Дифференцирования квази-филиформных алгебр


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014


Download 1.34 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/120
Sana20.12.2022
Hajmi1.34 Mb.
#1040088
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   120
Bog'liq
4-guldu-axb-2014

* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014. 
№ 4 *
87 
техникаларидан унумли фойдалана олиш; кенг дунѐқарашга эга бўлиш, ҳуқуқий жиҳатдан 
саводхонлик; муомалага тез киришувчанлик ва юксак ахлоқий сифатлар; янгиликларга 
интилувчанлик. 
Таълим, айниқса, иқтисодий таълимни инновацияга йўналтирилиш муҳим вазифа 
ҳисобланади. 
Инновациялар, янги ғояларни илгари суриш ва уларни амалиѐтга жорий этишни ифода 
этувчи яхлит жараѐн ҳисобланади. Аммо мамлакатимизда инновацион жараѐнларни 
жадаллаштириш борасидаги тадбирлар талаб даражасида эмас. Инновацион сиѐсатнинг асосий 
мақсади миллий товар ва хизматлар рақобатбардошлигини ошириш, аҳоли турмуш даражасини 
яхшилаш ва самарали бандликни таъминлашни кўзда тутади. Мамлакатимиздаги инновацион 
жараѐнларни мувофиқлаштирувчи институт эса ҳукумат қошидаги илмий-тахник 
ривожланишни мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳисобланади. Тарихий тажриба шуни 
кўрсатадики, илм-фан ва бизнеснинг ўзаро алоқаси табиатига кўра, бирламчи эмас, шу сабабли 
давлат бу борада мувофиқлаштирувчи вазифасини бажариши лозим. Айтиш лозимки, фақат 
XIX аср охири ва XX асрнинг бошларига келибгина, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ўзаро 
интеграциялашув вужудга келди. Н. Розенберг ва Л. Бирдцелл «Ғарб дунѐси қандай бойиди» 
китобида ―… ғарбнинг устунлиги шундан иборатки, у илмий марказлар ва анъанавий ишлаб 
чиқариш тузилмаларини ягона бошқарув остида бирлаштиришга муваффақ бўлди‖, деб, 
ѐзишган эди (Розенберг, Бирдцелл, 1997). 
Инновациялар натижасида иқтисодиѐт тузилмаси ўзгаради. Чунки, мавжуд ресурслардан 
самарали фойдаланиш натижасида, уларнинг маълум бир қисми бўшаб қолади ва 
иқтисодиѐтнинг бошқа соҳаларига йўналтирилади. Инновацион жараѐнлар тобора ижтимоий 
аҳамият касб эта боради. Янгиликларни жорий этиш билан боғлиқ иқтисодий ўсиш нафақат 
аҳоли турмуш даражасини яхшилайди, шу билан бир қаторда янги иш ўринларини яратиш 
ҳисобига бандлик муаммосини ҳал этишга, таълим сифатини яхшилашга имкон яратади.
Таълим, айниқса, иқтисодий таълимни инновацияга йўналтириш муҳим вазифа 
ҳисобланади. 
Олий таълим, хусусан, иқтисодий таълим самарадорлигини оширишда қуйидаги 
муаммолар мавжуд: 1. Олий таълим тизими ривожланиши ва унинг ранг-баранглигини қандай 
бошқариш лозим, таълим бериш ва илмий изланишлар сифатини қандай ошириш мумкин? 
2.Қатъий молиявий чеклашлар шароитида таълим ва илмий изланишлар самарадорлигини 
қандай ошириш мумкин? 3. Битирувчиларнинг ишга жойлашиш кўрсаткичларини қандай 
тарзда энг юқори даражага кўтариш мумкин? 
Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастури асосида инсон капиталини ўстириш ѐрдамида таълим 
тизимини ривожлантириш концепцияси ѐтади. Бундай долзарб вазифани ҳал этиш биринчи 
навбатда ўзгарувчан бозор талабларига тезда мослашувчан, ноаниқлик шароитида мустақил 
бошқарув қарорлари қабул қилиш кўникмаларига эга бўлган иқтисодчи кадрлар тайѐрлашнинг 
самарали тизимини йўлга қўйишга кўп жиҳатдан боғлиқ. Айнан шу сабабли иқтисодий таълим 
тизимида янги таълим концепциялари ва технологияларини ишлаб чиқиш ва таълим жараѐнига 
жорий этиш алоҳида аҳамият касб этади. 
Замонавий таълим тизимида таълим ва ўқитишни технологик режалаштиришга алоҳида 
эътибор берилмоқда. 
Ўқитишни технологиялаштириш дейилганда, таълим жараѐнига технологик ѐндашув 
асосида таълим мақсадларига эришишнинг самарали воситалари ва мақбул услублари ҳамда 
қонуниятларини тадқиқ этувчи педагогик фан йўналиши тушунилади. 
Ўқитиш технологияси, бу – мавжуд шароитлар ва белгиланган вақт мобайнида қўйилган 
ўқитиш ва таълим мақсадларига эришишнинг самарали воситалари ва усубларининг маълум 
бир тартибга солинган тизимли умумийлигидир. 
Ўқитиш технологияси қуйидаги жиҳатлари билан фарқ қилади: 



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling