Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

Тадқиқотнинг амалий натижаси қуйидагилардан иборат: 
тадқиқот натижаларидан тилшунослик фанининг янги йўналишлари 
бўлган лингвопоэтика, лингвокультурологияни муайян илмий-назарий 
қарашлар билан бойитиш, мукаммалроқ ва тизимли тарзда ўрганишда 
фойдаланиш мумкинлиги кўрсатилган; 
Алишер Навоий поэтик асарлари тилидаги ўхшатишларнинг таркибий 
тузилиши, узвлари орасидаги ўзаро муносабатлар, ташбиҳ бадиий санъатини 
воқелантиришдаги ўрни, вазифаси ва аҳмияти, шоирнинг бадиий матнда 
улардан фойдаланиш даражасини аниқлаштириш орқали ижодкорнинг 
индивидуал маҳоратни очиб бериш усуллари ишлаб чиқилган;
ўхшатишлар мисолида асосланган тадқиқот натижалари соҳага доир 
муҳим илмий-назарий маълумот бериши, «Ҳозирги ўзбек тили», «Ўзбек тили 
тарихи», «Матн тилшунослиги», тил ва маданият масалаларини ўрганувчи 
«Лингвокультурология» фанлари бўйича яратиладиган дарслик ва 
қўлланмалар, изоҳли луғатларнинг мукаммаллашуви, бадиий асар тилидаги 
ўхшатиш (ташбиҳ)га оид амалий ва назарий курсларда ёритилиши 
асосланган;
тадқиқотдаги ўхшатишга оид материал ва хулосалар ўзбек 
филологияси учун муҳим илмий-назарий маълумот бериши, унинг назарий 
асосларини бойитиши, филология йўналишида таҳсил олаётган талабалар, 
магистрантлар, илмий тадқиқотчилар ва соҳа мутахассисларининг билим ва 
малакасини оширишда муҳим манба бўлиши аниқланган;
Алишер Навоийнинг бадиий санъатлар, хусусан, ўхшатиш асосида 
воқеланадиган ташбиҳ санъати тараққиётига қўшган ҳиссасига доир фактик 
материаллар, уларнинг мағзига сингдирилган умуминсоний эзгу ғоялар ёш 
авлод онги ва қалбида маданий-маънавий меросларимиз ва она тилимизга 
меҳр-муҳаббат туйғуларини яна ҳам юксалтиришда катта аҳамият касб 
этиши шоир шеърий аcарлари мисолида далилланган.


10 
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги муаммонинг аниқ 
белгиланганлиги, унинг талаб даражасида илмий асосланганлиги, назарий 
маълумотлар ва фактик материаллар ишончли илмий, бадиий манбалардан 
олинганлиги, методик жиҳатдан мукаммал асосланганлиги, тавсифлаш, 
лингвопоэтик, 
лингвокультурологик, 
компонент 
таҳлил 
усулларига 
асосланганлиги, назарий фикр ва хулосаларнинг амалиётга жорий 
этилганлиги, тадқиқот натижаларининг ваколатли тузилмалар томонидан 
эътироф этилганлиги, муаммо миллий маданият ва тилнинг ўзаро 
алоқадорлигига кўра ёритилганлиги ҳамда жаҳон тилшунослигининг янги 
йўналишлари ва таҳлилий усуллари асосида тадқиқ қилинганлиги билан 
асосланади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling