Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида


Download 1.34 Mb.
bet33/65
Sana31.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1143038
TuriДиплом
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   65
Bog'liq
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН

Жаннатмакон, абадий оромгохдаги Хазрат Саййид
Абдулазиз Мухаммад Баҳодирхоннинг шох Аврангзебга
Ҳинд (истон) тахтига ўтиришини кутлаш юзасидан ёзган
мактуби

(Аврангзеб) тахтга ўлтирган Хисрав, осмон каби юксак саройнинг қувончи, фалакнинг тўртинчи чаҳор болишида' тахт безатувчи хоқон, замон ва заминнинг қувончи, яратилган одам кўринишининг одоб гулшани, ихтиро ва ижод ўлкаси чаққон юрувчиларнинг жавлонгоҳи бўлиб, у жаҳонгирлик зуҳуридан баланд тахтга ўтиришликнинг ёруғ нури, халқларнинг умид силсиласининг пайваста ва олам аҳволи низомининг бошқа- рувчисидир. У ҳамиша хайру эҳсоннинг ёрут нури, илтифот- паноҳ, ҳушёрлик ва муҳаббат дастгоҳи, дўстлик ва ҳамжиҳатлик огоҳи, фармонравонлик майдонида тахтда ўлтирувчи, жаҳон- кушолик бисотида олий макон, мулку миллат асосини мустаҳ- камловчи, давлат ва дин пойдеворини қурувчи, ирода масала- ларининг туғроси, фатҳу зафар муқаддимаси, подшоҳлик тожига фатҳ бахш этувчи, шаҳаншоҳлик кулоҳига зийнат берувчи, кўрагоний байроғини ўрнатувчи, соҳибқиронлик оятларини ижод этувчи, дин ва миллат ёруғ тонгининг (ва) осийлик ҳамда душманлик жаҳолатини барбод этишнинг далили бўлган юксаклик ва ҳашамат, буюклик ва илтифот, иқбол ва шон- шуҳрат учун тайин қилинган бўлсин (ва) адолат ва ҳақиқат маконига равнақ берувчи ҳамда бирдамлик ва итгифоқнинг кўрки бўлсин.
Мунаввар кўнгилларга махфий қолмасинким, барқарорлик ва якдиллик расми заковатликлар наздида дўстлик сийнасининг жавҳаридир, ҳамда қадршуносларнинг мамлакатлараро маънавий дўстлиги ва аҳиллиги - вафо ва улуғлик учун қиймат бебаҳо бир матодир, Бу нарса боқий маслаги (яъни ислом) даги карам йўлидан борувчиларнинг (асосий) йўли ҳамда соф ва тоза суфа (яъни тахт) да ўтирувчилар (қўлидаги) қурол бўлиб, бунинг
I. Фалакнинг тўртинчи чаҳор болиши ибораси “Чаҳордонак ” терминининг синоними сифатида ишлатилган, яъни Ҳиндистон демакдир. асл маъноси тушуниб етиш тангри ато қилган марҳаматларидан бўлаои.
Ҳақиқатан ҳам ўртадаги самимий муҳаббат ва маънавий ҳамда руҳий сўзлашув бўлмиш мактуб ва хабарлар орқали қилинган маълумотларга бирдамлик ва ҳамжиҳатлик биносининг асосини мустаҳкамлашдир, деб ном берсалар.
Шу кунлари эшитилдики, хилофотнинг оламни ёритувчи офтоби шаҳриёрликнинг шарафи буржидан ул мусаффо саболик комронлик чаманининг иқбол пешонасини ярқиратган ва илоҳий иноятнинг барқ урган нурлари саропарда (осмон гумбази) орқасидан кўрагоний авлодининг айни у аъзосининг улуғ жабҳасига толеъ ва ёғду сочган. Яратилишидан бошлаб одамзодга қатьий тегишли бўлган жисмоний таносиб ва руҳий яқинликка кўра, ошнолик маросими ва дўстлик қоидасини улуғлаш ва янгилаш орзуси бундан аввал (ҳам) хотиримизда бор эди. Шу пайтда (бу) хушхабар ҳақидаги янги маълумотлардан ва кўпдан кўп (бошқа) хабарлардан қувонч устига қувонч қўшилиб, хурсандчилик ҳад-ҳисобсиз ортди. Ана шу он халойиққд инъом этилганларнинг ҳимояси ва халқлар шоду ҳуррамлигининг қуроли бўлмиш бахтиёр тахтга ўтиришликни табриклаш юзасидан бу мамлакатнинг кўзга кўринган акобирларидан бўлган саодат- паноҳ, тақводор, авлиёлар сулоласидан, азизлар зотидан бўлган, бахтиёр оқибатлик Хожа Аҳмад ва Ҳусайний Нақшбандийни фаровон сарварлик ҳузурларига юбордик, токи жаннатдек ҳашаматлик манзилга етиб боргач, номи зикр қилинган Хожа барча айтилган сўзларни (бирма-бир) баён қилур. Умид шулки, доимо шу тартибда бирдамликнинг зўр ифодаси бўлган мактуб ва элчилар юбориб туришда саъй-ҳаракат қилиб, бирлик ва ҳамжиҳатлик қонун-қоидасига муҳаббат ва дўстлик асосининг инъикоси билан имтиёз ва махсус муносабат бахт этсалар. Ҳаққи субҳоний таоло эҳсонлик аждодларнинг у покизасининг давлатини ҳамиша барқарор ва мустаҳкам қилиб, (ўзини) фитнанинг макридан ва фирибгарликнинг алдовидан асрасин ва сақласин, пок парвардигор ҳақи.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling