Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


ўринли ва сўнг ўринли содда ўхшатишлар


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

ўринли ва сўнг ўринли содда ўхшатишларга ажратиш мумкин.
А) Олд ўринли содда ўхшатишларда Б – ўхшатилган А – ўхшагандан 
олдин келади. 
Эй, юзинг гулбаргига ошифтаву ҳайрон сабо,


40 
Телбалардек гулшану кўйингда саргардон сабо. [ББ, 46]
Аёнки, сабо тонг чоғи эсадиган ёқимли шаббода. Лирик қаҳрамон ўша 
тонг шаббодасида маъшуқа ишқида ошифтаю ҳайрон эканлигини ва шунинг 
учун гўзал ёрининг кўчасида телбалардек тентираб кезишини айтади. 
Байтдаги ўхшатиш қурилмасининг формуласи Б В Г А тарзида намоён 
бўлган: Б – телба (ўхшатилган), В – -дек (ўхшатиш қайди), Г – саргардон 
(ўхшаш), А – сабо (ўхшаган).
Ўт ичра тушса бўлур нисбати самандардек, 
Кишики, ишқинг ўтиға ўзин қилиб мансуб.[ҒС, 53]
Навоий ҳақиқий ошиқ ва ишқ масаласини бадиий тасвирлашда 
самандар образидан кенг фойдаланади. Шоирнинг таъкидича, ошиқ ишқда 
самандардек бўлмас экан, бу йўлдаги «бало»ларга бардош бера олмайди. 
Шоир ишқ каби олий неъмат ҳаммага ҳам насиб қилавермаслигини алоҳида 
таъкидлаб, бунга самандарни мисол қилиб келтиради. Ҳақиқий ошиқ «ишқ 
ичра» самандардек кириши учун «ишқ ўти»га мансуб бўлиши кераклигини 
таъкидлайди. Самандар – майда бир жонивор. У афсонага кўра, гўё ўтдан 
пайдо бўлиб, ўт ичида яшайдиган қуш. Бу қушнинг ўтда ёнмаслиги ҳақидаги 
тасаввурлар орқали мумтоз адабиётда абадий ҳаёт ва ишқ ғоялари тарғиб 
қилинган. Алишер Навоий ижодиётида ўлмаслик ҳақидаги мифология излари 
«Қақнус» ва «Самандар» образида ҳамда Масиҳ (Исо) ва Ҳизр номи билан 
боғлиқ ҳолда сақланиб қолган
54
. Ушбу байтда Г – ўт ичра тушмоқ, Б –
самандар, В – -дек, А – киши. Англашиладики, унинг структурал қурилмаси 
Г Б В А дир.
Бир муғаннийдин наво топмоқ тиларсен, чангдек
Эгри қад бирла ишинг фарёду афғон бўлди тут. [ББ, 88]
Чанг Навоий лирикасида жуда кўп ўринларда қўлланилган чолғу 
асбобларидан биридир. Унинг қадди эгиклигига ташбеҳ санъати орқали 
кўплаб ўринларда мурожаат қилган шоир уни таърифлашда Зуҳро юлдузи 
54
Маллаев, 1974,106. 


41 
образидан ҳам фойдаланади. Мумтоз адабиётда сайёра ва юлдузлар маълум 
соҳаларнинг ҳомийлари сифатида тасвирланганлиги маълум. Навоий мазкур 
байтда қуйидаги фикрни ифодалаган: “Бир муғаннийнинг чалган куйидан 
ором топмоқни истайсан, бироқ бу дунёнинг ғамлари сени эгри қад чангдек 
фарёду фиғон қилишга мажбур этади”. Шоир бу билан айтмоқчики, сен, 
ошиқ, чангдек фарёду фиғон чекма, ўзингни тут, қийинчиликларга 
енгилмасдан, сабр-бардошли бўл. Байтдаги ўхшатиш қурилмасининг 
формуласи Б В Г А тарзида бўлиб, Б – чанг (ўхшатилган), В – -дек (ўхшатиш 
қайди), Г – эгрилиги (ўхшаш), А – қад (ўхшаган).
Б) Сўнг ўринли содда ўхшатишлар Содда ўхшатишларда ўхшатиш 
воситаларинингжойлашиш ўрнига кўра кейинги тури сўнг ўринли содда 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling