Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

1.1.Тўлиқ ўхшатишлар 
Тўлиқ ўхшатишлар учун ўхшатилувчи объект, ўхшовчи образ ва 
ўхшатма белги лексик бирликлар билан келиши асосий мезон ҳисобланади. 
Тўлиқ ўхшатишлар формуласини умумий тарзда А Б В Г сифатида ифодалаш 
мумкин. Мазкур ҳодисанинг моҳиятини чуқурроқ англаш, уни тушуниш осон 
ва қулай бўлиши учун юқорида келтирилган формулавий белгилардан 
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 
Мумтоз шеъриятимизда –дек (-дай) қўшимчасиҳамда каби, ўхшаш, 
сингари, худди, гўё, бамисоли, мисли, андоққи, янглиғ сўзлари ташбиҳ бадиий 
санъатини воқелантиришда восита вазифасини бажарган. Мазкур 
воситаларнинг бир қисми фаол бўлган бўлса, бошқа бир қисмининг эса 
фаоллик даражаси юқори эмас. Бу хусусда кейинги ўринларда алоҳида 
тўхталиб ўтамиз. 
Алишер Навоий шеърий асарларида ўхшатишнинг барча узвлари 
иштирок этган, яъни А Б В Г формулали тўлиқ ўхшатишлар муайян миқдорда 
мавжуд бўлиб, улар шоирнинг бадиий-эстетик қарашлари, эзгулик, яхшилик 
каби ғояларини ифодалашда муҳим тасвирий восита бўлиб хизмат қилган. 
Шоирнинг мазкур формулали айрим байтларини қуйида таҳлил этишга 
ҳаракат қиламиз:
Фироқ даштида кўнглумни қилди хори хасак, 
Тиканки, ҳар ёнидин бош чиқарди пайкондек. [ҒС, 272]
Мазмуни: «Фироқ (айрилиқ, жудолик) кўнглимни хори хасак, яъни 
майда тикан [НАЛ, 661] қилди, у шундай тиканки пайкон (яъни камон 
ўқининг учидаги металл башоқ)дек ҳар ёнидан бош чиқариб мени азоблади». 
Эътибор берилса, байтдаги айрим сўзлар мажозий маънода қўлланган. Бунга 


22 
мисол сифатида форсий хори хасак сўзи қийноқ [НАЛ, 661], форсий пайкон 
сўзи эса киприк [НАЛ, 497] мажозий маъноларда ифодаланганлигини айтиб 
ўтиш мумкин. Шеърда тикан ўхшаган, пайкон ўхшатилган, -дек ўхшатиш 
қайди, хори хасак ўхшаш бўлиб келган. Буни формула воситасида 
изоҳлайдиган бўлсак, А – фироқ, Б – пайкон, В – -дек, Г – хори хасак. Демак, 
мазкур байтда ўхшатишнинг барча узвлари – А Б В Г воқеланган.
Турфа рухсорингки, ҳусн ичра эрур гулзордек,
Турфароқ будурки, гулзор эрмас ул рухсордек. [ҒС, 263]
Тавсифи: «Ажиблиги билан кишини ҳайратга соладиган юзинг ҳусн 
оламидаги гулзорга ўхшайди, ажойиблиги шуки, ҳусн олами чеҳрангдек 
гулзор эмас». Байтда изоҳталаб, ҳозирги ўзбек адабий тилида истеъмолдан 
чиққан сўзлар, фақат истеъмол доираси нисбатан чекланган рухсор сўзини 
ҳисобламаганда, деярли мавжуд эмас. Рухсор сўзи форсий бўлиб, юз, чеҳра 
луғавий маънони ифодалайди. Байт мазмунидан англашиладики, шоир 
маъшуқа ҳуснини биринчи мисрада гулзорга, иккинчи мисрада эса унинг 
чеҳрасига қиёслаган. Унинг структуравий формуласи А Б Б В Г тарзида 
бўлади. Тўғриси, байт вазн ва қофия талабига тўлиқ жавоб берса-да, бироқ 
мазмун жиҳатидан талабга тўлиқ жавоб бермайди. Иккинчи мисрадаги 
ўхшатиш мантиқан ўринсиз қўлланган. Абдурауф Фитрат «Адабиёт 
қоидалари» асарида ўзбек мумтоз адабиёти намояндалари, чунончи, Алишер 
Навоийнинг ғазалларида айрим ўхшатишлар зўраки, ясама эканлигини 
таъкидлаб ўтган
49
.
Ҳажр аро ул шўх кўнглум сайд этар рухсор очиб,
Тифл оқшом қуш тутарға равшан эткандек чароғ. [ҲА, 242]
Изоҳи: «Шўх маъшуқа юзини очиб, айрилиқдан азобланган кўнглимни 
овлайди, бу гўё қуш тутмоқчи бўлган ёш боланинг қоронғу оқшомини чироқ 
ёруғ этганга ўхшайди». Байтдаги изоҳталаб сўзлар: сайд – ов, шикор, арабий 
[НАЛ, 520], тифл – ёш бола, гўдак, арабий [НАЛ, 609]. Мазкур байт ҳам 
49
Фитрат. Адабиёт қоидалари. Танланган асарлар. V жилдлик. –Т.: Маънавият, 2006. -IV жилд. –Б. 52.


23 
ишқий мавзуда бўлиб, ҳажрдан қийналган ошиқ ҳолати ташбиҳлар 
воситасида ёрқин, аниқ ва таъсирли ифодаланган. Байтдаги чароғ (чироқ) – 
ўхшаган, маъшуқа юзи – ўхшатилган, -дек – ўхшатиш қайди, равшан – 
ўхшашдир. Мазкур ўхшатиш қурилмасининг формуласи А Б В Г тарзида 
намоён бўлиб, унда ўхшатишнинг барча узвлари иштирок этган. Байт 
мазмунидан англашиладики, шўх маъшуқа беҳад гўзал рухсори билан 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling