Битирув малакавий ишини расмийлаштиришда қуйидаги талаблар қўйилади: (давоми) - Битирув малакавий ишнинг график, чизмалар қисми қўлда ёки компьютернинг махсус дастурлари ёрдамида А1 форматда бажарилади;
- Битирув малакавий иши учун зарур бўлган формула ёки расмлар қайси манбадан олинганлиги кўрсатилади;
- Тушунтирув ёзуви бўлим, кичик бўлимларга бўлинади. Ҳар бир бўлим алоҳида бетдан бошланади ва алоҳида тартиб рақамига эга бўлади. Сарлавҳалар симметрик равишда ёзилади. Сарлавҳа ва матн орасида масофа 3-4 интервал бўлиши керак.
- Битирув ишида келтирилган расм, жадвал, схемаларнинг барчаси рақамланиши лозим;
битирув малакавий иши мазмунининг берилган мавзуга мослиги ҳақида хулоса; - Тақриз қуйидагиларни ўз ичига олади:
- битирув малакавий иши мазмунининг берилган мавзуга мослиги ҳақида хулоса;
- битирув малакавий иши ҳар бир бўлимининг бажарилиш сифатига берилган баҳо;
- қўйилган масалаларнинг ечилиш даражасини, ишнинг назарий ва амалий қийматини баҳолаш;
- тақдим этилган битирув малакавий ишининг талаб даражасида безатилиш даражасини баҳолаш.
Тақризлар Давлат аттестация комиссиясига ҳимоя кунидан камида 5 кун аввал топширилади. - Тақризлар Давлат аттестация комиссиясига ҳимоя кунидан камида 5 кун аввал топширилади.
- Тақризнинг мазмуни ўқувчига битирув малакавий иши ҳимоясидан камида 3 кун аввал етказилиши керак.
Давлат тармоқ стандарти; - Битирув малакавий иши ҳимоясидан олдин Давлат аттестация комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- Давлат тармоқ стандарти;
- Давлат аттестациясини ўтказиш бўйича йўриқнома;
- касб-ҳунар коллежи директорининг ўқувчиларни Давлат аттестациясига қўйилиши ҳақидаги буйруғи;
- касблар бўйича амалий имтиҳон натижалари;
- ишлаб чиқариш амалиёти ўтказилган корхона берган разряд (тоифа) ҳақидаги гувоҳнома (агар берилган бўлса);
- ўқувчиларнинг ўқув режада киритилган барча фанларни ўзлаштириши ҳақидаги маълумотнома;
- ўқувчиларнинг рейтинг дафтарчалари;
- Давлат аттестация комиссияси мажлислар баёни китоби.
Do'stlaringiz bilan baham: |