Дифференцирования квази-филиформных алгебр
* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014
Download 1.34 Mb. Pdf ko'rish
|
4-guldu-axb-2014
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили
* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014.
№ 4 * 93 Республика марказида жойлашган бўлиб, ғарбий қисми Самарқанд, Навоий вилоятлари, жануби қўшни Тожикистон Республикаси, шарқ томондан Тошкент вилояти, шимолда Қозоғистон Республикаси билан қўшнилиги иқтисодий жиҳатдан ҳар томонлама қулайдир. Мазкур мақола статистик маълумотлар ҳамда, илмий ва картографик манбалар асосида тайѐрланди. Бу ерда таққослаш, статистик, тизим-таркиб, экстраполяция усулларидан фойдаланилди. Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили Бугунги кунда Республика меҳнат тақсимотида Мирзачўл иқтисодий райони кўп иссиқ ва узоқ вегетация даврини талаб этувчи экинларни (пахта, пилла, ғалла, полиз) етиштиришга ҳамда боғдорчилик, чорвачилик, узумчилик, саноатда электроэнергетика, қурилиш материаллари, енгил, озиқ-овқат тармоқларига ихтисослашган. Охирги йилларда бу ерда тоғ- кон, кимѐ, тўқимачилик саноатлари ҳам ривожланиб бормоқда. Иқтисодий районни ташкил этувчи, ҳудудий тузилишига кўра бир-бирига деярли ўхшамайдиган Сирдарѐ ва Жиззах вилоятлари табиий шароити ва фойдали қазилмаларига кўра қисман ўзаро фарқ қилади. Дарҳақиқат, Сирдарѐ вилоятида деярли бирорта фойдали қазилма конлари учрамасада, Жиззах вилояти бундан мустасно. Унинг Бахмал, Зомин, Ғаллаорол, Жиззах, Фориш, Зарбдор районларида минерал-хом ашѐ захиралари: олтин, кумуш, вольфрам, қўрғошин, рух, мармар, молибден, мармар, волостанит, оҳак, гранит, корунд мавжуд. Қўйтошнинг вольфрам, Маржонбулоқнинг олтин, Учқулочнинг қўрғошин-рух конлари иқтисодий жиҳатдан аҳамиятлидир. Жиззах вилояти мамлакат ичидаги меҳнат тақсимотида йирик аграр-саноат ишлаб чиқариш мажмуига эгадир. Тоғ ва тоғ олди ҳудудларда лалмикор дехқончилик, узумчилик, боғдорчилик, сут ва сут-гўшт чорвачилиги кенг ривожланганлиги билан аҳамиятли. Ишлаб чиқаришни жойлаштиршда аҳолини эътибордан четда қолдирмаслик лозим. Жиззах вилоятининг аҳолиси 2012 йил январь маълумотига кўра, 1194800 кишини ташкил этган ва зичлик 1 км 2 га 58,2 кишига тўғри келган. Аҳолининг 570700 кишиси шаҳарларда истиқомат қилади. Туғилиш 19,7, ўлим 3,8, табиий ўсиш 15,9 промелни ташкил этади. Мирзачўл ҳудудий- ишлаб чиқариш мажмуида вилоят хўжалик ихтисоси пахтачилик билан боғлиқ тармоқларнинг жадал ривожланаѐтганлиги билан асосий ўринни эгаллайди. Бундан ташқари, бу ернинг табиий иқлим шароити ғаллачилик, лалмикор ғаллачилик, боғдорчилик, пиллачилик, мева-сабзавот етиштириш, чорвачилик каби қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш учун қулай. Саноатда рангли металл рудаларини қазиб олиш, озиқ-овқат ва енгил саноат тармоқлари алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу тармоқларни ривожлантириш ҳудудда мулкчиликнинг турли шаклларига молик корхоналарни вужудга келтириш, бозор инфратузилмасини шакллантириш асосида олиб борилмоқда. 2012 йил Жиззах вилоят саноат ишлаб чиқариши 288,2 млрд. сўмни ташкил қилган. Саноатда аккумуляторлар, мебел, пластмасса буюмлар, ипак газлама, трикотаж кийим-кечаклар, темир-бетон буюмлар, турли хил қурилиш материаллари, пахта мойи, ун, кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган 40 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатган. 1991 йилда Жиззах вилоятида 1 млрд. 438 млн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлса, янги корхоналарни ишга тушириш, мавжуд хомашѐ ресурсларини қайта ишлашни йўлга қўйиш, паст рентабелли корхоналар қувватларини ошириш бўйича олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 2013 йил якуни билан 791,2 млрд. сўмлик, 2014 йилнинг олти ойида 471,5 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Вилоятда 2004 йилда 428 та саноат корхонаси мавжуд бўлган бўлса, 2013 йил якуни билан 1376 тани ташкил этган, 2014 йил 1 июль ҳолатида 1511 тани ташкил қилган. Ҳозирги кунда Жиззах вилояти иқтисодиѐти реал тармоқларининг сезиларли кенгайиши ҳам кузатилмоқда, жумладан қурилиш материаллари, енгил, озиқ-овқат саноати жадал ривожланиб бормоқда. Асосан кимѐ, машинасозлик, қурилиш соҳасида, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва табиий ресурсларни қайта ишлаш ҳамда истеъмол моллари |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling