Dilnoza abduhamidova, Navoiy viloyati. +93 557-78-55
Download 293.25 Kb.
|
2016-ШЕЪРЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- 23. 02. 15 3:15 АРМОН
+998 93 557-78-55
**** Шафақлар сочимни ўринг майдалаб, Қирлар чечагингдан гулчамбар таққин. Хўмрайиб қарама юрагим нозик, Булутжон, мен учун бир кулиб боққин. Еллар олиб келинг бутун дунёнинг, Гуллардан таралган хушбўй ифорин. Қизғонма қизингдан, Она табиат, Тўкиб соч этакка йиққанинг, борин. Қизғалдоқ андоза олиб мен учун, Тиккин бойчечакнинг баргидан либос. Юлдузлардан қаданг бежирим тугма, Нақшинкор кўйлагим чизгисига мос. Қанотингда олиб кетгин капалак, Ўйланиб боқмайман ташвиш ортига. Энди йўллар аниқ, манзилим тайин, Мен ахир кетяпман шодлик юртига. *** Шаҳар шовқинларинг солиб сумкамга, Кетяпман мен олис қишлоққа шошиб. Автобус тезроқ юр шошилдим жуда, Чўпон отам қайтар – ана қир ошиб. Райҳоннинг бўйига беланган дунё, Остонада кутар соғинч мунғайиб. Бир пайтлар жуссамдан кичик тераклар, Бугун қолибди-ку анча улғайиб. Полизда ҳандалак иси билан маст. Хаёл суриб турар бобом чайласи. Менинг бу кичкина қалбим қўрига. Шу дунё жойлашиб олган чамаси. Шаҳар мени тушун, ахир қишлоқни, Ҳар сафар оламан соғинганим тан. Мени қучоқ очиб кутиб олмоқда, Онам кўзларига беркинган Ватан. 23. 02. 15 3:15 АРМОН Ой бағрига бошини қўйиб, Ором олар ёлғизоёқ йўл. Қурбақалар овозига маст, Хаёл сурар бизга таниш кўл. Дил йиғлайди тунлари пинҳон, Бизлар юрган сўмоққа боқиб. Сен у дединг, мен буни дея, Кетавердик ишққа ўт ёқиб. Айтаверсак баҳоналар кўп, Семирмоқда ёлғонларимиз. Сен-у менга таниш бўлган шу, Қолмаяпти имконларимиз. Ўртамизда битта ҳақиқат, Сен севасан, севишим тайин. Бизга имкон бермади фақат, Ўйин қилди тақдир атайин. *****
Тошкент менга ёқмади, Она,
Катта кўча, чароғон кўча, Осмонўпар бинолар қат-қат. Барча нарса муҳайё ва лек, Сенинг меҳринг етишмас фақат. Бари бошқа, бари ўзгача, Турфа олам ҳатто ўйлари. Димоғимда хумори тутар, Эски тандир, ўчоқ бўйлари. Кулиб турган тоғдаги қуёш, Бу шаҳарда кулиб боқмади. Бахтлар кезиб юрса-да бироқ Менга сенсиз Тошкент ёқмади. Тошкент менга ёқмади, Она! 12.11.2015 16:25 ЛОЛА Эсингдами сени ҳу ўша, Қир бағридан кезиб топгандим. Кафтларимга меҳрла олиб, Сўнг уй томон шошиб чопгандим. Югургандик иккимиз бирга, Меҳрибоним – онам қошига. Сен бир юпанч бўлгандинг ахир, Йиллар тўккан қалб кўзёшига. Вақтлар ўтди умрим орқалаб, Бу гал келдим мен шаҳар шошиб. Унутибман бола феълимни, Изламабман сени қир ошиб. Йиллар ўтди шошиб галма-гал, Онам қолди қишлоқда ёлғиз. Жиринглайди телефон – Онам, – Ишдаман-ку, вақтим хўп тиғиз. Кездим шаҳар кўчасин бот-бот, Ўйламабман онамни бир он. Сен ҳали ҳам ўша ўшасан, Унинг учун дардкаш, меҳрибон. Эсингдами бир пайтлар ўша, Қир бағридан сени топгандим. Мен ўзнимас ўша онларда Онам дея елиб, чопгандим... 16:39 14.1.2016 **** Йигирма тўрт. Йигирма тўрт ёш, Мен ҳали ҳам гўдакман, она, Шу болангнинг бола феълидан, Ўтаяпти юрагинг ёна. Улғайган бу дунё ўзича, Қилар ҳар кун ғийбатларини. Мен ҳанузам тингламоқдаман, Бувим айтган эртакларини. Кимдир дейди йиғиштир барин, Атрофга боқ, барча катталар. Эй, биродар кўнглимда алам, Очиб қўйган дарча – катталар. Шу дарчадан кириб-чиққувчи, Бўйин эгмам дилхираликка. Мен қадамлар ташлаб боряпман, Бахт қасридан бахтиёрликка. Керакми айт катта бўлмоқлик, Тун бағридек қалби ҳам қора. Четга суриб дунё ташвишин, Кулиб турган қизингга қара. Йигирма тўрт. Йигирма тўрт ёш, Ҳар ким қилар ўзича бир дўқ. Кўнгли ҳали ўзидек бола, Она, қизинг улғайгани йўқ. СЕН Кўнгил бир тараф-у мен бир ён бўлдим, Кузги ёмғирларга айланди исминг. Йилларнинг энг сўнгги мактубларида, Жавобсиз хатларга бойланди исминг. Чунонам йиғлади муҳаббат юм-юм, Сегининг номсиз ҳу бекатларида. Туҳфа этилмайин қолиблар кетди, “Соғинчгул” армоннинг этакларида. Дунёнинг бошлари айланиб қолди, Ишқнинг майларидан тотиб бўлганда. Кўнгил бир тараф-у Мен бир ён бўлдим, Сен жимлик бағрига ботиб бўлганда. 28.03.16 3:45 **** Сен кетдинг тўкилди баҳорий гуллар, Ишонч кўзгулари синмоқда чил-чил. Узилган умиднинг кўзёши ила, Соғинч селларида қолар бўлди дил. Кетмоқда қўл силкиб сенга элтар йўл, Энди йўллар чигал, манзиллар йироқ. Тақдирнинг кулгани шулмасми ахир?! Дейман-у ўзимга ўзимча, бироқ... Қийин бўлар экан узмоқ кўнгилни, Жойлашган чуқурроқ кўнгил қатига. Мен қандай қўяйин сўнгги нуқтани, Армоннинг бир парча нмсиз хатига. Осмон йиғлаб берди менинг пойимда... 11:31 30.03.16 Download 293.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling