Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

 
1.4.Мураккаблашган ўхшатишлар 
 


44 
Мураккаблашган ўхшатишларда ўхшатиш таркибидаги узвлардан бири 
икки ва ундан ортиқ миқдорда мавжуд бўлади. Шунга кўра мураккабдашган 
ўхшатишларнинг бир нечта турлари мавжуд: 
1. 
Қўш асосли мураккаблашган ўхшатишлар: 
Бунга шоирнинг қуйидаги байтини мисол сифатида келтириб ўтамиз:
Биҳишту бўйнума ҳавро салосили зулфи 
Чу сенсиз ўлса гумон айла банду зиндондек. [ҒС, 272] 
Шоирнинг ушбу байтида А – А банду зулф, Б – зиндон, В – -дек, Г – 
биҳишт. Англашиладики, унинг структурал қурилмаси А А Б В Г дир. 
Ўхшатиш узвларининг барчаси мазкур ўхшатиш формуласида мавжуд бўлиб, 
улар биттадан қўлланган. Айтилганидек, бу каби ўхшатишлар қўш асосли 
мураккаблашган ўхшатишлар сифатида белгиланади. 
Эй Навоий, тиласанг сайли фанодин махлас,
Фақр даштида керак тоғдек орому сабот. [НШ, 56]
Ушбу байт тасаввуфий йўсинда ёзилган. Унда: “Эй Навоий ўзликдан 
кечиб, тасаввуф йўлига кириб, нажот топишни истасанг, фақр даштида 
тоғдек мустаҳкам турмоқ керак”, – деб таъкидланмоқда. Тасаввуфда 
фақирлик дунё ноз-нематларидан кечиш, моддий муҳтожликлардан устун 
келиш ва руҳни бойитишдир. Ошиқ «нафс ширки»ни бу йўлдаги «балодур» 
деб англайди. Фақрлик йўли осон эмас. Унда руҳий заҳмат ва азоблардан, 
ишқий ҳажр ва офатлардан енгилмаслик кераклиги талаб этилади. Навоий 
ушбу мисрада фақр даштида тоғдек орому сабот кераклигини таькидламоқда.
Шоирнинг ушбу байтида А – А орому сабот, Б –тоғ, В – -дек
Англашиладики, унинг структурал қурилмаси А А Б В дир. 
2. 
Қўш тимсолли мураккаблашган ўхшатишлар 
Кўзунгу зулфу қошингдин инжудек бўлди ёшим, 
Халқ ушбу важҳдин дерлар, ани дурри Адан. [ҒС, 370]
Шоир ушбу байтда ёрни бевосита таърифламайди, балки байтнинг 
умумий мазмунига шу фикрни бадиий маҳорат билан сингдиради: “Эй ёр, 


45 
сенинг кўзу зулфу қошингни кўрган заҳоти кўз ёшларим инжудек оқди. 
Менинг кўз ёшларимни кўрган халқ шу сабабдан уни Адан марвариди деб 
айтди”. Мазкур байтда А –кўз ёши, Б –инжу, дурри Адан, В – -дек
Англашиладики, унинг структурал қурилмаси А Б Б В дир. Мазкур ўхшатиш 
қурилмали ўхшатишда ўхшатилган битта эмас иккита: инжу ва дурри Адан
Ушбу байтда ўхшаш, яъни Г иштирок этмаган.
Зор жисмим тушгали ҳажр ўтидин ғам чангига
Эй Навоий, ўхшашур ҳам уд анга, ҳам тор анга. [ББ, 45] 
Тавсифи: «Эй Навоий, менинг йиғловчи, фарёд чекувчи жисмим 
айрилиқ ўтидан ғамнинг чангу тўзонида қолди. Бу худди уд (бир турдаги 
мусиқа асбоби)нинг тори (дутор, танбур чанг мусиқа асбобларининг ипи, 
тори)га ўхшаб қолди”. Савол туғилиши мумкин: шоир нима сабабдан 
ошиқнинг хаста жисмини уд ва унинг торига ўхшатди?! Биламизки, 
муғаннийлар айнан уд мусиқа асбоби орқали мунгли, ғамли куйларни 
чалишган. Шоир шу сабабдан ошиқнинг йиғловчи, фарёд чекувчи жисмини 
удга ва унинг торига ўхшатган. Шоирнинг ушбу байтида А –жисм, Б – уд, 
тор, В – ўхшашур, Г –зор. Англашиладики, унинг структурал қурилмаси А Б 
Б В Г дир. Мазкур ўхшатиш қурилмали ўхшатишда ўхшатилган битта эмас, 
балки иккита: уд ва тор. Шунга кўра бундай структурали ўхшатишларни 
мураккаблашган ўхшатишлар сифатида белгилаш мумкин.
Биҳишту бўйнума ҳавро салосили зулфи 
Чу сенсиз ўлса гумон айла банду зиндондек. (273, ҒС) 
Бу қурилмада А - (асос) зулф, Б – Б (тимсол) банду зинон. В – 
(ўхшатиш қайди) –дек.  

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling