- Ислом фиқҳшунослиги дин масалаларини ўз ичига олади. Луғатда “ал-фиқҳ” сўзи “ақл билан англамоқ”, “тушунмоқ” маъноларини англатса-да, истилоҳда эса “ислом ҳуқуқи” деган маънони англатади.
- Дунёвий ҳуқуқ меъёрларидан фарқ қилгани ҳолда фиқҳ ўз ичига кўпроқ ибодат масалаларини ҳам қамраб олади.
- Муҳаддислар ҳаракатининг бошланиши фиқҳ илмининг ривожланишида янги даврни очиб берди.
- Ҳадисшуносликнинг VIII асрда кучайиб бориши калом ва фиқҳ соҳасини қайтадан кўриб чиқишни тақозо этган.
- XII – XIII асрларга келиб илгари ислом қонунчилигида ўзининг таъсирини ўтказишга бўлган интилишларга барҳам берилди.
МАЗҲАБ ТУШУНЧАСИНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ - “Мазҳаб” (сўзи арабча сўз бўлиб, “йўналиш” деган маънони англатади) – бирор диний масала ёки муаммони ҳал қилишда муайян уламонинг фикрига эргашиш, “унинг юрган йўлидан бориш” демакдир.
- “Мазҳаб” атамаси ислом дининг деярли барча соҳаларида, яъни ақида (калом), фиқҳ, ҳадисшунослик, фалсафа ва тасаввуфда баб-баравар ишлатилади.
- Илк исломда мазҳаб тушунчаси асосан фиқҳий мактабларга нисбатан қўлланилганлиги сабабли, кейинчалик ҳам кўпроқ қуйидаги тўрт мазҳабни англатувчи тушунча сифатида ишлати-ладиган бўлган.
- Шариат илмларининг кескин ривожи аббосийлар халифалиги даврида турли мазҳабларнинг вужудга келишига олиб келди.
- Мазҳабларни икки турга: а) ақидавий; б) фиқҳий турларга бўлинади.
- Ақидавий мазҳабларга қадария, жабария, ашъария, мотуридия, мўътазила, муржиа каби мазҳаблар киради.
- Улар ўз таълимотларида ислом ақидаси билан боғлиқ масалаларни кўтариб чиққанлар ҳамда улар юзасидан баҳс юритиб бир-бирлари билан муросасиз кураш олиб борганлар.
- Фиқҳий мазҳаблар. Суннийлик оқимидаги Ҳанафия, Моликия, Шофеия, Ҳанбалия; Шиа йўналишидаги Жаъфария, Исмоилия, Зайдия.
- Ақидавий мазҳабларда асосий баҳс эътиқод муаммолари устида кетади.
- Фиқҳий мазҳабларда ҳуқуқий муаммолар бош масала ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |