Dinshunoslik faniga kirish


Қадария(инсон ўз ҳатти-ҳаракати, тақдирининг ҳукмдори) Муржиа


Download 336.07 Kb.
bet7/13
Sana28.01.2023
Hajmi336.07 Kb.
#1136999
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
11-seminar

Қадария(инсон ўз ҳатти-ҳаракати, тақдирининг ҳукмдори)

Муржиа(Инсон ҳолатини муҳокама қилишни орқага суриш)

Мўътазила(ирода ва илоҳий калом масаласи)

Ҳизбут таҳрир ал-Исломия

Нурчилар ва бошқалар

ИСЛОМДАГИ ОҚИМЛАР
Ваҳҳобийлик

ИСЛОМДАГИ ЙЎНАЛИШЛАР: Суннийлик.

  • Муҳаммад пайғамбарнинг вафоти ва ҳокимият учун кураш исломнинг икки йўналишга – “Сунний”(“тўғри йўл”)лик ва “Шиа”(“гуруҳ”)ликка бўлиниб кетишига олиб келди.
  • Суннийлик тарафдорлари ўзларини “аҳли сунна ва-л-жамоа”, яъни сунна аҳли деб атайдилар ва Муҳаммад Пайғамбарнинг шиалар томонидан бузилаётган анъаналарига фақат бизгина амал қилаяпмиз, деб ҳисоблайдилар.
  • Бу йўналиш тарафдорлари исломнинг Муҳаммад давридаёқ шаклланган таълимотининг тўғрилигини, Ҳадисни Қуръондан кейинги ислом илоҳияти ва шариатининг иккинчи манбаи деб тан олган, исломнинг анъанавий диний маросимларига, маиший, ижтимоий қоидаларига амал қиладиган ҳар бир мусулмон сунний ҳисобланади.
  • Суннийлар бугунги кунда барча мусулмонларнинг 92,5 фоизини ташкил қилади.

ИСЛОМДАГИ ЙЎНАЛИШЛАР: ШИАЛИК.

  • Шиалик (гуруҳ) – Али ибн Абу Толиб ва унинг авлодини Муҳаммад пайғамбарнинг бирдан-бир қонуний ворислари, деб тан оладиган турли оқимларнинг умумий номи.
  • Сафавийлар сулоласининг биринчи шоҳи Исмоил XVI асрнинг бошларида шиаликни Эроннинг расмий дини деб эълон қилган. Ҳозир ҳам шиалик Эроннинг ҳукмрон диний эътиқоди ҳисобланади.
  • Шиалик Ироқ, Афғонистон, Ҳиндистон, Покистон, Озарбайжон, Ливан ва бошқа давлатларга ёйилган.

СУННИЙЛАР ВА ШИАЛАР ЎРТАСИДАГИ ФАРҚЛИ ЖИҲАТЛАР

  • Биринчидан, Суннийликда 7 та ақида тан олинса, Шиалар қуйидаги 5 ақидага ишонадилар: а) Аллоҳнинг ягоналигига; б)Адолатга; в)охират ва ўлганларнинг тарилишига; г)Пайғамбарларга; д) Имомат (Али ва унинг авлодлари имомлар деб аталади). Имомат – шиаликда давлатни бошқариш ҳуқуқи ҳақидаги таълимот бўлиб, унга кўра мусулмонлар жамоаси ёки давлатида фақат Муҳаммад пайғамбар авлоди (куёви Али билан қизи Фотимадан тарқалган авлод) ҳукмрон бўлиши ҳақидаги таълимотдир.
  • Суннийлар учун имомлар одамлар томонидан сайланадиган ёки тайинланадиган диний раҳбардир.
  • Иккинчидан, Шиалар дастлабки учта халифанинг ҳокимиятини тан олмайдилар.

Download 336.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling