ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НАВОИЙ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
Физика-математика факультети
“Maтематика ўқитиш методикаси” кафедраси
Maвзу:
Электрон таълим муҳитида “Матрицалар” модулини ўқитиш методикаси
Бажарди: 4- “А” гуруҳ талабаси
Шоимова Гулшода Жамшид қизи
Илмий раҳбар: доц.Ашурова Д.Н.
Навоий – 2020
MУНДАРИЖА
1-Боб. “MАТРИЦАЛАР” МОДУЛИНИ АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ЁРДАМИДА ЎҚИТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 6
1.1. Электрон таълим муҳити ва ундан фойдаланиш 6
I. Maвзунинг технологик харитаси 26
матрицаларнинг кўпайтмаси деб, 31
Матрицалар модули бўйича тарқатма материаллар 41
Javob: 48
1.2. Алгебра ва сонлар назарияси фанини электрон таълим муҳитида ўқитишнинг моҳияти
2-Боб. Электрон таълим муҳитида “Матрицалар” модулини ўқитиш методикаси
2.1. Алгебра ва сонлар назарияси фани дастурининг қисқача тавсифи
2.2. Маъруза матни ишланмаси
2.3. “Матрицалар” модули юзасидан кейслар тўплами, амалий топшириқлар, ишланмалар
2.4. Назорат топшириқлари ва мустақил таълим юзасидан кўрсатмалар
2.5. “Матрицалар” модулини мавзулари юзасидан ностандарт тест намуналари
Хулоса ва тавсиялар
Фойдаланилган адабиётлар
КИРИШ
Maвзунинг долзарблиги. Мамлакатимизда мустақилликнинг биринчи йилларидан бошлаб таълим соҳасида эски ѐндашувлардан бутунлай воз кечилиб, янгича тамойилларга, миллий қадрият ва анъаналаримизга, илғор жаҳон тажрибасига асосланиб, ҳаѐтимизни тубдан янгилаш, узоқ ва давомли мақсадларимизни амалга ошириш учун таълим ва тарбия соҳасига устувор аҳамият қаратилиб, бор куч ва имкониятлар шу йўлда сафарбар этилиб келинмоқда. Хозирги кунда олий таълим муасасаларида ўқитишни модул тизимини қўллаш кун тартибидаги долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Модулли ўқитиш назариясида асосий тушунча модул ҳисобланади. Модул ўзи нима ва у биринчи марта қачон ва ким томонидан таълим тизимига татбиқ этилган? Модул тушунчаси биринчи маротаба ХХ асрнинг 70 йилларида америкалик олим Д. Рассел томонидан таклиф этилган. Ўқитишни модул технологиясини қўллаш аънанасига кўра модулни тушинишда турли хил нуқтаи назарлар мавжуд. Айрим хорижий муаллифлар жумладан, В. Гольдшмидт ва М. Гольдшмидтлар модул деганда ўқув фаолиятини ўз олдига қўйган мақсадига ѐрдам берадиган мустақил қисмини тушинишади. Америкалик олим Д. Расселнинг фикрича модул бу ўқув материалларининг алохида қисми хисобланади. Россиялик олимлар Ю.К. Башлова ва В.А. Рыжоваларнинг ишларида модул деганда профессионал фаолиятни олиб бориш ва бирор бир ишни бажаришда зарур бўлган ахборот ҳажми тушунилади. Модул ўз таркибида бир неча ўқув модуллардан иборат бўлиши мумкин. Ушбу модулларнинг ҳар бири тугалланган жараѐнни ифодалайди. Ўқув модулларнинг кенгайтирилиши ва уларга қўшимчалар киритилиши модул мазмунини янада мукаммаллаштиради. Таълим тизимида модулли ўқитишнинг жорий этилиши малакали кадрларни тайѐрлаш самарадорлигини оширишга ѐрдам беради. Ҳар қандай тизимга жорий этилган янгиликнинг самараси унинг иштирокчилари томонидан пухта ўзлаштириб олинган тақдирдагина ўзининг натижасини бериши мумкин. Шу боис таълимни модулли ўқитиш асосида ташкил этиш самарадорлигини ошириш мақсадида унинг мониторингини ташкил этиш мавжуд объектив ва субъектив муаммо ва камчиликларни ҳал қилиш имкониятини яратади.
Маълумки, олий таълим муассасасасида ўқитиладиган асосий фанларнинг мазмуни, яъни, фан бўйича яратилган силлабус, тақдимот материаллари, аниқ вазиятларни ўрганиш, таҳлил этиш ва ижтимоий аҳамиятга эга натижаларга эришишга асосланган таълим методи ҳисобланмиш кейслар, ўқув материали ва топшириқлар ҳамда информацион таъминотини замонавий талаблар даражасига етказиш муҳим аҳамиятга эга.
Ўқув машғулотларини Ахборот - коммуникацион технологиялар (АКТ) асосида ташкил этишда фан, техника, технологиянинг ютуқлари, республикада жорий этилган узлуксиз таълим тизимининг таълим турлари ўртасидаги узвийлик ва узлуксизликни таъминлаши, олий таълимда узлуксиз ўқитиладиган фанларда мавзуларнинг мантиқий кетма-кетлиги, оддийдан мураккабликка, хусусийдан умумийликка ўтиб бориш тамойилларига амал қилиниши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |