Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


иштирок этганлик ва асоснинг иштирок этмаганли


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

иштирок этганлик ва асоснинг иштирок этмаганлик ҳоллари учрайди. 
Шунга кўра улар: 


36 
1) Асоси мавжуд бўлган ўхшатишлар 
2) Асоси яширинган ўхшатишлар
Асоси мавжуд бўлган ўхшатишларда асос малум бир лексема билан 
ифодаланган бўлади:
Бир югурук тифл эрур кирпикларим ичинда ёш
Ким, йиқилиб сончилиб тур ҳар тарафдин хор анга. [ББ, 44] 
Тавсифи: «Ишқ йўлида, маъшуқага етишмоқ учун ўзимни ҳар тарафга 
отиб, йиқилиб тураман, ҳар тарафдан дарду алам мени кўп қийнайди, бу 
дарду аламлардан киприкларим орасидан оқаётган кўз ёшларим худди 
югураётган ёш бола кабидир». Шоир жуда чиройли ўхшатиш – киприклар 
орасидан оқаётган кўз ёшларни югураётган ёш болага қиёслайди. Ушбу 
мисрада асос – кўз ёши лексемаси билан ифодаланган.
Занбурнинг эви киби кўнглум тўшук-тўшук,
Лаълинг хаёли ҳар тўшук ичинда бол экин. [ББ, 425]
Таснифи: Ошиқ ёр ҳажрида ҳолати жуда оғирлиги, кўнгли ари 
уйидагидек тешик-тешиклигини айтиб, шу ҳолатда ёрнинг лабини хаёл 
қилади ва уни болга ўхшатади. «Ҳижрону айрилиқдан менинг кўнглим 
занбурнинг эви (арининг уйи) каби тешик-тешик бўлди, лабинг хаёли ҳар бир 
тешик ичидаги бол экан». Мазкур байтдаги ўхшатишларнинг структуравий 
формуласи қуйидагича: А–кўнгил (ўхшаган), Б–занбурнинг эви (ўхшатилган), 
В–киби (ўхшатиш қайди), Г–тешик-тешик(ўхшаш). Иккинчи ўхшатишнинг 
структуравий формуласи қуйидагича: А–лаъли (лаб) (ўхшаган), Б – 
бол(ўхшатилган), В–(ўхшатиш қайди) ва Г–(ўхшаш) иштирок этмаган. 
Бундан кўриниб турибдики биринчи ўхшатиш қурилмасида асос – кўнгил 
сўзи, иккинчи ўхшатиш қурилмасида асос – лаьл  
Ишқ аро васлинг тилаб ҳажрингда бўлдум дарднок
Хаста янглиғким, ҳаёт уммидидин бўлғай ҳалок. [ҒС, 262] 
Мазкур байтда: “Ишқ-муҳаббат ичра сенинг васлингни тилаб
ҳажрингда касалу бемор бўлдим, нотавон, бечорадек сенинг васлингга 


37 
етишиш умидим узилди” – деб ошиқ ўзининг қандай ҳолатда эканлигини
баён этмоқда. Шоир ошиқни севгидан хаста бўлган беморга қиёслайди. 
Байтдаги ўхшатиш қурилмасининг формуласи Б В Г тарзида бўлиб, Б – 
хаста (ўхшатилган), В – янглиғ (ўхшатиш қайди), Г – ҳажрдан (ўхшаш). 
Шеърда ўхшаган – ошиқ сўзи иштирок этмаган бўлса ҳам у мазмунан 
билиниб турибди. Бундай кўринишдаги ўхшатишлар асоси яширинган 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling