Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти
1.2.Тўлиқсиз ўхшатишлар Тўлиқсиз ўхшатишларда ўхшатма белги лексик бирликлар билан ифодаланмайди 50 . Унинг формуласи А Б В тарзида бўлади, яъни мазкур қурилмали ўхшатишлар ўхшаган, ўхшатилган ва ўхшатиш қайди тарзида шаклланади. «Ўзбек халқ қўшиқларининг лингвопоэтик хусусиятлари» 50 Мукаррамов М. Ўзбек тилида ўхшатиш. –Т.: Фан, 1976. –Б. 30. 27 номли монографиянинг муаллифи Мунаввара Ёқуббекова тўлиқсиз ўхшатишларда тўрт узвдан бири ёки бир нечаси қатнашмайди, А Б В, А Б, Б В Г тарзида бўлади деб таъкидлайди. Алишер Навоий шеърий асарларида бу каби тўлиқсиз ўхшатишлар миқдори анча кўп бўлиб, шоир улардан кенг фойдаланган. Қуйида шунга доир айрим мисолларни таҳлил этишга ҳаракат қиламиз: Эй кўнгул, дайр ичра ул кофирни севдунг билки йўқ Риштаэ ўзни анга боғлар учун зуннордек. [НН, 314] Байтни тавсифлашдан аввал ундаги ҳозирги ўзбек адабий тилида истеъмолдан чиққан сўзларни изоҳласак, мақсадга мувофиқ бўлади. Биринчи мисрада қўлланган дайр сўзи арабий бўлиб, унинг луғавий маъноси бутхонадир [НАЛ, 175]. У ўзбек мумтоз адабиётида одатда майхона мажозий маънода ифодаланган. Мазкур мисрадаги кофир сўзи ҳам арабий бўлиб, ҳозирги ўзбек адабий тилида ислом динини танимовчи, ғайридин маънода истифода этилади. Мумтоз адабиётда эса ушбу сўз аксарият ўринларда раҳмсиз севгили [НАЛ, 319] мажозий маънода қўлланган. Иккинчи мисрадаги ришта сўзи форсий бўлиб, унинг луғавий маъноси ипдир [НАЛ, 529]. Байт охиридаги зуннор сўзи форсий бўлиб, мусулмон давлатларда яшовчи христианлар мажбуран белга боғлаб юрадиган маълум бир рангдаги чилвир луғавий маънони ифодалайди [НАЛ, 260]. Энди байтни тавсифлашга диққат қаратамиз. Унинг мазмуни қуйидагича: «Эй кўнгил, бутхонаси бошқа ғайридин (ёки раҳмсиз севгили)ни севиб қолдинг, билки бунинг охири яхшилик билан тугамайди, бу худди мусулмон давлатларда яшовчи христианлар мажбуран белга боғлаб юрадиган маълум бир рангдаги чилвир ипга ўхшайди, сен уни бир умр белингга боғлаб юришга (бир умр азобланишга) мажбурсан». Байтда қўлланган зуннор– ўхшаган, севги – ўхшатилган, -дек – ўхшатиш қайди бўлиб, унинг қурилмавий формуласи А Б В шаклдадир. Англашиладики, шеърий парчада 28 ўхшаш, яъни Г ифодаланмаган. Аниқроқ қилиб айтганда, ишқнинг сифатий хусусияти ёки белгиси байтда лексик бирлик билан аниқ кўрсатилмаган. Ҳусн мулки ичра сендек шоҳи золим кўрмадим, Ишқ кўйида ўзумдек нотавоне топмадим. [ББ, 382] Тавсифи: «Ҳусн давлатида сенга ўхшаган золим шоҳни кўрмадим, ишқ ҳудудида ўзимдек нотавонни, яъни ночор, бечорани топмадим». Байт мазмунидан англашиладики, ишқий мавзудаги ушбу шеърда моҳиятан сен кишилик олмоши маъшуқа, ўзум ўзлик олмоши ошиқ ўрнида қўлланган. Эътибор берилса, шеърий парчада маъшуқа гўзал ҳуснлилар яшайдиган мамлакатдаги золим, раҳмсиз шоҳга, ошиқ эса ишқ ҳудудидаги энг ночор кишига қиёсланган. Сен, яъни маъшуқа ва ўзум, яъни ошиқ – ўхшаган, шоҳи золим ва нотавон – ўхшатилган, иккала мисрада келган –-дек ўхшатиш қайдидир. Байтдаги ўхшатиш структурасини формулада А Б В тарзида ифодалаш мумкин. Бордилар аҳбобу мен йиғлармен ўз аҳволима, Корвондин қолғон ит янглиғки, қилғай нолалар. [ББ, 134] Тавсифи: «Дўсту биродарларим мени тарк этди, мен ўз аҳволимга оҳу нолалар қиламан. Менинг бу ҳолатим карвондан ортга қолиб, адашган итга ўхшайди». Ошиқ ўзини итга қиёслаб, Оллоҳ олдида доимо вафодор, содиқ, фидойи эканлини таъкидламоқда. Алишер Навоий ижодида ит тимсоли кўпинча вафодор ва содиқ ҳамроҳ йўлдош, ҳомий – кўмакчи поэтик вазифаларда талқин қилинган.Байтда қўлланган ит – ўхшатилган, янглиғ – ўхшатиш қайди, нолалар қилмоқ – ўхшаш бўлиб, унинг қурилмавий формуласи Б В Г шаклдадир. Англашиладики, шеърий парчада ўхшаган, яъни А ифодаланмаган. Аниқроқ қилиб айтганда, асос ифодаланмай мен олмоши орқали ифодаланган. Тўлиқсиз ўхшатишларда ўхшатиш воситасининг иштирок етиш ёки этмаслигига кўра қуйидагича тасниф қилинади: Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling