Дифференцирования квази-филиформных алгебр
Тадқиқот объекти ва қўлланиладиган методлар
Download 1.34 Mb. Pdf ko'rish
|
4-guldu-axb-2014
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили
Тадқиқот объекти ва қўлланиладиган методлар
Информацион технологияларни ўқув жараѐнига жорий этишнинг асосида ахборотлаштириш, мультимедия ва тармоқ тизимлари ѐрдамида ўқув жараѐнини ташкил этиш ѐтади. Информацион технологиялар ўқув жараѐнини ташкил этиш ва бошқаришда, ўқув режалар, ўқув дастурлари ва ўқув материалларини яратишга тавсиялар ишлаб чиқишда, тестлаштириш ва назорат қилишда педагогик ходимларга кўмакчи вазифасини бажаради. Ўқув жараѐнига информацион технологияларни жорий қилиш, таълим тизимида олинган билимларни баҳолаш ва назорат қилиш тизимини яратиш, шакллантириш, структураси ва мазмунини ишлаб чиқиш масалаларида Майоров А.Н. (1994), Минин М.Г. (2000), Фаронов В.В. (2006) лар томонидан таклиф қилинган методикадан фойдаланилди. Тадқиқот ишлари Гулистон давлат университети Амалий математика ва информатика кафедраси базасида олиб борилди. Тадқиқот объекти сифатида университет ўқув жараѐнида компьютер тармоқларидан фойдаланиш, талабаларнинг таълим тизимида олган билимларини баҳолаш ва назорат қилиш тизимидан фойдаланиш жараѐни олинди. Тадқиқотни ўтказишда муаммога оид педагогик, психологик ва услубий адабиѐтларни таҳлил этиш, олий таълим тизимидаги мавжуд ҳолатни ўрганиш, педагогик кузатиш, суҳбат, педагогик тажриба, тўпланган маълумотларни таққослаш ва солиштириш методларидан фойдаланилди. Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили Бугунги кунда Республикамизда таълим тизимига информацион технологияларни жорий этиш орқали таълим самарадорлигини ошириш бўйича бир қанча амалий ишлар бажарилди. Жумладан, республикамизда ―Электрон таълим‖ миллий тармоғи барпо этилди. Бу тармоқ орқали республикамизнинг барча жойларидаги таълим олувчи ѐшларга керакли ахборот ресурслари етказиб берилмоқда. Электрон таълим – бу таълимнинг шундай шаклики, ўқитиш жараѐнида ўқитувчининг шахсан иштирок этишига зарурат қолмайди, талабалар барча вазифаларни информацион технологиялар асосида мустақил бажаришларига имконият яратилади. Таълим тизимига замонавий информацион технологиялар татбиқ этилса, ўқув жараѐнини олиб бориш янада такомиллашиб, талабаларнинг чуқур билим олишлари учун янада кўпроқ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling