Dilnoza abduhamidova, Navoiy viloyati. +93 557-78-55


Download 293.25 Kb.
bet5/8
Sana01.04.2023
Hajmi293.25 Kb.
#1315363
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2016-ШЕЪРЛАР

13:05 30.05.2016


....га

Сен кулиб, хўп кулиб, хасаддан тўлиб


Бекинсанг дунёнинг этакларига.
Мен сенинг қўлингдан тутиб оҳиста,
Элтаман онамнинг эртакларига.

Қолсанг-у ишониб қарғачаларнинг,


Бойлансанг ипсиз гар рўёларига.
Мен сенинг кўзингга узоқ термулиб,
Бошлайман отамнинг дуоларига.

Қувнайсан, ўйнайсан, ўзингча шодсан,


Шериксан ёлғоннинг туҳматларига.
Мен сенинг ёнингда аста жилмайиб,
Чорлайман момомнинг ҳикматларига.

Интизор кутасан, умид боғлайсан,


Нафратнинг ҳали мўрт куртакларига.
Жим туриб, нигоҳинг кузатиб секин,
Имлайман бобомнинг ибратларига.

Йиғасан дод солиб, армон, ҳижронни,


Дунёнинг исмсиз майдончасига.
Мен эса чорлайман ёнган дилингни,
Юрагимнинг очиқ айвончасига.


16:00 29.04.16
ДУНЁ
Ёмон йўқ дейсан-у, лекин ҳар сафар,
Ишонмай қўяйсан ўзинг-ўзингга.
Биламан кўнглим бўш, бўшлиқлар каби,
Ишониб кетаман – дунё сўзингга.

Бағримни тилади минг йиллик азоб,


Ўша эски ғийбат, ўша эски дард.
Мен эса асрамоқ бўламан, дунё,
Сенинг юрагингга қўндирмайин гард.

Бироқ тушунмайин турганлар қанча,


Ўзича фол кўрган фолбин холадек.
Айтгин, кўнглимизни не кўйга солди,
Эди-ку у ахир мурғак боладек.

Бизни тушунмайин қўйди “катта”лар,


Ўзларича ҳақ-у, тўғридир гўё.
Барига қўл силкиб мағрур нигоҳ-ла,
Шафаклар ортига кетайлик, дунё!
18:10 2.05.16
Турна қанотидан тўкилар тилак,
Бокира тонгларга бахшида умрим,
Эй дунё, сени шу елкамда тутиб,
Юрибман-ку ахир меҳрим билан жим.

Умиддан яралар минг битта жонлар,


Ишқ дея гуллаган баҳорлар қанча.
Қоп-қора тунларни оқликка ўраб,
Ишонч-ла отётган наҳорлар қанча.

Чоҳлардан чирмашиб чиққанимда ҳам,


Ойнинг ўн бешига боқиб қўяман.
Чиғриқдан майдалаб ўтказганингда,
“Туш” дея чироқлар ёқиб қўяман.

Аразлар армоннинг арзандасидир,


Шодлиг-у қувончлар кўзда лиммо-лим.
Бари барчасига силкиб кетар қўл,
Онам дуосига, айланган кўнглим.

17:56 20. 01. 2016

ЁМҒИР


Узун этак, узун кўйлаги,
Жиққа ҳўлдир бугун шаҳарнинг.
Қолди ариб минг йиллик ғубор,
Манзиллари узун шаҳарнинг.

Томчиларнинг шўхликларига,


Боқиб турар автобекатлар.
Олис қишлоқ – печнинг ёнида,
Туғиляпти янги эртаклар.

Шўх ёмғирлар ювиб ташлади,


Олов қизнинг олов юзини.
Ишқ, муҳаббат эритиб қўйди,
Ҳиссиз қотган дунё музини.

Ўйинқароқ ўша томчилар,


Йўқлаб қўяр атай ҳар сафар.
Бироз ғўр-у новча ўсмирдек,
Елкаларин силкийди шаҳар.

16:01 30.03.16


*****
Шамолда силкиниб турган ҳисларим,
Тобора соғиниб боряпти сизни.
Мен ҳануз кутяпман дил эшигида,
Қорлар ўчирмаган ҳу ўша изни.

Тўзғиди хаёллар тўзғиган сочдек,


Сочилди пойингга инжу тилаклар.
Менга озор берар, мени қийнайди,
Қишнинг чилласида чиққан куртаклар.

Тўкилиб боряпти жонимдаги жон,


Узилиб боряпти умид риштаси.
Нега сен кечикдинг, нега кеч қолдинг,
Эй, кўнгил бекатин, бахт фариштаси?!

17:28 30.12.15


ДУНЁ

Оқарган сочларнинг қадри бир бўлак,


Унда момоларим дарди беркинган.
Менинг нигоҳимга айланган, дунё,
Қалбингнинг ойнаси қай фурсат синган.

Минг йиллик соқчидек соқчи бу армон,


Ҳамон қўриқлайди сени бунчалар.
Қайси қўлчаларни қуйдириб қўйди,
Қалбимдан узилган иссиқ кулчалар.

Сенга у ёқмади, буниси баттар,


Униси, буниси танлайвердинг хўп.
– Кўнгил у нимайди? Бир эски матоҳ,
Дейсан: бисотингда инжиқликлар кўп.

Қўй дунё, қидирма, тирноқ остидан,


Ҳу неча асрлик араз-у ғамни.
Келгин, тўлдирайлик қувонч, шодлик-ла,
Ўша тўлмаётган бир парча камни.

16:41 06.07.2016


***

Елкамда замин юки,


Ортиб-ортиб боряпман.
Бу ҳаётнинг заҳмини
Тортиб-тортиб боряпман.

“Севдим”, – деди, “жим”, – дедим,


Исён бўлди дилимда,
Шафақларнинг ол ранги,
Ёлғон бўлди дилимда.

Ҳақиқатни майдалаб


Тўғраб-тўғраб боряпман,
Мен ўзимни ўзимга
Қайраб-қайраб боряпман.

Отлар босган йилларнинг


Юрагимда доғи бор.
Шу доғлардан йиғилган
“Шайтон”, – деган тоғи бор.

Етмиш икки томирим,


Узиб-узиб боряпман.
Бу ҳаётнинг шартларин
Бузиб-бузиб боряпман.

Елкамда замин юки,


Арзон бўлдим, Художон,
Сенсиз икки дунёда
Сарсон бўлдим, Художон...

Download 293.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling