Диетотeрапия —


Download 0.65 Mb.
bet7/20
Sana28.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1010265
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20
Bog'liq
Пархез столлар хакида

Пазандалик ишлови. Овқат майдаланмаган ҳолда, буғда, сувда пиширилган, мева ва сабзовотлар — хом ёки сувда пиширилган ҳолда берилади. Ичакнинг эва-куатор фаолиятини кучайтириб, бижғиш жараёнини кучайтирмайдиган ва шил-лиқ пардасини кўзғатмайдиган мева ва сабзавотларнинг навлари ишлатилади.
Таркиби. Оқсиллар 100—120 г, ёғлар 100—110 г, углеводлар 400—450 г. Суюқ-лик 1,5 л, ош тузи 8—10 г. Рацион оғирлиги 3 кг. Энергетик қиймати/2900—3300 ккал. Овқатнинг ҳарорати: иссиқ овқат 57—62 °С, совуқ овқат 15 °С. /


Тавсия қилинган маҳсулот ва таомлар рўйхати.
Нон ва нон маҳсулотлари. Буғдой кепаги қўшилган ёки йирик тортилган ундан тайёрланган буғдой уни, кечаги нон 300—350 г. Яхши ҳазм қилинганда қора нон-га (хураки, орловский навли, жавдар) рухсат берилади. Ёғсиз печенье, қуруқ бис-квит, ванилли қотирилган сариёғли нон, гўштли ёғсиз, олмали ва бошқа мевали, мураббо ёки қиёмли пироглар (чекланган миқцорда).
Шўрвалар. Гўштли ва балиқли, ёғсиз сабзовотли қайнатмалар: карам, лавлагили шўрвалар, терма сабзавотлардан, арпа ёрмасидан, гул карамли ва мевали.
Гўшт ва парранда гўштидан тайёрланган таомлар. Гўштнинг ёғсиз навлари — мол, бузоқ, товуқ, курка, қуён гўштлари (сувда печда пиширилган; бўлакланган баъзан чопилган ҳодца).
Балиқли таомлар. Балиқнинг ёғсиз хиллари (судак, леш, навага, треска, карп, чўртан балиқ, хек ва бошқалар) сувда, буғда пиширилган; бўлак-бўлак ёки чо-пилган ҳолда, ивитилган сельдь чекланган миқцорда.
Сабзавотди гарнир ва таомлар. Турли хил сабзавотлардан хом ва сувда пиши-рилган ҳолда тайёрланган гарнир, салатлар, сабзавотли сомса кўринишида. Ай-ниқса лавлаги, сабзи, помидор, салат барглари, қовоқчалар, ошқовоқ, гул карам тавсия қилинади. Карам, яшил нўхот, ловия сувда пиширилган ҳолда рухсат бе-рилади. Эфир мойларига бой сабзавотлар — шолғом, турп, пиёз, саримсоқ пиёз, редиска ва қўзиқоринлар ман қилинади.
Ёрма, дуккаклилар, макарон маҳсулотларидан таом ва гарнирлар. Гречка ва буғдой ёрмаларидан (полтавская, «артек») сут қуйилиб ёки сомса кўринишида — чекланган микдорда истеъмол қилинади.
Тухумли таомлар. Чала пиширилган тухум ёки буғда пиширилган қуймоқ ку-нига икки донадан ошмаслиги лозим ( яхши ҳазм бўлганда). Тухум оқидан таом-лар (қуймоқ, меринга, снежок) бутун тухум — кунига 1/2—1 та.
Ширин таомлар, ширинликлар, мевалар, реза мевалар. Яхши пишган, ширин мевалар хомлигича ва шарбатлар. Қуритилган мевалар ивитилган ҳолда ва турли хил таомларда. Айниқса олхўри, туршак, ўрик ва анжир тавсия қилинади. Мармелад, қиём, зефир, ирис, сутли ва қаймоқли карамель, меваларнинг ширин навларидан мураббо, джем, қиём. Асал, шакар. Сут, сут маҳсулотлари ва улардан тайёрланган таомлар. Сутли таомлар чой билан. Ацидофил, кефир, қатиқ, нордон бўлмаган тво-рог табиий ҳолатда ва печда пиширилган пудинг, ватрушка, тез пишадиган творогли чучвара ҳолатида. Қаймоқ 10% таомларда, чой билан ва табиий кўринишда, яхши ҳазм қилинганда кунига 1—2 стакан. Аччиқ бўлмаган пишлоқ ва сметана оз миқцорда таомларга қўшимча сифатида.
Қайла ва зираворлар. Петрушка, укроп, кашнич, сельдерей, лавр япроғи (оз миқцорда), қалампирмунчоқ, долчин. Мевали қиймалар, озгина сметана қўшил-ганоққайла.
Яхна овқатлар. Аччиқ бўлмаган пишлоқ, қора икра, ёғсиз ветчина, бузоқ, товуқ гўшти, устига сардак солинган балиқ, ивитилган сельдь, сабзавотли ва мева-ли салатлар.
Ичимликлар. Чой, наъматак дамламаси, суррогат кофе (аччиқ бўлмаган), мевали ширин шарбатлар (олхўри, ўрикли), сабзавотли (томат, сабзи ва бошқалар).
Ёғлар. Сариёғ, зайтун мойи (куйдирилмасдан, тайёр таомларга қўшилади ва табиий ҳолатда берилади). Писта ёғи ва бошқа ўсимлик мойлари тавсия қилинади. Қийин эрийдиган, ҳайвон ёғлари (чўчқа, мол, қўй ёғлари, омухта ёғлар) ман қилинади.






Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling