Улар Қуръон ва Ҳадисларнигина асосий манба сифатида тан олиб, қиёсни қўллашда анча чекловлар қўяди.
Ҳанбалия мазҳаби(Суннийларнинг1,5%ни ташкил этади) асосчиси Аҳмад ибн Ҳанбал(780-855)дир. Улар муаммолар ечимини ҳал қилишда кўпроқ ҳадияларга таянишади. Ҳадисларни Қуръон даражасига кўтаришган.
Ислом таълимотига раҳна солувчи турли оқимларга қарши Калом илми – “Илм ул-ақоид”, яъни калом илмини ҳимоя қилувчи иккита оқим – Ашъария ва Мотуридия оқимлари вужудга келди.
Ашъария (873-935) таълимоти. Онгни, яъни ақлни диний
анъаначилик (нақл)дан устун қўяди ва шариат мусулмонларнинг
ҳаётини бошқаради, деб ҳисоблайди. Тақлидни, яъни кўр-кўрона
диний раҳбарларга, уларнинг фикрларига танқидий қарамасдан
бўйсуниб, итоат этишни инкор қилади ва ҳатто тақлид
қилувчиларни мўмин эмас, деб баҳолайди.
Мотуридия. Абу Мансур ал-Мотуридий(870-944)таълимоти.
Инсон ўз ҳатти-ҳаракатларида соҳибихтиёрдир. У хайрли
ва ёмонликни фарқловчи ақлга эга. Инсон ўз ақлига
таяниб ва ўз иродасига кўра яхши ва ёмон ишларни
қилишга рағбат кўрсатади, шунинг учун ўз қилмишлари
учун ё мукофот, ёки азобга эга бўлади.
СЎФИЗМ ОҚИМИ
Тасаввуфда кўрсатилишича, ҳаётий
муаммолар билан боғлиқ бўлган илоҳий
ҳақиқатга шариат, тариқат ва маърифат
босқичларини босиб ўтиш орқали эри-
лади.
Сўфизм – исломдаги йирик
оқимлардан бири бўлиб, унинг
асосий мақсади – худо билан
руҳан қўшилиб кетишдир.
Ахборотни оғзаки
равишда узатиш
Тасаввуф – инсоннинг комил инсон
даражасига етиши натижасида Аллоҳ
васлига мушарраф бўлиши ва руҳан
Аллоҳ билан бирлашиб кетиши ҳақи-
даги таълимотдир.
Сўфийлар инсон табиатидаги салбий
кучларни умумий ном билан “нафс”
деб атаганлар ва унга қарши жиҳод
эълон қилган.
Сўфийларнинг фикрига кўра,
инсонга илоҳий руҳ сингдирилган-
лиги боис, ана шу илоҳий руҳ яна
Худога қўшилиб кетиши керак.
«Тариқат» - комил инсон даражасига
эришини кўрсатувчи тўғри йўл деган
маънони англатади. Тариқат – маънавий
ахлоқий покланиш босқичларини босиб
ўтиш ва бу мақоматда тараққий этиш
йўлидир.
Тасаввуф – одамларни ҳалолликка,
покликка, тенгликка, инсон қадр-
қимматини ерга урмасликка чорлов-
чи, барча мусулмонларнинг тенг
бўлиб, ҳар ким ўзининг ҳалол меҳ-
нати билан кун кўришини, бошқалар-
нинг кучидан фойдаланмасликни, иж-
тимоий адолат қоидаларига риоя
этишларини тарғиб этувчи таълимот-
дир.
Ислом динининг илк шаклланиш давридан бошлаб ақида, ибодат, дин ва ҳуқуқ, диний жамоа ва давлат, руҳоний ва дунёвий ҳокимият масалаларида баҳслар вужудга келган. Ана шу баҳслар натижасида ақидавий мазҳаблар ичида турли хил ислом оламида тан олинмаган оқимлар вужудга келган.
Хулафои рошидинлар замонидан
То Имом Мотуридий замонасига вужудга келган оқимлар
Ҳозирги замонда экстремистик характерга эга бўлган оқимлар
Do'stlaringiz bilan baham: |