадар критик мустахкамликни эгаллайди; •музлашга қарши қўшимчалар қўшиш; •глинозём цемент асосидаги тез қотадиган қоришмани қўллаш; • терилган ғиштни электр ёрдамида иситиш; • теримни арматуралаш; • иссиқ хоналарда териш. Қиш шароитида ғишт теришни фарқ қилувчи ўзига хослиги: • бўлинмаларни ўлчами камаяди, ғишт терувчиларни сони кўпайтирилади, қамровда бутун баландлик бўйича ғишт териш тез бажарилади; • кўп қаторли боғлаш системасида вертикал бўйлама чоклар камида ҳар уч қаторда боғланади; • иш жойларда қоришма захираси фақат 20...30 мин иш олиб боришга етарли бўлишга рухсат этилади ва қоришма солинадиган ящик иситиладиган бўлиши керак; • сувга тўйинган ва музлаган ғиштларни конструкцияни теришда қўллаш мумкин эмас, уни эритиш ва қуритиш зарур; • ишдаги танаффусларда, терилаётган девор қаторини устида қоришмани қолдириш мумкин эмас. Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling