46
ошиқ маҳбубага ишқ-муҳаббат куйида асру мубталодир. Ошиқ маҳбубани
ҳатто хаёлида ҳам тарк эта олмайди. Маҳбубанинг ўзига хос ҳаракатлари
ошиқни
ҳамул (худди) қуш сингари тузоққа кишанлашга ўхшайди.
Мазкур
ўхшатиш қурилмасининг формуласи А Б В В Г тарзида намоён бўлиб, А –
ошиқ жисми (ўхшаган), Б –
қуш (ўхшатилган), В –
ҳамул, мисликим
(ўхшатиш қайди), Г –
муқайяд айламоқ (ўхшаш).
Эътиборли томони
шундаки, арабий
ҳамул (худди ўша) сўзи байтда ўхшатиш воситаси сифатида
воқеланган.
Умр янглиғ бевафодур халқ,
гўё , эй Ҳизр,
Чекти Зулқарнайн Яъжужи вафо оллиға сад.[НН, 104]
Навоий ушбу байтида Искандар образи билан боғлиқ ўзига хос поэтик
фикрни ўртага ташлайди. (имловий т) Зулқарнайн (Искандар)
сад деворини
Яъжужи қаршисига қурган, шунга кўра, халқда вафо йўқ.
Сад сўзи арабий
бўлиб,
тўсиқ, баланд тўсиқ, девор (НАЛ, 539) каби луғавий
маънони
ифодалайди. Мазкур ўхшатиш қурилмасининг формуласи А Б В В Г тарзида
намоён бўлиб, унда
янглиғ ва гўё сўзлари ўхшатиш воситаси бўлиб келган.
Тийғ тортиб дам ола олмай етиштинг бошима,
Гўйиё хуршид янглиғ йўлда
кўргуздунг шитоб. [ҒС, 56]
Мазкур ўхшатиш қурилмасининг формуласи Б В В Г тарзида намоён
бўлиб, Б –
хуршид (ўхшатилган), В – В
гўйиё, янглиғ(ўхшатиш қайди), Г –
шитоб кўргизмоқ (ўхшаш). Ўхшатиш қурилмасида
асос ифодаланмаган
бўлса ҳам шеьр контекстига кўра II шахсни
англатувчи образни топса
бўлади. Мисолимизда бу образ
– машуқа.
Do'stlaringiz bilan baham: