Дифференцирования квази-филиформных алгебр


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014


Download 1.34 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/120
Sana20.12.2022
Hajmi1.34 Mb.
#1040088
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   120
Bog'liq
4-guldu-axb-2014

* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014. 
№ 4 *
94 
ишлаб чиқариш тармоқларининг фаолияти алоҳида аҳамият касб этмоқда. 2014 йилнинг ярим 
йилида Жиззах вилоятида 471,5 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Асосий 
корхоналар-―Жиззахаккумуляторлари‖, 
―Жиззах 
пластекс‖, 
―Жиззах 
кентекс‖, 
―Жиззахпластмасса‖, ―Карбонат‖, ―Бўстон Олами‖, ―Нурли Дон‖ ва ҳоказолар (Муҳамадқулов, 
2014). 
Ушбу маълумотлар асосида қарайдиган бўлсак, 2012 йил Сирдарѐ вилояти Республикада 
етиштирилган ялпи пахта хом ашѐсининг 7,2 фоизини, доннинг 6,7 фоизини, картошкани 1,7 
фоизини етказиб берди. Кейинги йилларда пахта экин майдонлари қисқариб дон 
етиштириладиган майдонлар кенгайиб бормоқда, вилоятда жами экин майдонларининг 47,1 
фоизига пахта, 44,7 фоизига дон экилган. 
Сирдарѐ вилояти Мирзачўл иқтисодий районининг шимоли-шарқий ҳудудини эгаллаган 
ҳолда қулай иқтисодий географик мавқега эга. Бундай қулайликни Тошкент вилояти
Зарафшон ва Фарғона водийларига қўшнилиги, магистрал транспорт йўлларининг ўтганлигида
кўриш мумкин. Шунингдек, шимолдан Жанубий Қозоғистон,
жанубдан Тожикистон
Республикаси билан чегарадошлиги унинг алоҳида геосиѐсий аҳамиятга эгалигини ҳам 
билдиради. 
Сирдарѐ вилоятида қурилиш материалларида ишлатиладиган ғишт
ишлаб чиқариш учун
хом ашѐни ҳисобга олмаганда деярли бошқа бойликлари йуқ. Ҳудудининг аксарият қисми 
текисликлардан иборат бўлиб, Жиззах вилоятидан фарқ қилган ҳолда у суғорма дехқончилик 
қилишга яхши шароит яратади. Асосий сув ресурсларига Сирдарѐ киради ва у ҳудуд ерларини 
суғоришга хизмат қилади. Республикамиздаги газ билан ишлайдиган энг йирик, қуввати 3000 
мвт бўлган Сирдарѐ ИЭС вилоятнинг Ширин шаҳрида жойлашган. 
Сирдарѐ вилоятидаги ўзига хос табиий-иқтисодий географик омилларнинг мавжудлиги
хўжаликнинг суғорма дехқончилик ва шу асосда баъзи тармоқларнинг ривожланишига олиб 
келган. 
Вилоят аҳолиси 750,5 минг кишини ташкил этган, зичлик 175,5 кишига тўғри келади, 
Жиззах вилоятиникига қараганда 3,0 марта юқори. Буни майдонининг кичиклиги ва унинг 
барча қисмини яхши ўзлаштирилганлиги билан изоҳлаш мумкин. Вилоят аҳолисининг 43,3 
фоизи шаҳар жойларда яшайди. Мавжуд 5 та шаҳаридан нисбатан йириклари Гулистон, Янгиер 
ва Ширин шаҳарлари ҳисобланади. Мирзачўлни ўзлаштиришда Сирдарѐга қўшни вилоятлар 
ўзининг ишчи кучи ва малакали кадрлари билан катта ѐрдам кўрсатишган. Ҳозирда вилоят ўз 
меҳнат ресурслари билан яхши таъминланган. Меҳнатга лаѐқатли аҳолининг сони, 2013 йил 1 
январ маълумотларига кўра, тахминан 467,8 минг киши ѐки жами вилоят аҳолисининг 62,3 
фоизига тенг. Халқ хўжалиги тармоқларида барча меҳнатга лаѐқатли аҳолининг 334,8 минги, 
яъни 71,5 фоизи банд. 
Сирдарѐ вилояти мамлакат ҳудудий меҳнат тақсимотида асосан пахта етиштиришга 
ихтисослашган. Шу билан бирга вилоятда турли хил маҳсулот ишлаб чиқарадиган саноат 
корхоналари ҳам мавжуд. Қишлоқ хўжалигида пахтачилик мажмуасига кирувчи тармоқларнинг 
ривожланганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бундан ташқари, полиз экинлари етиштириш
ғалла ва чорвачилик маҳсулотлари билан минтақалар ичида алоҳида ажралиб туради. 
Сирдарѐ вилоятида асосий саноат корхоналарининг сони тахминан 100 дан ортиқ бўлиб, 
улар ҳудудда бутунлай янгидан барпо этилгандир. Саноат ишлаб чиқариш сўнгги 40-50 йил 
давомида шаклланган. 1950-йилларда Мирзачўлни мажмуали ўзлаштириш мақсадида унинг 
қурилиш базаси яратилди ва пахта тозалаш саноати, озиқ-овқат ҳамда электр энергетика 
ривожланиб борди. 
2012 йил иқтисодиѐт тармоқлари бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқариш 100 
фоизни ташкил этган бўлса, шундан саноат 9,8 фоизни, қишлоқ хўжалиги 43,5 фоизни, қурилиш 
7,1 фоизни, хизмат кўрсатиш 34,5 фоизни, маҳсулотларга соф солиқлар 5,1 фоизни ташкил 
қилган. Ташқи савдо айланмаси 259451 минг АҚШ. долларни ташкил қилган бўлса, шундан 



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling