Хиндистон подпюҳи (Аврангзеб)нинг бир канча
жонивор юборилгани сабабли Абдулазизхонга
жавобномаси
Дўстлик ва содиқликнинг анбар бўй сабоси ҳдмда бирлик ва мувофиқлик шамолининг ҳуш иси ошнолик ерига атр сепувчи ва итгифоқлик мажлисининг ажойиб нақши бўлганидан ҳамиша айшу ҳузур асосли ва доимо хурсандчилик ва завқ айёмли, баланд манзиллик, юқори мартабалик, олий мақом, шавкат ва ҳашаматпаноҳ, салтанат ва азамат дастгоҳ, бойлик ва фаровонликни зиёда этувчи, дўстликни ва муҳаббатни уйғо- тувчи, адолат ва шавкатлик хонадонининг сараси, шижоат ва иқбол оиласининг айни муносиби, садоқатназар, иззатасос, зийракравиш, адолатшунос (у жаноб) доим бахтнинг мушки анбар таратишидан ва иқболнинг атр бўй тарқатишидан ажойиб эрам (боғи) ва жаннат мисол бўлсинлар!
(Эй) иқбол эгаси! Бир қанча тезучар обғоз лочинлари совға расми билан юборилган экан, улар кўп таълим ва тарбиядан сўнг яхши учадиган ва яхши равишлик бўлдилар. Яратганнинг хизматлари ва халойиқнинг муҳим ишларидан хотиржам бўлингач, марҳаматлик хотир учун ҳаёт белгилаб қўйган тузоқдан озод бўлиш йўлида шикор машғулотидан бошқа (бирор бир) дурустроқ баҳона ва сабаб йўқцир. Умид шуки, бу сафар ҳам бир қанча яхши, тезучар обғоз лочинларидан, уларнинг битга урғочи жўраси билан (... ?) юборилса. (Бу) албатга, (ўзаро) алоқаларнинг кучайиши ва дўстлик асосининг мустаҳ- камланишига сабаб бўларди.
Юборилган туяқуш танҳолик юкини тортишдан бир лаҳза ҳам фароғатдан кечириб, жўраларидан яккаланган ҳолда ғариблик қафасида танҳо қилингандирлар. Агар буларнинг ҳаммасига ёр ва ғамгузорларидан юборсалар (бу иш) муҳаббат- дан ҳоли бўлмас эди. Иқбол лочини тузоқда бўлсин, мурод ови мақсадга етсин.
ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар хазинаси.
Инв. № 289.
Турон мулкининг сипоҳсолари Абдуллохон Ўзбекнинг
хонларидан бирига
(У) ҳақиқатга мухлис ва ул покиза саодатли хонадоннинг ақл гавҳари, давлат кишиларининг хотирида (мустаҳкам) ўрнашганидир ва у жанобнинг ажойиблиги муқаддас шаҳон- шоҳлик мажлисида ҳамма вақг зикр қилинмоқда. Қандай яхши- ки, (у) баланд бахтли давлатманд саодат етакчилигида ўз зотини шундай (олий) шоҳликкаCCCL CCCLI шаклан ва маънан манзур қилабилса. (У вақгда) бу тўғри пайвандликнинг натижалари баракасидан диний тилаклар ва дунёвий мақсадлар дил хоҳлагандек амалга ошади. (Шунга кўра) ҳдқиқий аҳволлари ҳақида узлуксиз ёзиб, ўзларини эсга солиб турсинлар.
Эътиқодни ихтиёр этган ишбилармонларнинг расм-одати шуки, ўзлари бирдамлик асосининг посбони бўлганларидек, ўзларига ўхшаш ва ўэлари кабиларга шу хилда йўл тутишни ўрганишга ҳаракат қилсалар. Равшанки, у саодатли ҳар икки ишCCCLII юзасидан ҳам муваффақият қозонади. Яхши андишали, ҳикматталаб Ҳаким Хумом “Муқаддас мулки”ни ихтиер этган эканCCCLIII, жаҳон подшоҳининг Ҳумоюн ишорати шундай бўлдики, бу ҳақ йўлнинг фидойиCCCLIVмактублар юборишни бошлаб юборади. (Шу ҳам лозимки), ҳақиқат ичида қандай орзулар пинҳон бўлса, уни маълум қилиш билан (бизни)хушвақг қилдилар. Оқибати хайрли бўлсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |