Dinshunoslik faniga kirish


“Мазҳаб” атамаси арабча сўз бўлиб, “йўналиш” деган маънони англатади


Download 336.07 Kb.
bet5/13
Sana28.01.2023
Hajmi336.07 Kb.
#1136999
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
11-seminar

“Мазҳаб” атамаси арабча сўз бўлиб, “йўналиш” деган маънони англатади.
Шунингдек, мазҳаб деганда бирор диний масала ёки муаммо бўйича муайян уламо фикрига эргашиш, “унинг юрган йўлидан бориш” маъносини ҳам ифодалайди.
Илк исломда мазҳаб тушунчаси асосан фиқҳий мактабларга нисбатан қўлланилганлиги сабабли, кейинчалик ҳам кўпроқ тўртта мазҳабни англатувчи тушунча сифатида ишлатиладиган бўлган.
“Мазҳаб” атамаси ислом динининг деярли барча соҳаларида –ақида(калом),фиқҳ, ҳадис- шунослик, фалсафа ва тасаввуфда баб-баравар ишлатилади.
МАЗҲАБ ТУШУНЧАСИНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ
МАЗҲАБЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА
ТУРЛАРИ
Шариат илмларининг ривожи аббосийлар халифалиги даврида турли мазҳабларнинг вужудга келишига олиб келди.
Мазҳаблар икки турга: а) фиқҳий; б) ақидавий турларга бўлинади.
Фиқҳий мазҳабларга Суннийликда Ҳанафия, Шофиия, Моликия ва Ҳанбалия; Шиа йўналишида Жаъфария, Имоилия, Зайдия каби мазҳаблар киради.
Фиқҳий мазҳабларда ҳуқуқий муаммолар бош масала ҳисобланади.
Ақидавий мазҳабларга қадария, жабария, ашъария, мотуридия, мўътазила, муржиа кабилар киради.
Ақидавий мазҳабларда асосий баҳс эътиқод муаммолари устида кетади.
Улар ўз таълимотларида ислом ақидаси билан боғлиқ масалаларни кўтариб чиққанлар ҳамда улар юзасидан баҳс юритиб, бир-бирлари билан муросасиз кураш олиб борганлар.

СУННИЙЛИК ЙЎНАЛИШИДАГИ ФИҚҲИЙ МАЗҲАБЛАР


Суннийликдаги мазҳабларнинг ҳар бири исломдаги қонунуларни мустақил шарҳлашга ҳақли деб тан олинган.
Ҳанафия мазҳаби (Суннийларнинг 47%ни ташкил этади) асосчиси Имом Абу Ҳанифа (699-767)дир.
Абу Ҳанифа истиҳсон ва урфдан фойдалангани учун ўз замондош фиқҳшуносларининг танқидига учраган.
Шофиия мазҳаби.(Суннийларнинг 27%ни ташкил этади) асосчиси Имом Муҳаммад ибн Шофиъий(767-820)дир.
Улар кўпроқ қиёсга таяниб, истиҳсонни ишлаб чиққан.
Моликия мазҳаби (Суннийларнинг 17%ни ташкил этади) асосчиси Молик ибн Анос(713-795)дир.

Download 336.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling