Дифференцирования квази-филиформных алгебр


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014


Download 1.34 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/120
Sana20.12.2022
Hajmi1.34 Mb.
#1040088
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   120
Bog'liq
4-guldu-axb-2014

* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2014. 
№ 4 *
95 
экспорт 133626 минг АҚШ. долларни, импорт 125825 минг АҚШ. долларни, сальдо 7801 минг 
АҚШ. долларни ташкил этган, яъни сальдо ижобий эканлиги кўриниб турибди.
2012 йилда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар фаолиятининг асосий 
кўрсаткичларига эътибор берсак, қуйидагиларни кўришимиз мумкин. Фаолият кўрсатган 
корхоналар 41 та, шундан саноатда 35 та, қишлоқ хўжалигида 3 та, транспорт ва алоқада 3 та ни 
ташкил этган. Бу корхоналарда 2,6 минг киши ишлаган. Экспорт бирлиги 34127 минг АҚШ 
долларни, импорт бирлиги 31658 минг АҚШ долларни ташкил этган (Сирдарѐ вилояти 
статистик тўплами, 2013).
Сирдарѐ вилоятида 2012 йил ўртача 217,5 минг тонна сабзавот, 33,6 минг тонна 
картошка, 246,1 минг тонна полиз, 24,7 минг тонна мева, 10,0 минг тонна узум, 237,3 минг 
тонна сут, 46,0 минг тонна гўшт, 65,8 млн дона тухум, 508 тонна жун етиштирилган. 
Мамлакат ичида ҳудудий меҳнат тақсимотини тўғри йўлга қўйиш, район ва вилоятлар 
орасида соғлом рақобат муҳити, иқтисодий интеграция жараѐнларини ривожлантириш, ягона 
геоиқтисодий маконни вужудга келтириш ва уни мустаҳкамлаш, турли ҳудудий босқичдаги 
бозорларни (маҳаллий, минтақавий, минтақалараро, миллий) шакллантириш Ўзбекистон 
Республикасининг ҳозирги ўтиш давридаги ниҳоятда долзарб вазифаларидир. 
Шу асосида қарайдиган бўлсак, кейинги вақтларда минтақавий сиѐсат доирасида, 
Мирзачўлда ҳам ўзига хос ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар юз бермоқда. Бунда мамлакатимиз 
Президентининг 2013 йил 18 мартдаги ―Жиззах‖ махсус индустриал зонасини барпо этиш 
тўғрисида‖ ги Фармони аҳамиятини таъкидлаш мумкин. Зеро, унга кўра, асосий вазифалари ва 
йўналишлари ички ҳамда ташқи бозорларда рақобатбардош юқори қўшилган қийматга эга 
маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича замонавий, юксак технологияли ва инновацион ишлаб 
чиқаришларни ташкил этишга қаратилган бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш кўзда 
тутилган. Бу эса ҳудудда қўшма корхоналар сонини ошириши табиий (Муҳамадқулов, 2014).
Жумладан, Узунлиги 116 километр бўлган Гулистон-Оҳангарон автомобил йўли қайта 
таъмирланди, узунлиги 70 километрдан ортиқ бўлган Даштобод-Жиззах темир йўл тармоғи 
бўйлаб юк ва йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. 
Маълумки, биз мамлакатимиздаги ишлаб чиқариш корхоналарини модернизатция қилиш 
ва янгилаш, замонавий инновацияларга асосланган ва юксак самарали технологияларни жорий 
этиш бўйича ўз олдимизга катта мақсадлар қўйганмиз. Уларни амалга оширишда керакли 
имтиѐзларга эга бўлган махсус индустриал зоналарни ташкил этиш йўлида охирги йилларда биз 
кўпгина тажрибаларга эга бўлмоқдамиз (Каримов, 2014). 
Айни шу йўналишда тўпланган тажрибани ҳисобга олиб, 2013 йилнинг март ойида 
Жиззах вилоятида «Жиззах» махсус индустриал зонаси ташкил этилди ва Сирдарѐ вилоятида бу 
зонанинг филиали фаолият кўрсатиши кўзда тутилган. Бугунги кунда «Жиззах» махсус 
индустриал зонаси ҳудудида транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация 
инфратузилмасини жадал ривожлантириш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. 2013 йилнинг 
ўзида мазкур зона ҳудудида Хитой компаниялари иштирокида 100 минг дона мобил телефон 
ишлаб чиқариш, шунингдек, чорва маҳсулотларини қайта ишлаш ва озуқа тайѐрлаш бўйича 
умумий қиймати қарийб 6 миллион доллар бўлган дастлабки 3 та лойиҳа амалга оширилган. 
Республикамизда 2014 йил умумий қиймати 4 миллиард 400 миллион доллар бўлган 150 дан 
ортиқ йирик ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш кўзда тутилган. Жумладан, Жиззах 
вилоятида 760 минг тонна портландцемент ѐки 350 минг тонна оқ цемент ишлаб чиқаришни 
йўлга қўйиш бўйича лойиҳани ниҳоясига етказиш мўлжалланмоқда. 

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling