Диссертация илмий раҳбар: Б. Х. Ходжаев, педагогика фанлари доктори, профессор наманган 2022 2


-расм. Педагогик-психологик фанлар мазмунини педагогик


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/62
Sana16.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1515183
TuriДиссертация
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   62
Bog'liq
Н.Маматханова диссертация

2.1.1-расм. Педагогик-психологик фанлар мазмунини педагогик 
аксиологияга доир билимлар билан бойитиш блок-чизмаси 
Биринчи босқич – ―горизонтал бойитиш‖ анъанавий ўқув режасини 
танлов фанлари асосида такомиллаштиришдан иборат бўлди. Бундай 
курсларнинг турли-туман бўлиши ва ўқув режасидаги танлов фанлари 
компонентга ажратилган вақт ҳисобидан ўтказилишига алоҳида эътибор 
қаратилди. Натижада қуйидаги кўриниш ҳосил бўлди: ―Бошланғич таълим ва 
спорт-тарбиявий иш‖, ―Педагогика ва психология‖, ―Мактабгача таълим‖ 
Анъанавий курслар: умумий педагогика ва умумий 
психология 
Ижтимоий-педагогик қадриятлар ҳақидаги 
билимлар ва дунѐқарашни кенгайтириш 
Мини курслар 
Интеграллашган курслар 
МЕН 
Маънавий қадриятлар 
ва меъѐрлар ҳақидаги 
билимларни 
чуқурлаштириш 
Ижтимоий-педагогик 
билимларни 
ўзлаштириш 
воситаларини 
ривожлантириш 
Ўз-ўзини англаш 
 
Аксиологик имконият 
 


58 
бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабаларни тайѐрлашнинг 
анъанавий йўналишларига диагностика, коррекция ва прогнозлаш (башорат 
қилиш) функциясини бажарадиган фаолият турларини киритиш кўзда 
тутилди. Таклиф этилган танлов фанларининг мақсади асосий педагогик-
психологик фанларни инкор этмаган ҳолда, бўлажак ўқитувчиларнинг 
ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантириш самарадорлигини 
оширишдан иборат этиб белгиланди.
Таълим жараѐнини ―горизонтал бойитиш‖нинг қўшимча йўли сифатида 
мустақил таълим учун ажратилган соатлар ҳисобидан вебинар мини-курслар 
ташкил этилди. Авваламбор, тадқиқот доирасида мини-курслар лойиҳавий 
фаолиятни ташкил этиш, ижодий муҳит яратиш, тадқиқот ишларини ташкил 
этиш орқали кенгайтирилди. Мини-курслар қисқа машғулотлар (2-6 соат) 
кўринишида амалга оширилди ва талабаларнинг маънавий-ахлоқий 
компетентлигини ривожлантиришнинг асосий муаммоларига бағишланган 
қуйидаги вебинарларни ўз ичига қамраб олди: ―Касбий ўз-ўзини англаш‖, 
―Ижтимоий-педагогик иш технологияси‖, ―Ижтимоий-педагогик фаолият 
диагностикаси ва коррекцияси‖, ―Катта киши ва бола‖ диадасида ишлаш 
қобилиятини бошқариш‖, ―Гендер педагогика‖ ва бошқалар. Бизнинг 
тажриба-синов ишимиз жараѐнида мазкур вебинарлар магистрантлар ва 
докторантлар билан ҳамкорликда амалга оширилди. Мини-курсларнинг 
вазифаларидан бири – бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик фаолият 
метод ва технологияларини кенг ўзлаштиришдан иборат этиб белгилаб 
олинди. 
Иккинчи босқич – ―вертикал бойитиш‖ бўлиб, у қуйидагилар орқали 
таълим жадаллигининг таъминланишига хизмат қилди: ўқув материали ва 
унинг ижтимоий-педагогик асосларини чуқурлаштириш; махсус ишлаб 
чиқилган алгоритм бўйича ўрганиш фаолиятини амалга ошириш; 
ўрганилаѐтган мавзуни ижтимоий-педагогик тавсифдаги реал далиллар билан 
бойитиш; замонавий (рақамлашган) болаларнинг ижтимоий-педагогик
муаммоларини чуқур таҳлил қилишга қаратилган таълим модулини 


59 
белгилаш; талабаларни ижтимоий-педагогик лойиҳаларга жалб этиш; 
мустақиллик, мустақил таълим; ахборот муҳитини бойитиш – вақт, 
воситалар, материаллар, турли ўқитиш шаклларидан унумли фойдаланиш. 
2.1.1-жадвалда педагогик аксиология нуқтаи назаридан педагогик-
психологик фанлар мазмунини бойитиш даражалари келтириб ўтилган. 

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling