Шофиъия мазҳаби. Имом аш-Шофиъия (767-820) унинг асосчиси бўлиб, кучли илоҳиётчилардан бири бўлган. Маккада яшаган, Яманда қозилик қилган. - Шофиъия мазҳаби. Имом аш-Шофиъия (767-820) унинг асосчиси бўлиб, кучли илоҳиётчилардан бири бўлган. Маккада яшаган, Яманда қозилик қилган.
- Шофиъия мазҳабининг усули ҳанафия ва моликия усулларининг ўзаро муросасига тарафдорлик қилишга уринган бўлса ҳамки, асосан моликияга мойил эди. Улар қиёснинг қўлланишида муайян чегарага йўл қўярдилар.
Истиҳсон усули кўп хулосавий имкониятларни яратиш ва у шахсий (ғаразли) фикрларга асосланган ҳукмларга олиб боришидан ҳадиксирардилар. Шунинг учун улар қиёсга таяниб истиҳсоҳ (муайян ҳолатнинг равшан исботини берувчи фиқҳ қоидаси)ни ишлаб чиққанлар. Масалан, сафарда бўлган шахснинг ўлик ёки тириклигини билмасдан унинг мол-мулкига меросхўрлик эгалик қилишлари мумкинми, деган саволга шофиъийлар рад жавобини берардилар. Бунга сабаб мерос эгасининг ўлими ҳақида исботловчи далилнинг йўқлигидир. Сурия ва Мисрда шаклланган бу мазҳаб ҳозирги вақтда Индонезия, шарқий Африканинг баъзи мамлакатларида, Жанубий араб султонликлари мусулмонлари орасида тарқалган бўлиб, суннийликдаги мусулмонларнинг 27 фоизини ташкил этади. Моликия мазҳаби. Асосчиси Молик ибн Онас (713-795) «Асҳоб ал-Ҳадис» (Ҳадис тарафдорлари) оқимининг йирик намояндаси бўлиб, фақат Муҳаммад давридаги диний ҳуқуқ тартибини ёқлаб чиққан. - Моликия мазҳаби. Асосчиси Молик ибн Онас (713-795) «Асҳоб ал-Ҳадис» (Ҳадис тарафдорлари) оқимининг йирик намояндаси бўлиб, фақат Муҳаммад давридаги диний ҳуқуқ тартибини ёқлаб чиққан.
- Ўзининг «Ал-Муваттоъ» (Оммавий, Барчага тушунарли) асарида Қуръон ва Суннани ақлга асосланган ҳолда талқин қилишга қарши чиққан. У муҳофазакор илоҳиётчи фақиҳлардан бири бўлган.
- Бу мазҳаб тарафдорлари ўзларининг номўътадиллиги билан ажралиб турган. Улар ҳанафийларга нисбатан қиёсни қўллашда анча чекловларга чек қўйишган. Аммо ўзларининг истислоҳ қоидалари билан ҳанафиянинг истиҳсонига яқин турадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |