Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022
А) Кетма-кет мураккаб ўхшатишларда -
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти
А) Кетма-кет мураккаб ўхшатишларда - асос қайта-қайта у ёки бу
тимсолга қиёслаб ўхшатилади Бунга мисол сифатида қуйидаги байтни келтириб ўтамиз: Келгуси ул сарви сийминбар гули серобдек, Ким, танимда ҳар замон титрар кўнгул сиймобдек. [ҒС, 263] Байтда ҳозирги ўзбек адабий тилида истеъмолда бўлмаган айрим лексик бирликлар қўлланган. Дастлаб, уларнинг луғавий маъносини изоҳлашга ҳаракат қиламиз. Форсий сийминбар сўзининг луғавий маъноси айнан кумуш бадан бўлиб, у мумтоз адабиётда оқ бадан, оппоқ, гўзал мажозий маъноларда қўлланган. Шоир ушбу сўзни ана шу кўчма маъноларда ғазалида истифода этган. Сийминбар сўзи мумтоз адабиётда сиймбар шаклида ҳам қўлланилганлигини кузатиш мумкин [НАЛ, 558]. Энди байт тавсифини келтириб ўтамиз: «Ул, яъни қомати сарв, бадани оппоқ, гўзал маъшуқа гули серобдек келса, танимда кўнглим ҳар замон сиймоб (симоб)га ўхшаб титрайди». Эътибор берилса, биринчи мисрада А – ул ўхшаган бўлиб, бу сўз маъшуқа тушунчаси ўрнида қўлланган. Шу мисрада маъшуқа Б – сарв, сийминбар, гулга ўхшатилган. Англашиладики, ўхшаганни тавсифлаш учун битта ўхшатилган эмас, балки учта ўхшатилган қўлланган. Мисрадаги ўхшатишнинг қурилмавий формуласини А Б Б Б В Г тарзида ифодалаш ўринли бўлади. Мисрадаги В – -дек, Г – сероб бўлиб, улар мазкур мураккаб ўхшатиш турининг воқеланишида иштирок этган. Алишер Навоий шеърий асарларида, айниқса, ишқий мавзуидаги ғазалларида маҳбубанинг кўркини тавсифлашда мазкур қурилмавий, яъни А Б Б ... В Г типидаги ўхшатишлардан кенг фойдаланган. Бундай формулали ўхшатишлар шоирга маъшуқанинг ички ва ташқи гўзаллигини бадиий нуқтаи назардан тўлиқ, аниқ ва таъсирчан ифодалаш учун асос бўлган десак хато қилмаган бўламиз. (имловий тузатилди) Кимки, онинг бир малаксиймо париваш ёри бор, 50 Одами бўлса, пари бирла малакдин ори бор. [НШ, 132] Мисрада А – ёр ўхшаган бўлиб, шу мисрада маъшуқа Б – малаксиймо паривашга ўхшатилган. Англашиладики, ўхшаганни тавсифлаш учун битта ўхшатилган эмас, балки иккита ўхшатилган қўлланган. Мисрадаги ўхшатишнинг қурилмавий формуласини А Б Б В Г тарзида ифодалаш ўринли бўлади. Мисрадаги В – ўхшатиш қайди иштирок этмаган, лекин малаксиймо сўзи фариштага ўхшаш деган маънони, париваш-парига ўхшаш, гўзал деган маъноларни билдиради. Агар ўхшатилган сўзлар билан яна ўхшатиш воситаси келса, услубий ғализликни келтириб чиқарар эди. Ул сарв узори гули серобдек эрмиш, Лаъли лаби гул узра майи нобдек эрмиш. [ББ, 245] Байтдаги изоҳталаб сўзлар қуйидагилар: сарв – тик ўсадиган хушқомат дарахт [НАЛ, 45]; узор – юз, бет, чеҳра [НАЛ, 278]; гули сероб – нам гул, серсув гул; сержилва янги очилган гул [НАЛ, 411]; лаъл – қизил рангли қимматбаҳо тош, маҳбубанинг қизил лаби [ НАЛ, 167]; майи ноб – аралашмаган, соф, ўткир, кучли ичимлик [НАЛ, 210]. Байт тавсифи: “Сарв қоматли маъшуқанинг юзи янги очилган гулга, қизил лаби эса майи нобга (соф, ўткир, кучли ичимлик) ўхшайди». Эътибор берилса, биринчи мисрада А – ул ўхшаган бўлиб, бу сўз маъшуқа тушунчаси ўрнида қўлланган. Шу мисрада маъшуқа Б – сарв, гули серобга ўхшатилган. Англашиладики, ўхшаганни тавсифлаш учун битта ўхшатилган эмас, балки иккита ўхшатилган қўлланган. Мисрадаги ўхшатишнинг қурилмавий формуласини А Б Б В Г тарзида ифодалаш ўринли бўлади. Мисрадаги В – -дек, Г – сероб бўлиб, улар мазкур мураккаб ўхшатиш турининг воқеланишида иштирок этган. Оразинг ҳуснун фузун қилғон ҳилолий қош эрур, Ёхуд ул юз шамъини ёрутқали минқош эрур. [ББ, 197] Қош гўзаллик унсурларидан бўлиб, у шеъриятда араб алифбосидаги нун ҳарфига, камон, ёй, меҳроб, олмос, ханжар, қавси қузаҳ, Кабанинг 51 меҳроби, тоқи Қисрога қиёсланади. Ушбу мисрада ёрнинг қоши ҳақида гап борганда Навоий уни ҳилолга ва минқошга қиёслайди. Ҳилол – янги чиққан ярим ой, чиройли, эгма, ингичка шаклга эга, деб тасаввур қилиш мумкин. Минқош – шам пилигини тозалаб турадиган қайчи, қош, бурун тукларини оладиган қайчи. Шоир маъшуқани: «Юзинг ҳуснини зиёда қилган сенинг ҳилолдек қошингдир, у гўё шамнинг пилигини тозаловчи минқошга ўхшайди», деб таърифлайди. Мисрада А – қош ўхшаган бўлиб, Б – ҳилол, минқошга ўхшатилган. Англашиладики, ўхшаганни тавсифлаш учун битта ўхшатилган эмас, балки иккита ўхшатилган қўлланган. В - ёхуд (ўхшатиш воситаси), Г - шакл (ўхшаш). Мисрадаги ўхшатишнинг қурилмавий формуласини А Б Б В Г тарзида ифодалаш ўринли бўлади. Навоий ўлди басе хору паст хас янглиғ, Сенинг йўлунгда эса бас анга бу иззу ало. [ББ, 33] Байт мазмуни: “Навоий ниҳоясиз ҳижрондан тикану майда хашак сингари адо бўлди, лекин Навоий ўзининг бу ҳолатидан хафа эмас, балки бу у учун шону шарафдекдир”. Мумтоз адабиёт ижодкорларининг ижодига эътибор берадиган бўлсак, улар ёрни кўкларга кўтариб таърифлашади, ошиқни эса ёр олдида, ишқда энг ғариб инсон сифатида тасвирлашади. Бунга далил сифатида мазкур байтни келтиришимиз мумкин. Яъни шоир ўзини маъшуқа олдида энг майда тикану хашакка ўхшатади. Мисрада А – Навоий (лирик қаҳрамон) ўхшаган бўлиб, Б – хор, хасга ўхшатилган. Англашиладики, ўхшаганни тавсифлаш учун битта ўхшатилган эмас, балки иккита ўхшатилган қўлланган. В – янглиғ (ўхшатиш воситаси), Г – паст (ўхшаш). Мисрадаги ўхшатишнинг қурилмавий формуласини А Б Б В Г тарзида ифодалаш ўринли бўлади. Фироқ шўъласида пора-пора бағрим эрур, Демай кабобки ул ўтнинг ахсари янглиғ. [НН, 270] Ушбу байт мазмунан олдинги байтнинг давомидек, ошиқ ёр ҳажрида, фироқ ўтида бағри парча-парча бўлади, ул ўтнинг алангасида кабоб каби 52 ёниб боради. Шоир ошиқнинг ёнишини муболағали тасвирлайди, унинг парчаланган бағрини ўтнинг ахсари (алангаси)даги кабобга ўхшатади. Кўз олдимизга иссиқ оловда пишаётган кабобни ёки оловнинг алангасини келтирсак, у ёнаётган оловнинг энг чўққиси ҳисобланади. Ошиқнинг бағри шу даражада айрилиқдан азобланаяпти. Зора бу ҳолатни кўрган маҳбубанинг ошиққа раҳми келиб, назар солса. Эътибор берилса, биринчи мисрада А – бағир ўхшаган бўлиб, у Б – кабоб ва ўтнинг ахсарига ўхшатилган. Ўхшаганни тавсифлаш учун битта ўхшатилган эмас, балки иккита ўхшатилган қўлланган. Мисрадаги ўхшатишнинг қурилмавий формуласини А Б Б В Г тарзида ифодалаш ўринли бўлади. Байтдаги В – янглиғ, Г – пора- пора бўлиб, улар мазкур мураккаб ўхшатиш турининг воқеланишида иштирок этган. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling