Dilnoza abduhamidova, Navoiy viloyati. +93 557-78-55
Download 293.25 Kb.
|
2016-ШЕЪРЛАР
19:25 07.09.2016
Юрак, сен фақат йиғлашни биласан, Билмайсан кулишни, кулдиришни, ҳам. Бу ёруғ оламни армонга эмас, Бахтли орзуларга тўлдиришни, ҳам. Йиғлайсан, ўзингча узоқ йиғлайсан, Кимнингдир ёлғон-у гинаси учун. Жимгина жабрини тортиб турасан, Азобнинг арзимас нинаси учун. Тунлари безовта қилади сени, Бўйлари бўйингга етмаган орзу. Неча қор ёғса-да, дўллар ёғса-да. Излари кўзингдан кетмаган орзу. Юрак билганинг, йиғи, кўзёши, Билмайсан, жимгина кулиб туришни. Ҳар сафар армонлар таъқиб этганда, “Мен бахтлиман” дея уриб туришни. 14:35 10.09.2016 ***
Кимга керак дард, алам, ғамлар. Қай замоннинг оҳларидан айт, Тўлаверган бу бори камлар. Бир дилимга ямоқ бўлдими. Кимдир айтган қайсидир ғийбат. Йўлимизни ёритиб турсин, Оташ тўла ишқ-у муҳаббат. Мен термулсам меҳрим билан жим, Майли адаш саноқларингдан. Сен жилмайсанг бир олам орзу, Тўкилса бас дудоқларингдан. 01:15 04.08.16 *** Варақлаб қўяман дил дафтаримни, Кўз олдимдан ўтар барча-барчаси. Сенинг қадамларинг санаб бирма-бир, Йўл қараб турибди кўнгил дарчаси. Жуда оғир бўлди, бир оғриқ бўлди, Севмоқ, севилмоқнинг қувончи, дарди. Дилнинг хонасини тўзғитиб қўйди, Ўша соғинчларнинг қолдирган гарди. Олис хотиротга узоқ йўл тикиб, Умр ўтказмоқда бекатлар интиқ. “Энди осмон яқин, ер ҳам юмшоқроқ”, Бироқ кўнгил қаттиқ, меҳримиз қаттиқ. 17:22 22.07.16 ***
Сенгача йўл олис. Йўл олис. Бизни элтар хотираларга, Ишқ қолдирган исмсиз бир из. Минг қадам. Минг қадам. Бир қадам, Орамиз шунчалар яқиндир. Кунларни кунларга улаб ёритган, Икки дилдан чиққан чақиндир. Орамиз бир қадам, минг қадам. 16:21 2. 08. 2016 Download 293.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling