Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида
Download 1.34 Mb.
|
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН
CCXXII Муҳаммад Ризо Балхий. Мактуботи амир Ҳайдар. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ШИ қўлёзмалар хазинаси. Инв №292. 156-166-бетлар.
CCXXIII Қадимги Эроннинг афсонавий шоҳи, гўё унинг даври башариятнинг олтин даври бўлган. CCXXIV2 Фирдавсийнинг “Шоҳнома”сида куйланган афсонавий шоҳлардан бири. CCXXV Аҳмонийлар давлатининг (мил. ав. XI-IV асрлар) машҳур подшоҳи. CCXXVI 590-628 йилларда ҳукмронлик қилган сосонийлар сулоласининг шоҳларидан бири. CCXXVII1. “Сафарномайи Бухоро” (асари Муҳаммадшоҳи қожор. 1259-1260). Ба эҳтимоми Ҳусайн Замоний. Теҳрон. 1373 ҳ.к. 37-бет CCXXVIII Қаранг' “Эрон” Мақолалар тўплами. Тош., Фан., 1977. 103-114 бетлар. 160 CCXXIX Сўнгги йилларда нашр этилган ана шундай асарлардан айримларини эслатиб ўтамиз: Али Акбар Вилояти. Тарихи равобати хорижии Эрон дар даврони Носириддин шоҳ ва Музаффариддин шоҳ. Теҳрон, 1993; Манижа Туробзода, Акрам Ҳусайнпур, Фарабо Шаҳиди Фар, Фаҳима Вазирий. Моҳияти таҳвелот дар Осиёйи Марказий ва Қафкоз. Теҳрон, 1994; Муҳаммад Алихон Ғафур, Рўзномайи сафари Хаворозим. Теҳрон, 1994; Али Акбар Вилояти. Тарихи равобати хорижии Эрон дар аҳди шоҳ Аббоси аввали Сафавий. Теҳрон, 1995 ва бошқ. CCXXX Эсноди аз равобати Эрон бо манотиқи Осиёйи Марказий, Маркази мутолиоти Осиёйи Маркази еа Қафқоз. Теҳрон, 1994. 1-бет. CCXXXII/. Одамият, Амири Кабир ва Эрон. Теҳрон, 1969. 416-бет. CCXXXIII Ўша жойда. CCXXXIV Одамият, 417-бет. /. Ушбу парча Одамиятнинг юқорида зикр қилинган асаридан олинди. 417-бет CCXXXV Уроз Муҳаммад Сорли. Тарихи Туркманистон. Жилди аввал. Теҳрон, 1995. 17-бет. CCXXXVI Одамият, 418-бет. CCXXXVII Материалъ) по истории туркмен и Туркмении II (бундан кейин - МИТТ). Москва-Ленинград, Издательство АН СССР, 1938. с. 259. /. Амир аш-шуаро Ризоқулихон Ҳидоят бин Муҳаммад - Ходи Табаристоний 1800 йилда Теҳронда таваллуд топган. Унинг отаси мамлакат ҳукмдорларига яқин аъёнлардан бўлиб, дастлаб Оға Муҳаммадшоҳ Қожор (1779-1797) ва бир неча муддат Фатҳалишоҳ (1797-1834) ҳукмронлиги йилларида хазиначи лавозимида хизмат қилган, сўнг шоҳ томонидан Форс вилоятига худди шу вазифани адо этишга юборилган. Отасидан вақтли етим қолган Ризоқули Барфурушдаги қариндошлари ҳамда Форс вилоятида ўгай отаси Муҳаммад Маҳдихон Шихна Мозандароний қўлида тарбия топди. У дастлаб Форсда Фатҳалишоҳнинг ўғилларидан бири - Ҳусаин Али Мирзо хизматида бўлди, сўнгра шоҳнинг таклифи билан Теҳронга кўчиб, саройда Хон ва Амир аш-шуаро унвонига сазовор бўлади. 1834 йилда Муҳаммадшоҳ тахтга чиққач, Шерозга қайтиб, шаҳзодалардан аввал Феруз Мирзо, сўнг Фаридун Мирзолар ҳузурида маслаҳатчи вазифасини бажаради. Муҳаммадшоҳ 1839 йилдаги Ҳирот юришидан мағлуб бўлиб қайтгач, уни саройга чақиртиради ва ўз валиаҳди Аббос Мирзога отабек қилиб тайинлайди. 1847 йилда у Ферузқул ноҳиясига ҳоким этиб тайинланади. 1848 йилда Насриддиншоҳ тахтга ўтиргач, Ризоқулихон маълум муддат давлат ишларидан чекланади ва асосан ижод билан шуғулланади. 1851 йилда у шоҳ ҳузурига чақирилиб Хивага элчи қилиб юборилган. Саккиз ой давом этган ушбу сафардан қайтгач, уни Теҳронда ташкил этилган Дорулфунунга раҳбар этиб қўйишади. У ана шу лавозимда қарийб 15 йилча фаолият кўрсатади. Сўнгра валиаҳд Музаффариддин Мирзога Лолабоши, яъни отабек қилиб тайинланади ва шу вазифани бажариш асносида бир неча йил Табризда истиқомат қилади. Ризоқулихон 1871 йил 30 июнда Теҳрон шаҳрида оламдан кўз юмган. Ризоқулихон йирик олим, шоир ва тарихнавис сифатида ўз даврида катта ҳурмат қозонган форс алломаларидан бири саналади. Унинг қаламига мансуб бўлган тарихий асарнинг ўзи йигирмадан ортиқдир. Улар орасида ғоят муҳим саналган уч жилдли “Равзат ус-сафойи Носири ” алоҳида аҳамият касб зтади Бу асар Мирхонднинг машҳур “Равзат ус-сафо ” асарининг давоми сифатида битилган бўлиб, унинг биринчи жилдида сафавийлар Нодиршоҳ ва унинг ворислари ҳақида, иккинчисида — Каримхон Занддан то 1834 йилгача яъни, Муҳаммадшоҳнинг мамлакат тахтига чиқишигача бўлган давр воқеалари ва ниҳоят, учинчи жилдда Муҳаммадшоҳ ва Насриддин шоҳ ҳукмронлиги билан боғлиқ ҳодисалар қаламга олинган. Бу асарларда Эроннинг эслатилган ҳукмдорлари даврида рўй берган воқеалар билан бир қаторда бевосита муаллифнинг таржимаи ҳоли ва сиёсий-илмий фаалиятига доир кўплаб маълумотлар ҳам мавжуд. Қаранг: МИТТ, т. 2., 280-бет; Стори Ч.А. Персидская литература Библиографический обзор. Часть 11. Главная редакция восточной литературьс М., 1972. с. 982-983 Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling