Диетотeрапия —
-парҳез узоқ муддатга белгиланиши мумкин
Download 0.65 Mb.
|
Пархез столлар хакида
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таомларнинг номи
- Иккинчи нонушта
- Тушки овқат
- Кечки овқат
- 10-ПАРҲЕЗ Кўрсатмалар.
- Умумий тавсифи.
9-парҳез узоқ муддатга белгиланиши мумкин.
9-парҳезнинг тахминий таомномаси
10-ПАРҲЕЗ Кўрсатмалар. Қон айланишетишмовчилигининг 1-П Абос-қичларидаги юрак-томир тизими касалликлари. Тайинлашдан мақсад. Юрак-томир тизими ва овқат ҳазм қилиш органларининг авайлаш билан бир вақтда бузилган қон айлани-шини қайта тиклаш жигар, буйрак ва моддалар алмашинуви фао-лиятини меъёрлаштиришда ёрдам бериш. Азотли шлакларни ва алмашинувнинг оксидланмаган маҳсулотларини организмдан чиқаришни яхши-лаш. Умумий тавсифи. Ош тузи 6—8 г гача чекланган (3—4 г маҳсулотлар таркиби-да) ва 3—4 г беморнинг қўлига берилади, чекланмаган суюқлик 1,2 литр (шўрва, киселларни ҳисоблаган ҳолда). Бир кеча-кундузли рацион таркибида 90 г оқсил ( улардан 50 г ҳайвон оқсил-лари), 65—70 г ёғлар ( улардан 20 ўсимлик мойлари), 350—400 г углеводлар. Рацион оғирлиги 2 кг. Энергетик қиймати 2350—2600 ккал. Марказий асаб тизими ва юрак-томир тизимини қўзғатувчи моддалар ман қили-нади: спиртли ичимликларнинг барча турлари, аччиқ чой ва табиий кофе, какао, шоколад, гўштли, балиқли ва кўзиқоринли қайнатмалар, аччиқ таомлар, дудла-малар, холестеринга бой маҳсулотлар (мия, ҳайвонларнинг ички аъзолари, ҳай-вон ёғи, икра). Метеоризмни келтириб чиқарувчи маҳсулотлар (турп, карам, са-римсоқ, пиёз, дуккаклилар, газланган ичимликлар) чекланади. Ишқорли валент-ли маҳсулотлар (сут, сут маҳсулотлари, мевалар, сабзавотлар ва улардан тайёрланган шарбатлар) ва липотроп моддаларга бой маҳсулотлар (творог, треска балиқ, сули бўтқаси) тавсия қилинади. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling