Dilnoza abduhamidova, Navoiy viloyati. +93 557-78-55


Download 293.25 Kb.
bet1/8
Sana01.04.2023
Hajmi293.25 Kb.
#1315363
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2016-ШЕЪРЛАР


Dilnoza ABDUHAMIDOVA,
Navoiy viloyati.
+93 557-78-55
***
Дунёнинг дардини қайдан билибман,
Мендан дард сўрама, армон сўрама.
Қизқтирмас ғийбат, фисқ-у фасодлар,
Аламлар сўрама, ёлғон сўрама.

Ахир дилим фақат шодликни билар,


У қайдан билибди ғамнинг таъмини.
Қандайин тўлдирса, тўлдираверсин,
Борига кўнмаган дунё камини.

Мендан қувонч сўра, муҳаббат сўра,


Ишқ сўра азобсиз, аламсиз, дардсиз.
Бир кўнгил сўрагин оппоқ қоғоздек,
Ғамлардан ариган ғуборсиз, гардсиз.

Мендан кўнгил сўра, мендан дил сўра,


У ахир умидни улғайтган бешик.
Сенинг кулгучингдан, менинг кулгумдан,
Токи Бахтлар очсин бахтиёр эшик.

Мендан Кўнгил сўра,


мендан Дил сўра!
*****

Севиш гуноҳ, севгимиз гуноҳ,


Гуноҳимиз тўкилди дилга.
Туғилиб яшамоқ бахтисиз,
Ишқ, муҳаббат кўмилди дилга.

Оҳлар оғир келди елкага,


Висолни жимгина туш кўрдик.
“Келақол, муҳаббат, муҳаббат” –
Демоқни қанчалар хуш кўрдик.

Дилимиз сел бўлди, сел бўлди,


Охири бирлашиб бир бўлди.
Шум тақдирнинг шўхликларин деб,
Муҳаббат сир бўлди, сир бўлди.
18:48 13.09.16
Аввал ўзи учраштириб қўйиб, яна
Тақдир бизни айлантирди бировларга.
Ёнаётган юракларни ташлаб келдик,
Минг йилдирки ўчолмаган оловларга.

“Жоним” десам жонлар чиқди бир жонимдан,


Куйган юрак куйиб кетди. Куйиб кетди.
Сиз-у мени учраштирган, Худойима,
Эшитсайди, суйиб кетдим. Суйиб кетди.

Синовлари ортиб кетди, ортиб кетди,


Синалган-у синалмаган сабргача.
Бир ҳақиқат Ҳақ билади, дил билади,
Севги абад, кетса ҳамки қабргача.
17:36 13.09.16
Булут қучса бутун самони,
Шамол тўзғиб аритар экан.
Она, ахир ўтган йиллармас,
“Дард одамни қаритар экан”.

Кенг деймиз-у гоҳида торлик,


Қила бошлар юрак қурмағур.
Битта узр айтмоқлик учун,
Йўл бермайди баъзида ғурур.

Гоҳ-гоҳида ўзингга қараб,


Дегинг келар воҳ бу жонима.
Ўздан ўтса, ўзингга аён,
Қолганларга шу жонинг нима?!

Зулмат қучса бутун оламни,


Ой ёғдуси ёритар экан.
Дардларингни менга бер, Она,
“Дард одамни қаритар экан”.



Download 293.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling