Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


“сен” сўзлари асос вазифасида келган. Масалан: “мен телба янглиғ”, “мен  хастадек”, “мен девона”, “сен гадо”, “Қотил ар сенсен”, “


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

“сен” сўзлари асос вазифасида келган. Масалан: “мен телба янглиғ”, “мен 
хастадек”, “мен девона”, “сен гадо”, “Қотил ар сенсен”, “сарв қадсен сен”.
Демак, Алишер Навоий бадиий асарларидаги ўхшатишларда асос от 
ёки отлашган сўзлар, кишилик олмошлари билан ифодаланади. От ёки 
отлашган сўзлар ўзидан олдин аниқловчиларни олиб бирикма ҳосил қилиши 
мумкин. Асосдан егалик қўшимчаларини олиш ҳоллари кўп учрайди. От ва 
отлашган сўзлар қарийб барча ҳолларда бош келишикда бўлиб, ўхшатиш 
қурилмасида ега вазифасини бажаради. Баьзан ега, яьни асос яшириниб 
келиши мумкин.


66 
Ўхшатиш қурилмасидаги асос – яьни ўхшатилувчи обьект, асосан, 
шахсни ифода етади. Алишер Навоий бадиий асарларидаасос кўп ҳолларда 
яширинган ҳолда келади
Мен киши эрмон жунун ичра, йўқ эрса кўргузур 
Одамилиқ ул парий пайкар, малаксиймо, басе.[БВ, 427] 
Юзунг ҳақ нури, жисминг руҳи пок, эй руҳдек ғойиб,
Сенингдек бир малак сиймо парийваш йўқтур инсонда. [ҒС, 408] 
Зулмунга бўлсам забун юз важҳ ила, не айбким, 
Сен ғанисен — мен гадо, сен шаҳ — мен аҳли эҳтиёж. [БВ, 74] 
Алишер Навоий бадиий асарларида у ёки бу образнинг тана аьзолари 
у ёки бу предметга ўхшатилганини кўрамиз. Машуқанинг юзи, қоши, кўзи, 
киприги, бели, зулфи таьриф – яьни ўхшатиш обьекти қилиб олиниши бу 
сўзларнинг поетик ва психологик семантикаси билан боғланади. Масалан: 
“юзунг ҳақ нури”, “чинкийиги десам кўзин”, “лабинг хосияти чашмаи ҳайвон 
янглиғ”, ложувардий қошинг”, “сочи сунбул”, “гулдек юзунг”, “ики зулфунг 
кўнгул доми,”, “бел найдек”. 
А.Мусақуловнинг фикрича , қарши жинсда майл уйғониш хусусиятига 
ега бўлган тана азолари саноғига айнан юз, қош, кўз, соч кабилар киради
69
. 
Алишер Навоий бадиий асарларида ёрнинг юзи ўхшатиш (А) асоси 
тариқасида қўлланилган ўринлар жуда кўпчиликни ташкил қилади, кўпинча 
юз қуёшга, гулга, лолага, жаннат гулига қиёсланади: 
Гул киби юзунгда тер фард этти ҳушумдин мени,
Гарчи беҳуш элга ҳуш учун муқаввийдур гулоб. [ҒС, 70] 
Эй Навоий, қадди тубидур, юзи жаннат гули, 
Гулшани давронда йўқ ул қадға бир монанд шох. [ФК, 84] 


67 
Биринчи мисолда ёрнинг юзи гулга ўхшатилмоқда. Тавсифи. «Эй ёр, 
сенинг гулдек юзингдаги тер томчилари мени ҳушимдан фард этди (айирди). 
Гарчи гулобдек (гул суви, атиргул япроқларидан олинадиган хушбўй 
ичимлик) тер томчиларинг ақлу ҳушидан айрилган элни ҳушига келтириш 
учун уларга муқаввийдур (куч бергувчидир)». Мисралардаги поэтик 
фикрлардан англашилиб турибдики, ёрнинг юзи одатий ўхшатиш – гулга, 
юзидаги тер томчилари гулобга, яъни атиргул япроқларидан олинадиган 
хушбўй ичимликка қиёсланган. Юзнинг латофатини гулнинг латофати билан 
чоғиштириш мантиқий асосга эга. Шу боисдан классик поэтикада юз гул 
билан қиёсланади. Бунда юзнинг чиройлилиги, мафтункорлиги, қизил ва 
пушти ранги уни гул билан қиёслаганда тасаввур бирлигини таьминлайди.
Қуёшдек чеҳра бирла тийра кулбам айлагач равшан,
Менга титратма тушти зарра янглиғ изтироб айлаб. [НН, 52]
Келтирилган мисралар «Тун оқшом келди кулбам сари ул гулруҳ 
шитоб айлаб» мисраси билан бошланувчи ғазалнинг учинчи байти. Унда 
шоир ёрнинг юзини қуёшга қиёслаб, унинг қуёшдек юзи ошиқнинг хира 
бўлган кулбасини равшан қилганлиги, ҳатто ошиқ ёрнинг юзини кўргандан 
кейин эса унда титроқ пайдо бўлганлигини тасвирлайди. Маълумки, қуёш 
бутун оламга нур, иссиқлик ва ҳаёт бахш этувчи қудратли ёруғлик манбаи 
бўлиши билан бирга, бадиий адабиётда гўзал, машуқа, тарсо қизи, шунингдек 
ишқ-муҳаббат оташига ҳам тимсол қилинган. 
Ўхшаган от ёки отлашган сўзлар билан ифодаланганда егалик 
қўшимчаларини олиши мумкин. Ўхшаган кўпинча бош келишик шаклида 
бўлиб, гапда ега вазифасини бажаради. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling