Дифференцирования квази-филиформных алгебр


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014


Download 1.34 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/120
Sana20.12.2022
Hajmi1.34 Mb.
#1040088
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   120
Bog'liq
4-guldu-axb-2014

* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014. 
№ 4 *
92 
260-
550 метр баландликда жойлашган. Қўшни Қизилқум округидан вужудга келиш тарихи, ер 
юзасининг тузилиши, иқлими, серсувлиги, унумдор аллювиал ва бўз тупроқларнинг 
мавжудлиги билан фарқ қилади. Маъмурий жиҳатдан округ ҳудудида Сирдарѐ ва Жиззах 
вилоятлари жойлашган. 
Мирзачўл округи ўз навбатида Фориш-Жиззах ва Мирзачўл табиий-географик 
районларига бўлинади. 
Фориш-Жиззах табиий-географик райони ўз ичига Фориш-Жиззах чўлларини ва тоғ олд 
пролювиал текисликларини олиб, жанубда Нурота-Қўйтош тизмаларининг тоғ олди 
текисликлари билан, шарқда Қизилқум округи билан, шимолда ва шарқда Мирзачўл райони 
билан чегараланади. 
Район релефга кўра паст-баландликлардан иборат бўлган аллювиал пролювиал текислик 
ҳисобланиб, жанубдан шимолга қараб пасайиб боради. Уни Нурота, Қўйтош тоғларидан 
бошланувчи Темирбулоқ, Каттаич, Соп, Сентоб, Можрум, Ухум, Ҳаѐт, Фориш, Янгиқишлоқ 
каби сойларнинг келтирма ѐйилмалари қоплаб олиб, рельефни анча мураккаблаштирган. 
Иқлимий хусусиятларига кўра қиш унча совуқ (январнинг ўртача ҳарорати-1° атрофида) 
эмас, ѐз эса иссиқ (июлнинг ўртача ҳарорат +27,8° +28,5) ва қуруқ, +10° дан юқори бўлган 
кунлардаги ҳароратнинг йиғиндиси 4700° атрофида. 
Районда асосан бўз тупроқ тарқалган, қисман эса мустаҳкамланган ва ярим 
мустаҳкамланган қумликлардан иборат, бинобарин уларда асосан эфемер ўсимликлар, 
шунингдек шувоқ, қисман эса жузғун, саксовул каби ўсимликлар ўсади.
Мирзачўл табиий-географик райони ўз ичига шу ном билан аталувчи ҳудудларни олиб, 
шарқда Сирдарѐ билан, жануби-шарқдан Туркистон-Нурота округи билан, жануби-ғарбда 
Фориш-Жиззах райони билан, ғарбда Қизилқум округи билан, шимолда эса Қозоғистон билан 
чегараланади. Район асосан Сирдарѐ қайирларида жойлашиб, уни Туркистон тоғларидан 
бошланувчи сойларнинг келтирма ѐйилмалари қоплаб олган. Шунингдек, районда шўрхок, кўл 
ботиқлари ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг энг муҳимлари Шўрўзак, Еттисой, Сардоба ва 
бошқалар (Назаров, 2006).
Умумий ҳолда Мирзачўлнинг ҳайдалмай қолган ерларида табиий ўсимликлар 
жамоаларини учратиш мумкин. Ранг (қорабош), шайтонковуш, лола, лолақизғалдоқ ўсиб, ѐзда 
қуриб қолади. Сўнгра янтоқ, шувоқ, ширинмия, қамиш, буталардан жийда, дарахтлардан оқ 
акация, чинор, сада ва бошқа ўсимликлар ҳам учрайди. Шўрхок ерларда ўсимликлардан кейрук, 
татир, терескан, бурган, шўра, ажриқ, сарсазон, шохилак, юлғун ва бошқалар ўсади (Назаров, 
2006). 
Табиий шароитга қараб турли жойда турлича ҳайвонлар яшайди. Жумладан
тўқайзорларда-тўқай мушуги, ѐввойи чўчқа, чиябўри, ўрдак, ғоз, қирғовул, каклик, қуѐн, сув 
каламуши, сичқон, лойхўрак, бақа, сувилонлар, қолган ерларда эса тулки, бўри, бўрсиқ, 
кўрсичқон, калтакесак, илон, сўфитўрғай, тувалоқ, чумчуқ, қўшоѐқ, юмронқозиқ, қумсичқон, 
жайрон, тошбақа, чаѐн, фаланг ва бошқа ҳайвонлар тарқалган (Назаров, 2006) .
Ўзига хос табиий-географик асос, бевосита мазкур ҳудудда ўзига мос ишлаб чиқариш 
кучларини ривожлантириш имкониятини беради. Ҳудудлар ривожланиши тўғри тартибга 
солинмаса, бошқарилмаса минтақаларда эркин рақобат муҳити, очиқ иқтисодий муносабатлар 
тўлақонли вужудга келмайди. Шу нуқтаи назардан ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш 
ва ҳудудий ташкил қилишининг давлат томонидан тартибга солиб борилиши объектив 
қонуниятдир. Ушбу вазифа асосан давлатнинг минтақавий сиѐсати орқали амалга оширилади 
(Солиев, 2013). 
Маъмурий жиҳатдан Мирзачўл иқтисодий райони юқорида қайд қилингандек, ўз 
таркибига Жиззах ва Сирдарѐ вилоятларини олади. Унинг майдони 25,6 минг км
2
бўлиб, 
Республика ҳудудининг 5,7, аҳолисини 6,5 фоизини ташкил қилади. Янги ерларни ўзлаштириш, 
минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида вужудга келган иқтисодий район 



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling