Диссертация илмий раҳбар: Б. Х. Ходжаев, педагогика фанлари доктори, профессор наманган 2022 2
Download 1.15 Mb. Pdf ko'rish
|
Н.Маматханова диссертация
Натижавий-баҳолаш компоненти бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-
педагогик фаолиятга тайѐрлашда аралаш таълим моделини жорий этиш даражасини ва мақсадга мувофиқ ҳолда ташкил этилган ишлар натижасида юзага келган ўзгаришларни аниқлашга имкон беради. Бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожланганлиги кўрсаткичлари ва даражалари айни компонентни тавсифлайди, шунингдек, ўқув жараѐнини қуриш тамойиллари ва талабалар таркиби ҳисобга олинади. Аралаш таълим шароитида бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик 110 компетентлигини ривожланганлик даражаларини аниқлаш натижаларидан педагогик тажриба-синов ишларининг кейинги босқичларида фойдаланилди. Аралаш таълим шароитида талабалар ижтимоий-педагогик компетентлигикомпонентларининг ривожланганлиги даражалари қуйидагилардан иборат: паст, ўртача, юқори. Аралаш таълим шароитида талабалар ижтимоий-педагогик компетентлиги компоненталари ривожланганлигининг паст даражаси келгусидаги касбий фаолиятига мотивация пастлигини, масофавий ўқитиш воситаларидан фойдаланишга ижобий муносабатнинг ривожланмаганлигини, аралаш таълим шароитида ишлаш учун уларнинг етарлича билим, кўникма ва малакага эга эмаслигини билдиради. Интернет хизматларининг барча турларидан фойдаланиш учун таянч психологик, педагогик ва махсус билимларнинг етарли эмаслиги, шунингдек амалий фаолият ва аралаш таълимни технологик ривожлантириш учун касбий-педагогик билимлари даражасининг пастлигини кўрсатади. Ўқув жараѐнида янгиликларни билишга бефарқлик, ўз-ўзини ривожлантиришга, мустақил таълим олишга, интилиш намоѐн бўлмаслигини ва шунинг учун талабаларнинг аралаш таълим шароитида ишлашга тайѐр эмаслигини билдиради. Аралаш таълим шароитида талабалар ижтимоий-педагогик компетентлигикомпонентлари ривожланганлигининг ўртача даражаси касбий муаммоларни ҳал қилиш учун талаб қилинадиган билим, кўникма ва малакаларнинг етарли даражада ўзлаштирганлигини ва уларни амалда онгли равишда қўллай олишини, аралаш таълим жараѐнини самарали ташкил этишини, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ўқув жараѐнида қўллай билишини, ўқув жараѐнида юзага келган ностандарт масалаларни мустақил ҳал қилишда муваффақиятга эришишини, ўз-ўзини тарбиялашга, мустақил таълим олишга интилишини, индивидуал тадқиқот фаолиятини ташкил эта олиши, мулоҳаза юритиши ва ўзининг фаолияти натижаларини таҳлил қила олишини билдиради. 111 Талабалар ижтимоий-педагогик компетентлиги компонентлари ривожланганлигининг юқори даражаси касбий тайѐргарлиги анча ортганлиги билан характерланади, бу бўлажак ўқитувчига касбий фаолиятда ўзининг имкониятларини намоѐн этиши, хусусан, аралаш таълим муҳитида ишлаши учун имкон туғдиради. Танланган касбига бўлган эҳтиѐж, инновацион фикрлаш тарзи аниқ намоѐн бўлади, ижодкорлиги ривожланади, мақсадини режалаштириш ва амалга ошириш методларини ўзлаштириши, босқичма-босқич олдинга силжиши, ташаббускорлиги ва фаоллиги, ўзини ўзи ривожлантиришга интилиши, мустақил ўрганиш қобилияти, рефлексиф қобилияти, педагогик тажрибаси ортганлиги намоѐн бўлади. Амалиѐтга йўналтирилган ҳолда ишлаб чиқилган ушбу модел аралаш таълим шароитида талабаларнинг педагогик компетентлигини ривожлантириш учун асос ҳисобланади. Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling