Диетотeрапия —


в-парҳезнинг тахминий таомномаси (3243 ккал.)


Download 0.65 Mb.
bet12/20
Sana28.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1010265
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20
Bog'liq
Пархез столлар хакида

4в-парҳезнинг тахминий таомномаси (3243 ккал.)

Таомларнинг номи

Махсули, г.

Биринчи нонушта:




Буғли қуймоқ

130

Сули бўтқа

300

Чой

200

Иккинчи нонушта:




Пишган олмалар

100

Тушки овқат:




Гўшт бульонида пиширилган картошкали шўрва

400

Сувда пиширилган гўшт

55

Гречкали сочилувчи бўтқа

150

Олмали компот

180

Кечки овқат:




Печда пиширилган, ичига тухумли қуймоқ солинган рулет

130

Димланган сабзи

200

Олмали.гуручли пудинг

210

Кечқурунга:




Кефир

180

Бир кунга:




Оқ нон

300

Шакар

40

Сариёғ

10




5-ПАРҲЕЗ
Кўрсатмалар. Жигар фаолиятнинг етишмовчилик аломат-лари суст ифодаланган сурункали гепатит зўрайиб ва безарар кечганда, сурункали холецистит, ўт тош касаллиги тузалиш дав-ри, ўткир гепатитнинг соғайиш даврида.
Тайинлашдан мақсад. Касалликни ўткир даврида ошқозон ости безининг функционал қобилиятини меъёрлаштириш, ошқозон ва ичакни кимёвий ва механик авайлаш, шунингдек ўт пуфагининг рефлектор қўзғатилишини камайтиришга ёрдам бериш.
Умумий тавсифи. Паст энергетик қийматли парҳез, оқсилнинг физиологик меъёрига эга (1/3 ҳайвон оқсили), ёғлар ва углеводлар кескин чекланади. Механик ва кимёвий авайланган ҳолда, ичакнинг шишиб кетишини, қаттиқ клетчатка, экстрактив моддаларга бой, меъда суюқлиги секрециясини оширувчи маҳсулот-лар ман қилинади.
Пазандалик ишлови. Барча таомлар сувда ёки буғда пиширилади, суюқ ёки ўртача суюқ ҳолда.
Таркиби. Оқсиллар 80 гр, ёғлар 40—60 гр, углеводлар 200 гр. Чекланмаган суюқлик 1—2 л, ош тузи 8—10 гр. Энергетик қиймати 1800 ккал. Овқатланиш режими: бўлиб-бўлиб, кунига 5—6 маҳал.


Тавсия қилинган маҳсулот ва таомлар.
Нон маҳсулотлари. қотирилган нон 50 гр.
Шўрвалар. Турли хил ёрмалардан (сувли, гуручли, маннийли, перловкали ва ҳ.к., сўқцан ташқари) сувда ёки сабзавот қайнатмасида шиллиқ шўрвалар, пи-шиб кетган гўштдан крем шўрва.
Гўшт ва парранда гўштидан таомлар. Пайлардан ва ёғлардан тозаланган ёғсиз гўшт (мол, товуқ, курка, куён) суфле, кнель ёки буғли котлет ҳолатида.
Балиқли таомлар. Ёғсиз балиқ (треска, судак, сазан, окунь) суфле, кнель ҳолатида.
Тухумли таомлар. Чала пиширилган тухум, буғли қуймоқ (кунига 1—2 та ту-хум).
Сут, сут маҳсулотлари ва улардан тайёрланган таомлар. Сут фақат таомларда, паста, буғли пудинг ҳолатидаги янги тайёрланган творог паста кўринишида. Ёғлар. Тузсиз сариёғ 5 гр тайёр таомларга.
Сабзавотли таом ва гарнирлар. Пюре, буғли пудинг кўринишидаги сабзавотлар (картошка, сабзи, қовоқчалар, гулкарам).
Ёрмалардан таом ва гарнирлар. Ширин бўлмаган, эзилтириб пиширилган елим-шак бўтқалар, пудинглар, гуручли, ёрмали пишириқ, геркулес сувда пиширил-ган.
Мевалар. Печда пиширилган олма.
Ширин таомлар. Пишган мева ва қуритилган мевалар эзилтириб пиширилган компотлар, ксилит ва сорбитли кисель, желе, мусслар. Ичимликлар. Чой, минерал сув, наъматак дамламаси. Парҳез 5—7 кунга буюрилади.
Ман қилинади: Гўштли ва балиқли шўрвалар, қўзиқоринли ва сабзавотли кучли қайнатмалар, ёғли гўшт ва балиқ (қўи, ғоз, ўрдак, севрюга, сом ва ҳ.к.), қовурилган таомлар, хом сабзавот ва мевалар, карам, редиска, пиёз, шолғом, шовул, салат, турп, дудлама-лар, консервалар, колбаса маҳсулотлари.



Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling