Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти
56 II БОБ. АЛИШEР НАВОИЙ НАЗМИЙ АСАРЛАРИДАГИ ЎХШАТИШЛАРНИНГ ЛЕКСИК-ГРАММАТИК ВА ЛИНГВОПОЭТИК ТАБИАТИ Ўзбек тилшунослигида XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб бадиий асар тили, услуби, лексикаси, ундаги сўзнинг поэтик-эстетик вазифаси, ижодкорнинг тилдан фойдаланиш маҳоратини аниқлаш каби масалалар ечимига қаратилган изланишларга жиддий киришилди. Натижада кейинги даврларда тилнинг бойлиги ва имкониятларини кўрсатувчи, муайян ижодкорнинг лисоний воситалардан фойдаланишдаги маҳоратини намоён этувчи, сўз қўллашдаги индивидуаллигини яққол ифода қилувчи лингвопоэтик талқин асосидаги тадқиқотлар юзага келди. Рус тилшуноси В.П.Григорьев ўтган асрнинг 70-йилларида «Лингвистик поэтика» терминини биринчи марта илмий муомилага олиб кирди. У «Поэтика слова» монографиясида махсус йўналишнинг шаклланиши ва тараққиёти бўйича аҳамиятли фикрларни ифодалаб, лингвистик поэтиканинг филология фанидаги ўрни‚ мақсади ва вазифалари, унинг бошқа соҳалар билан муносабати масалаларини чуқур ўрганади‚ унга доир илмий хулоса ва тавсияларини ишлаб чиқади. 55 Ўзбек филологиясида ҳозирга қадар лингвопоэтика йўналишида самарали ишлар амалга оширилиб, қатор тадқиқотлар яратилишига эришилди. Бундай мазмундаги ишлар жумласига тилшуносликда Х.Абдураҳмонов ва Н.Маҳмудовлар «Сўз эстетикаси»¸ Н.Маҳмудов «Ойбек насридаги ўхшатишларнинг лингвопоэтикаси»‚ «А.Қаҳҳор ҳикояларининг лингвопоэтикасига доир», И.К.Мирзаев «Шеърий матннинг лингвопоэтик талқини муаммолари», С.Каримов “Зулфия поэтик асарларининг тили ва услуби”, “Ўзбек тилининг бадиий услуби”, Б.Умурқулов “Бадиий адабиётда 55 Григорьев В.П. Поэтика слова. –Москва: Наука‚ 1979. 57 сўз” Д.Худойберганова «Ўзбек тилидаги ўхшатиш конструкцияларининг семантик ва стилистик таҳлили», М.Йўлдошев «Чўлпоннинг бадиий тил маҳорати», “Чўлпон сўзининг сирлари”, “Бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари”, “Бадиий матн лингвопоэтикаси” ва «Бадиий матннинг лингвопоэтик тадқиқи»¸ Г.Рихсиева «Лингвопоэтик тадқиқ асослари бўйича мулоҳазалар», Н.Ҳусанов «XIV аср ёзма ёдгорликлари тилидаги антропонимларнинг лексик-семантик ва услубий хусусиятларига доир»¸ А.Ҳасанов «Абдулла Қаҳҳор ҳикоялари тилининг бадииятини таъминловчи лексик-стилистик воситалар», Г.Жуманазарова “Фозил Йўлдош ўғли достонлари тилининг лингвопоэтикаси” каби тадқиқотларни яратишди 56 . Булардан ташқари бошқа тадқиқотлар ҳам мавжуд 57 . Ўзбек адабиётшунослигида эса Ш.Дониёрова «Ш.Холмирзаев ҳикояларининг бадиий-услубий ўзига хослиги», Й.Солижонов «XX асрнинг 80-90 йиллари ўзбек насрида бадиий нутқ поэтикаси», Д.Қуронов «Чўлпон ҳаёти ва ижодий мероси», М.Ёқуббекова «Ўзбек халқ қўшиқларининг 56 Абдураҳмонов Х., Маҳмудов Н. Сўз эстетикаси. – Т.: Фан, 1981; Каримов С. Язык и стиль поэзии Зульфии. Автореф. дисс.... канд. филол. наук. –Т.: 1982; Каримов С. Ўзбек тилининг бадиий услуби. Самарқанд: 1992; Маҳмудов Н..Ойбек насридаги ўхшатишларнинг лингвопоэтикаси // Ўзбек тили ва адабиёти. –Т.: 1985. -№ 6 (12). –Б. 48-50; Маҳмудов Н. А.Қаҳҳор ҳикояларининг лингвопоэтикасига доир // Ўзбек тили ва адабиёти. – Т.: 1987. -№ 4 (8). –Б. 34-38; Мирзаев И.К.. Проблемы лингвопоэтической интерпретации стихотворного текста: Автореф. дис. … док. филол. наук. –Т.: 1992; Умурқулов Б. Бадиий адабиётда сўз. –Тошкент: Фан, 1993;Худойберганова Д. Семантический и стилистический анализ конструкций уподобления в узбекском языке: Автореф. дис. … канд. филол. наук. –Т.: 1989; Ҳусанов Н. XIV аср ёзма ёдгорликлари тилидаги антропонимларнинг лексик-семантик ва услубий хусусиятлари. -Т.: Ёзувчи, 1997; Йўлдошев М. Чўлпоннинг бадиий тил маҳорати («Кеча ва кундуз» романи мисолида): Филол. фан. ном. ... дис. автореф. – Тошкент: ЎзР ФА ТАИ, 2000; Йўлдошев М. Чўлпон сўзининг сирлари. –Т.: Маънавият, 2002; Йўлдошев М. Бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари. –Т.: Фан, 2006. -76 б.; Йўлдошев М. Бадиий матн лингвопоэтикаси. –Т.: Фан, 2008. -156 б.; Йўлдошев М. Бадиий матннинг лингвопоэтик тадқиқи: Филол.фан.док… дисс.автореф. – Т.: ЎзР ФА ТАИ, 2009; Нормуродов Р. Шукур Холмирзаев асарларининг тил хусусиятлари. филол. фан. номзоди дисс.... автореф. –Тошкент, 2000; Рихсиева Г. Лингвопоэтик тадқиқ асослари бўйича мулоҳазалар // Ўзбек тили ва адабиёти. –Т.: 2003. -№ 2(4). –Б. 84-86; Ҳасанов А. Абдулла Қаҳҳор ҳикоялари тилининг бадииятини таъминловчи лексик-стилистик воситалар: Филол. фан. ном. … дис. автореф. –Т.: 2010; Жуманазарова Г. Фозил Йўлдош ўғли достонлари тилининг лингвопоэтикаси (лексик- семантик, лингвостилистик ва лингвостатистик таҳлил): Филол. фан. докт. (Dsc) дисс.... автореф. – Т.: 2017. 57 Нормуродов Р. Шукур Холмирзаев асарларининг тил хусусиятлари: Филол. фан. номзоди дисс.... автореф. –Тошкент, 2000; Муҳаммаджонова Г. 80-йиллар охири 90-йиллар бошлари ўзбек шеъриятининг лингвопоэтик тадқиқи: Филол. фан. ном. дисс. ... автореф. –Т.: 2004; Шодиева Д. Муҳаммад Юсуф шеърияти лингвопоэтикаси: Филол. фан. ном. дисс. ... автореф. –Т.: 2007; Анданиязова Д. Бадиий матнда онамастик бирликлар лингвопоэтикаси: Филол. фан. фалс. докт. (PhD) дисс.... автореф. – Т.: 2017; Ҳамидов А. Мурод Муҳаммад Дўст асарлари лингвопоэтикаси: Филол. фан. фалс. докт. (PhD) дисс.... автореф. – Т.: 2020. 58 лингвопоэтик хусусиятлари», Н.Чулиева “Ижодкор маҳорати ва жанр поэтикаси” номли тадқиқотларни амалга оширди 58 . Адабиётшунос Б.Саримсоқов лингвопоэтика бўйича шундай ёзади. «Тилшуносми ёки адабиётшуносми, лингвопоэтикада, бадиийлик (образлилик) масалаларида бирлашиб кетишлари лозим, шундагина улар ҳақиқий филологга айланадилар. Бадиийлик муаммолари соф филологик муаммолардир». 59 И.Мирзаев лингвопоэтика йўналишига доир тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратиш кераклигигин урғулаб, қуйидагиларни ёзади: «Филологиянинг яхлитлигини тиклаш тилшунослик, адабиётшунослик, шеършунослик ва бошқаларни асло инкор этмайди, аксинча, улар қўлга киритган ютуқларни матн таҳлилига татбиқ этади ва шу орқали, бир томондан ўқувчининг мазкур фанлар бўйича олган билимларини мустаҳкамлайди ва, иккинчи томондан, унда ҳақиқий филолог (ўз фикрини оғзаки ва ёзма шаклларда аниқ, ихчам, лўнда, мантиқан изчил баён қилиш, нотиқлик санъати) кўникмаларини шакллантиради. Бунга эришишнинг ягона йўли эса матннинг филологик (лингвопоэтик) таҳлилидир». 60 М.Йўлдошевнинг “Бадиий матн лингвопоэтикаси” монографияси ва “Бадиий матннинг лингвопоэтик тадқиқи” диссертациясида бадиий матннинг тарифи, бирикмалари, типлари, бадиий матн ва унинг қисмларини боғловчи воситалар, тил воситаларининг актуаллашуви, матнга лингвопоэтик ёндашув 58 Дониёрова Ш. Ш.Холмирзаев ҳикояларининг бадиий-услубий ўзига хослиги: Филол. фан. ном. … дис. автореф. –Т.: 2000; Солижонов Й. XX асрнинг 80-90 йиллари ўзбек насрида бадиий нутқ поэтикаси: Филол. фан. ном. … дис. автореф. –Т.: 2003; Қуронов Д. Чўлпон ҳаёти ва ижодий мероси. -Т.: Ўқитувчи‚1997; Ёқуббекова М. Ўзбек халқ қўшиқларининг лингвопоэтик хусусиятлари. -Т.: Фан‚ 2005. Тошматов Х.Қ. Ўзбек халқ достонларида поэтик кўчимлар: Филол. фан. ном. дисс.... автореф. – Т.: 2002; ; Болтаева И. Ўзбек халқ достонларида эпитет табиати: Филол. фан. ном. дисс.... автореф.. –Т.: 2000; Ўтанова С. Алишер Навоий ғазалиётида ранг символикаси: Филол. фан. номз. ... дисс. автореф. – Т.: 2007. -26 б.; Чулиева Н. Ижодкор маҳорати ва жанр поэтикаси(Назар Эшонқул қиссалари мисолида): Филол. фан. фалс. докт. (PhD) дисс.... автореф. – Т.: 2020. 59 Саримсоқов Б. Бадиийлик асослари ва мезонлари.- Т.: Фан, 2004. -Б.27. 60 Мирзаев И. Лингвистик поэтика ва унинг филологик таҳлилдаги ўрни //Тилшуносликнинг долзарб масалалари: Илмий мақолалар тўплами. –Т.: Университет, 2002. -Б.22. 59 тамойиллари бўйича фикрлар ифодаланган 61 . А.Ҳасанов антропонимлар матнларда турли услубий вазифалар бажариб, истиора¸ ташбиҳ¸ таносуб¸ муболаға каби шеърий санъатларни ҳосил қилишини таъкидлайди ва тегишли мисоллар билан фикрини далиллашга ҳаракат қилади 62 . Г.Жуманазарова ўзбек тилшунослигида халқ достонлари тили лингвопоэтикасининг ўрганилиши бўйича амалга оширилган ишларни умумлаштириб, мазкур масалага доир тадқиқотларни қуйидагича таснифлайди: 1) тадқиқот объекти бошқа, лекин мазмун-моҳияти тўлиғича ёки муайян боб-бўлимларигина лингвопоэтика масалаларига дахлдор ишлар (М.Ёқуббекова, Д.Ўраева, Ф.Эшбоева, Ш.Ҳайдаров, Ф.Ибрагимова каби); 2) достонлар тили лингвопоэтикасига оид ишлар (Ш.Шоабдураҳмонов, Н.Маҳмудов, Б.Тўйчибоев, Қ.Йўлдошев ва бошқалар); 3) халқ достонларининг хусусий поэтикаси ва лингвомаданий бирликларга дахлдор ишлар (С.Йўлдошева, И.Ёрматов, С.Мирзаева, Х.Тошматов, Ш.Маҳмадиев, И.Болтаева ва ҳ.к.) 63 . Бадиий адабиёт намуналарини лингвопоэтик жиҳатдан ўрганиш замонавий ўзбек филологияси (тилшунослик, адабиётшунослик)нинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Бундай тадқиқ этиш усули қуйидагиларга имконият яратади: асарнинг ғоя-мазмунини, фалсафий, мантиқий, лисоний, семантик ва поэтик хусусиятларини яхлит таҳлил этишга; шоирнинг ижоди ва дунёқараши ўртасидаги ўзаро муносабатни, унинг мақсадини ва ижтимоий тафаккур ривожида тутган ўрнини тўғри белгилашга; лирик қаҳрамоннинг жамият ва табиатга оид тасаввурлари, воқеа-ҳодисаларга нисбатан руҳий кечинмалари ва ҳис-туйғуларини ифодалашда шоирнинг тил воситаларидан фойдалана олиш маҳоратини 61 Йўлдошев М. Бадиий матн лингвопоэтикаси. –Т.: Фан, 2008. -156 б.; Йўлдошев М. Бадиий матннинг лингвопоэтик тадқиқи: Филол. фан. док…. дисс. автореф. – Т.: 2009. 62 Ҳасанов А. Абдулла Қаҳҳор ҳикоялари тилининг бадииятини таъминловчи лексик-стилистик воситалар: Филол. фан. ном. … дис. автореф. –Т.: 2010. –Б. 9. 63 Жуманазарова Г. Фозил Йўлдош ўғли достонлари тилининг лингвопоэтикаси (лексик-семантик, лингвостилистик ва лингвостатистик таҳлил): Филол. фан. докт. (Dsc) дисс.... автореф. – Т.: 2017. –Б. 20. 60 муфассал кўрсатиб беришга; ўзига хос тасвирий воситалар тизимини умумийликда, ўзаро алоқадорликда ўрганишга; ижодкорнинг тили ва услуби, унинг сўз бойлиги, луғавий бирликларга муносабати, асар яратилган давр тилининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида тўлақонли фикр ифодалашга ва илмий асосланган хулосалар чиқаришган 64 . Ўхшатишлар троп тизими таркибида энг муҳим ўринга эга бўлиб, бадиий асар тилининг асосий бирлиги ҳисобланади. Улар бадиий матнда образ ва муаллиф нутқини шакллантирувчи асосий услубий воситалардан биридир. Бадиий асар тилидаги ўхшатишларни лингвопоэтик аспектда тизимли ўрганиш асосидагина асарнинг бадиий-эстетик хусусиятлари ҳамда шоирнинг дунёқараши бўйича тўлиқ ва яққол тасаввурга эга бўлиш мумкин. Ўхшатишларни, биринчи навбатда, тил тизими, иккинчидан, маълум бир семантик гуруҳ ва учинчидан эса нутқнинг бирлиги сифатида ўрганилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Тасвирий воситаларни бундай ёндашувга кўра ўрганиш бадиий матннинг образли-нутқий ўзига хослигини аниқлашга имкон беради. Алишер Навоийнинг бадиий нутқини лингвопоэтик жиҳатдан ўрганиш билан боғлиқ лингвистик ишлар нисбатан кўп эмас. Ваҳоланки, унинг бадиий асарлари ўхшатишларга бойлиги билан алоҳида ажралиб туради. Унинг асарларидаги кўчимлар, чунончи, ўхшатишларни лингвопоэтик аспектда ўрганишга қизиқиш ва эҳтиёж кундан-кунга ортиб бормоқда. Ўхшатишлар энг қадимий тасвирий воситалардан бири бўлиб‚ улар бадиий адабиёт тилида энг кўп қўлланувчи, тасвирнинг аниқлиги ва образлилигини таъминловчи жуда муҳим воситадир. Инсон оламдаги мураккаб ва қийин масалалар моҳиятини англаш ҳамда тушунишда одатда аналогия усулидан кўп фойдаланади. Бу термин юнонча бўлиб, унинг ўзбек тилидаги луғавий маъноси ўхшашлик демакдир. Фанларда, чунончи, фалсафа, мантиқ, биология, тилшунослик кабиларда асосий усул сифатида кенг татбиқ 64 Саидов Ё. Жадид бадиий асарлари лексикаси: Филол. фан. докт. (Dsc) ... дисс. – Т.: 2018. 61 этилади. Аналогия ёрдамида икки предмет ёки ҳодисанинг қайсидир бир хусусияти ўхшаса, бошқа хусусиятлари ҳам ўхшашлиги ҳақида хулоса чиқарилади. Аналогия деб ўхшатиш орқали бир белгининг икки буюмда борлигини аниқлаб, бу буюмларнинг бошқа ўхшаш белгиларга эга эканини кўрсатишга айтилади. Биринчи нарса ёки ҳодисанинг ҳамма белгилари биз учун таниш. Иккинчи нарса ёки ҳодисанинг фақат баъзи бир белгиларинигина биламиз. Биз бундай вақтда бу икки нарса ёки ҳодисани бир-бирига ўхшатамиз 65 . Ўхшатишлар бадиий адабиётда ижодкор учун предмед, ҳодиса ва тушунчаларни аниқ, тушунарли, таъсирли ҳамда гўзал тарзда ифодалашда энг муҳим мантиқий усул бўлиб хизмат қилади. Бадиий-эстетик қиммат, лингвопоэтик салмоқ нуқтаи назаридан эркин ўхшатишлар ёзувчининг маҳоратини намоён этувчи воситалардан бири сифатида бадиий нутқда алоҳида ўрин тутади. Ёзувчи ўзининг бадиий тасвир мақсадига мувофиқ равишда хилма-хил оригинал ўхшатишлар яратади, бу ўхшатишлар кутилмагани, оҳорлилиги билан ўқувчини ром этади, муайян руҳий ёки жисмоний ҳолат-хусусият-предметларни ўқувчи кўз ўнгида яққол гавдалантиради 66 . Оламдаги жамики нарсалар ўртасида ўзаро алоқадорлик ва боғлиқлик бўлиши билан бирга улар ўртасида ўхшашлик ҳам мавжуд. Ҳар бир нарсани тўғридан-тўғри тасаввур қилиш ҳам мумкин ёки уни бошқа бир нарса воситасида ўхшаш хусусиятига кўра тасаввур қилиш ҳам мумкин. Баъзи шоирлар нарсани шу нарсага яқин бўлган нарса билан қиёслашса, бошқа бир шоирлар эса қиёсланаётган нарсани шу нарсадан кўп фарқга эга, анча йироқ нарсалар билан қиёслашга ҳаракат қиладилар. Бу ҳар бир ижодкорнинг индивидуал услуби, дунёқараши, тафаккури, тасаввури, хаёли ва маҳорати билан боғлиқ жиҳатлардир. Бироқ, таҳлилларимиз натижасига кўра аниқ айта 65 Хайруллаев М., Ҳақбердиев М. Логика. –Т.: Ўкитувчи, 1984. –Б. 247. 66 Маҳмудов Н., Худойберганова Д. Ўзбек тили ўхшатишларининг изоҳли луғати. –Т.: Маънавият, 2013. -Б. 5-6. 62 оламизки, бадиий асарда ўхшатилаётган нарса шу нарсадан анча фарқли бўлса, бунда ўхшатиш санъатининг бадиий-эстетик таъсирчанлик қуввати юқори даражада бўлади. Масалан, шаклий жиҳатдан ўхшаш чўп билан илонни, таёқ билан қилични ўхшатиш осон, бироқ бундай ўхшатишлар ҳамма вақт ҳам китобхонда эстетик завқ ҳамда қизиқиш туйғусини уйғотмайди 67 . Шарқ, жумладан, ўзбек мумтоз адабиётида ўхшатишлар алоҳида бир бадиий санъат – ташбиҳни юзага келишига асос бўлган. Ёзма адабиётнинг ривожланиш йўли поэтик воситалар, жумладан, ташбиҳнинг ҳам тараққиёт тарихидир 68 . Бу бадиий санъатни юксак даражада тараққий эттирганлардан бири Алишер Навоийдир. Унинг бадиий асарларида мазкур бадиий санъат миқдори жуда кўп бўлиб, улар алоҳида тизим сифатида шаклланган. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling