4б-парҳезнинг тахминий таомномаси
Таомларнинг номи
|
Маҳсули, гр
|
Биринчи нонушта:
|
|
Буғли қуймоқ
|
130
|
Эзилтириб пиширилган сутли гуручли бўтқа
|
300
|
Чой
|
200
|
Иккинчи нонушта:
|
|
Печда пиширилган шакарли олма
|
100
|
Тушки овқат:
|
|
Ғилакли шўрва
|
400
|
Буғли гўштли котлет, сувда қайнатилган вермишельбилан
|
90/200
|
Олмали желе
|
125
|
Тушлик:
|
|
Қотирилган нон шакар билан
|
25
|
Наъматак дамламаси
|
200
|
Кечки овқап
|
|
Қайнатилган балиқ (треска)
|
85
|
Гречка ёрмаси ва творогдан эзилтириб тайёрланган пудинг
|
300
|
Кечқурунга:
|
|
Печда пиширилган олма
|
100
|
Бир кунга:
|
|
Оқ нон
|
300
|
Шакар
|
40
|
Сариёғ
|
20
|
4в-ПАРҲЕЗ
Кўрсатмалар. Ўткир ичак касалликларининг тузалиш ва умумий парҳезга ўтиш даврида, ичакни сурункали касалликларининг ремиссия даврида, шунинг-дек ушбу касалликлар ошқозон, жигар, ўт чиқариш йўллари ва ошқозон ости бези касалликлари билан бирга қўшилган ҳолда кечганда тайинланади.
Тайинлашдан мақсад. Сурункали ичак касалликларининг ремиссия даврида, шунингдек ошқозон, жигар, ўт чиқариш йўллари ва ошқозон ости безининг па-тологик жараёнга кўшилган вақтда тўлақонли овқатланиш ва компенсация сакла-нишини таъминлаш. Ўткир ичак касалликларининг тузалиш даврида овқат ҳазм қилиш органларининг фаолиятлари тикланишига эришиш.
Умумий тавсифи. Физиологик тўлақонлй парҳез: оқсил, ёғлар, углеводлар нор-мал миқдорда, ош тузи физиологик меъёрнинг пастки даражасигача (8—10 гр) чекланган, ошқозон-ичак йўлларининг шиллиқ пардаси ва рецептор аппарати-нинг механик ва кимёвий таъсирлардан авайлаш; ичакда бижғиш ва чириш жара-ёнларини кучайтирувчи маҳсулот ва таомларни, шунингдек ўт ажратиш, ошқо-зон ва ошқозон ости безининг секрециясига, жигарга таъсир қилувчи моддалар-ни ман қилиш.
Пазандалик ишлови. Барча таомлар сувда ёки буғда тайёрланади ёки майдалаъ маган ҳолда духовкада пиширилади.
Таркиби. Оқсиллар 100—110 гр, ёғлар 100—110 гр, углеводлар 400—450 гр. Чекланмаган суюқлик 1,5 л, ош тузи 8—10 граммгача. Рацион оғирлиги 3 кг. Энер-гетик қиймати 2900—3200 ккал.
Do'stlaringiz bilan baham: |