Dilnoza abduhamidova, Navoiy viloyati. +93 557-78-55
Download 293.25 Kb.
|
2016-ШЕЪРЛАР
ЯНГИ ЭРТАК
Эртагинг қўй, эртакчи бобо, Бари ёлғон, бари сафсата. Сен дунёни меҳрли дейсан, Афсус унга қайта ном ата. Эртагинг қўй, эртакчи бобо, Отам қирда, отам далада. Оҳ бувимнинг армонлари бор, Онам айтган мунгли аллада. Эртагинг қўй, эратакчи бобо, Дил оғрийди муҳаббат деса. Кўзларимдан ёшлар қалқийди, Ол сенга дил, соғинч хат деса. Эртагинг қўй, эртакчи бобо, Бари ёлғон, бари минг эрмак. Айтсанг шундай ишонтириб айт, Бўлмасин ҳеч Бахтимиз эртак. 08.08.2016 16:56 *** Кўз илғамас кенгликлардан ошиб келдим, Ошиб келдим, юрагингга шошиб келдим, Муҳаббатнинг севинч тўла кўзларидан, Бир сел бўлиб, умид ила тошиб келдим. Мен маст бўлдим, майсаларнинг бўйларидан, Ором олдим турналарнинг ўйларидан, Дил ҳапқирар, дил энтикар, муҳаббатнинг Чалаётган “ишқ торининг куйларидан. Мен жилмайсам, кулгучларим қуёш бўлди, Шодликларим севинчимдан кўз ёш бўлди, Кимдир айтган ўша эски ғийбатларга Менинг битта жавобим шул – бардош бўлди. Кўз илғамас кенгликлардан ошиб келдим, Ошиб келдим, юрагингга шошиб келдим, Муҳаббатнинг севинч тўла кўзларидан, Бир сел бўлиб, умид ила тошиб келдим. 18:48 08.08.16 ***
Мудрамоқлик ярашмас бизга. Баҳорларнинг бағрида кулиб, Хайр дейлик бетартиб кузга. Чалавериб оёғимиздан, Жонга тегди чирмовуқлар. Қалбимизнинг иссиқ тафтидан, Сезилмасин бўрон, совуқлар. Уйғон дунё, уйғон эй борлиқ, Уйғон ахир мудраган юрак. Келажакнинг нурли йўлига, Сен йўлбошчи бўлишинг керак! 11:42 30.06.16 ***
Кетди... Кетмоғини айтмоқ битта сўз,
Сўнг ёқа бошлайман, кўзёшларимни, Хотирамнинг ўчмас чироқларида. “Мен сизни соғиндим” деган овоз бор, Қалбларнинг яқин-у йироқларида. Бироқ ҳувиллаган кўнгил кўчасин, Эринмай супирар дайди шамоллар. Фақат шерик бўлар дардимга ёлғиз, Узоқ хаёл сурган ҳу ўша толлар. У кетди...кетмоғи, жонга йилларнинг, Юракка сездирмай санчгани санчиқ. Ахир азоб, ахир дард эмасми айт?! Эслатмоқ оғирдир, эсламоқ оғриқ. 27.06.16 17:29 ****
Тонглар шошиб келди шомлардан қочиб,
Мен ахир сиғмайман ернинг бағрига, Менга торлик қилар тупроқ қучоғи. Совуқдан музлаган кичик жуссамга, Ҳатто камлик қилар офтоб ўчоғи. Дил бериб дил олмоқ мушкулотида, Сирларга сирпаниб юрак инграйди. Зарларга ташна бу дунёлар ичра, Юрагим ночор-у, юрагим дайди. Бўлди барчасига кўлимни силкиб, Мен олис манзилга кетяпман ёлғиз. Энди тунлар сизга бермайин ором, Ханжардек ботади мен қолдирган из. Барчаси лаҳзага уланиб кетди, Кетди кўрганларим тушга айланиб. Мен ўша дунёнинг эски макрига, Ахир қолаяпман ипсиз бойланиб. Айтинг иккимизнинг кўнглимиз учун, Нечун дунё кичик, нечун дунё тор. Айтилмай қолгани ахир бир сўзни, Бутун борлиқ кутар бўлиб интизор... Сиз қайда юрибсиз гумонлар билан?! 15:57 27.06.2016 *** Борар манзил олис бўлди, олис бўлди, Иккимизга торлик қилди битта кўча. Дардимизга шерик бўлган дилдош қани, Хотиралар дайдиб кетди кўча-кўча. Оҳларимиз осмонларга туташ бўлди, Сўз демоққа етмади-ку ҳадларимиз. Аро йўлнинг орасида адо бўлди, Сен-у менга етолмаган хатларимиз. Бўйимизга бўйлашибди армонларнинг, Экиб кетган алвон-алвон чечаклари. Энди кўнглим қатларига ботиб кетар, Муҳаббатнинг айтган узун эртаклари. Азоб бўлди, азоб бўлди, озор бўлди, Туташмайин туташтирган йўлларимиз. Фақат бизга таскин берар, далда бўлар, Кўнглимизга кўмилмаган ўйларимиз. Борар манзил олис бўлди, олис бўлди, Иккимизга торлик қилди битта кўча. Download 293.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling