Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти
ҳажрдан жуда қийналган ошиқ қалбини овчи қушни овлагани каби овлайди,
бу гўё қоронғу тунда қуш овига чиққан ёш боланинг оқшомини чироқ каби ёритганга ўхшайди. Ошиқнинг ҳажри оқшомга, маъшуқанинг юзи, бир томондан, қушни овлашга чоғланган овчига, иккинчи томондан, чироққа, ошиқ кўнгли эса бир томондан, қушга, иккинчи томондан, ёш болага ташбиҳ этилган. Тийра қилмиштун киби офоқниоҳим менинг, То эшиттимким қилур шабгардлиҳ моҳим менинг.[ББ,294] Байтни таҳлил қилишдан олдин мисрадаги айрим эскирган сўзларнинг изоҳини келтириб ўтамиз: Тийра сўзи «Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати»да учта маънода келиши изоҳланган: 1. Қора, қоронғу; 2. Ғам-ғуссали, қайғули; 3. Хира, нурсиз [НАЛ, 226]. Офоқ сўзи эса уфқлар, дунё, олам [НАЛ, 537], шабгардлиҳ – кўча кезишлик, кечаси кўча кезиб юришлик [НАЛ, 486] маъноларида изоҳланган. Форсий моҳ сўзи ой (вақт ўлчов бирлиги), планета каби ўз маъноларида ва мажозий маънода гўзал, севгили, маҳбуба, ой юзли; нур тарқатувчи, ёритувчи, обод қилгувчи маъноларида талқин этилган. Мазкур байт мазмунидан англашиладики, шоир моҳ сўзини гўзал, севгили, маҳбуба, ой юзли маъносида қўллаган. «Токи мен гўзал маҳбубамнинг кечаси кўча кезиб юришлилигини эшитсам, мен уни кўрмоқлик учун оҳу нола чекарман. Менинг нолаю фиғоним дунёни тун каби қоронғу қилди». Мазкур ўхшатиш қурилмасининг формуласи А Б В Г тарзида намоён бўлиб, унда ўхшатишнинг барча узвлари иштирок этган бўлиб, унинг структуравий 24 формуласи қуйидагича: А –офоқ (ўхшаган), Б – тун (ўхшатилган), В – киби (ўхшатиш қайди), Г –тийра (ўхшаш). Занбурнинг эви киби кўнглум тўшук-тўшук, Лаълинг хаёли ҳар тўшук ичинда бол экин. [ББ, 425] Таснифи: Ошиқ ёр ҳажрида ҳолати жуда оғирлиги, кўнгли ари уйидагидек тешик-тешиклигини айтиб, шу ҳолатда ёрнинг лабини хаёл қилади ва уни болга ўхшатади. «Ҳижрону айрилиқдан менинг кўнглим занбурнинг эви (арининг уйи) каби тешик-тешик бўлди, лабинг хаёли ҳар бир тешик ичидаги бол экан». Иккинчи мисрадаги ўхшатиш ташбеҳнинг ташбеҳи киноя турини ҳосил қилган. Мазкур байтдаги ўхшатишларнинг структуравий формуласи қуйидагича: А–кўнгил (ўхшаган), Б–занбурнинг эви (ўхшатилган), В–киби (ўхшатиш қайди), Г–тешик-тешик(ўхшаш). Иккинчи ўхшатишнинг структуравий формуласи қуйидагича: А–лаъли (лаб) (ўхшаган), Б – бол(ўхшатилган), В–(ўхшатиш қайди) ва Г–(ўхшаш) иштирок этмаган. Шу сабабдан бундай ўхшатиш тўлиқсиз ўхшатиш ҳисобланади. Жону кўнглум ноласидин икки ҳақгў қуш киби Кеча ул ой кўйида афғон эрур афғон уза. [ББ, 509] Шоир ушбу байтда ошиқнинг жону кўнгли ёр кўйида икки рост гапирувчи қуш каби нола устига нола қилаётганлигини тасвирлайди. Навоий кўпинча ишқ ва ошиқлик масаласини бадиий тасвирлашда муболағадан ўринли фойдаланади. Бундан кўзланган мақсад ишқни улуғлаш, ошиқлиқ сифатларига урғу беришдир. Қушлар жаҳон халқлари мифологиясида катта аҳамиятга эга бўлиб, воқеалар жараёнида бирданига пайдо бўлувчи, қаҳрамонларга ёрдам берувчи ва вазиятни кескин ўзгартирувчи унсур сифатида эътироф этилади. Улар, асосан, илоҳиёт билан одамларнинг ўртасидаги кўприк сифатида, юксаклик ва осмон рамзи тимсолида талқин қилинган. Мазкур ўхшатиш қурилмасининг формуласи А Б В Г тарзида намоён бўлиб, унда ўхшатишнинг барча узвлари иштирок этган. А – жону 25 кўнгли (ўхшаган), Б – икки ҳақгў қуш (ўхшатилган), В – киби (ўхшатиш қайди), Г – фиғон қилмоқлик - (ўхшаш). Очилур кўнглум саманди сайридин, Ғунча янглиғким сабодин очилур. [ББ, 164] Ушбу байт ўзининг ўйноқилиги ва сўзларнинг ҳозирги ўзбек адабий тилида тушушунарлилиги билан китобхонни ўзига жалб қилади. Байтда келтирилишича, ошиқ ёр дардида куйиб адо бўлади. Нима қилишини билмай от сайрига чиқади. От сайридан кейин кўнгли бир оз бўлса ҳам очилади. Бу худди эрта тонгда ғунча гулининг очилишига ўхшайди. Ўхшатиш еталони бўлиб келган ғунча лексемаси нозик, гўзал. Асосан, аёлнинг (кизил ва мўъжаз) лаби, умуман, аёлнинг гўзаллиги гўзаллигини таьрифлашда фойдаланишади. Ушбу ўринда эса инсоннинг руҳий кайфияти ижобий тарафга ўзгаришини ўхшатган. Шоирнинг ушбу байтида ўхшатиш қурилмаси А – кўнгул (ўхшаган), Б –ғунча (ўхшатилган), В – яғлиғ (ўхшатиш қайди), Г – очилиши (ўхшаш). Ўхшатиш қурилмаси формуласини А Б В Г тарзида ифодалаш мумкин. Новакинг эткач қизиқ кўнглум йиғочин куйдириб Қатрайи су янглиғ ошом айлади пайконни ҳам. [ҒС, 333] Мазкур байтда изоҳталаб сўз ва сўз бирикмалари қуйидагилар: новак – ўқ, камон, ўқи, киприк [НАТИЛ; 468]; қизиқ – қизиган, исиган, иссиқ, қизиб турган [НАТИЛ, 48]; йиғоч – дарахт, ёғоч [НАТИЛ, 82]; қатрайи су – сув томчиси [ НАТИЛ, 41]; ошом айламоқ – емоқ, ичмоқ, баҳраланмоқ [НАТИЛ, 436]; пайкон – 1) камон ўқининг учидаги учлик темир; тиконнинг ўткир учи; 2) бошоқ; 3) киприк. Ушбу изоҳталаб сўзлар мазмунидан англашиладики, байтда ошиқнинг жуда аянчли, аламли ва армонли ҳолати тасвирланган. Ёр томонидан ошиққа отилган ишқ ўқи ошиқ кўнглини худди қуриган дарахтни куйдирган каби ёндириб юборади. Бу камон ўқининг учидаги учлик темирни сув томчиси каби йўқ қилиб юборган кабидир. Ушбу байтда А – пайкон, Б – 26 су, В – янглиғ, Г –қатралик. Ўхшатиш қурилмасининг формуласи А Б В Г дир. Шоир шеърий асарларидаги тўлиқ ўхшатишларга мисол тарзида яна қуйидаги байтларни келтириб ўтиш мумкин: Зулфида дарду бало истар Навоий ишқидин, Ул гадодекким, тилар аҳли карамдин шомлиғ [ББ, 245]; Гул тани юз чок ўлуб буким бўялмиш қон аро, Тегди ғамзанг хайлидин гўё анга бисёр тийғ [ББ, 245]; Борурам урён тушуб тан захмидин, нолон кўнгул,(имловий тузатилди) Ул қаландардекки, қолғай занг ёнидин тушуб [БВ, 40] ва бошқалар. Бу каби тўлиқ ўхшатишлар шоирнинг бадиий-эстетик қарашлари, эзгулик, яхшилик каби ғояларини ифодалашда муҳим тасвирий восита бўлиб хизмат қилган. Тўлиқ ўхшатишларнинг воқеланишига –дек (-дай) қўшимчасиҳамда каби, ўхшаш, сингари, худди, гўё, бамисоли, мисли, андоққи, янглиғ сўзлари восита вазифасини бажарган. Мазкур воситаларнинг бир қисми фаол бўлган бўлса, бошқа бир қисмининг эса фаоллик даражаси юқори эмас. Масалан, шоир асарларида қўлланган тўлиқ ўхшатишли минг байтда ўхшатиш қайдларининг миқдори бўйича статистик маълумот қуйидагича: янглиғ 236 та, -дек (-дай) 193 та, каби (киби) 130 та, сингари 111 та, гўё 100 та, худди 90 та, бамисоли 60 та, ўхшаш 40 та, мисли 30 та, андоққи 10 та. Англашиладики, ўхшатиш қайдларидан шоир асарларида янглиғ,-дек (-дай), каби (киби), сингари, гўё кабилар фаол қўлланилган. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling